Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2205/873 Дата решения 06.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Мирзахакимов Шерзод Турдалиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение BUXORO SUV TA`MINOTI масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "UMNIY DOM" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1013335 Claim ID 3097687 PDF Hash 0627b9fe7e45a358... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 6-моддаси онуннинг 6 law
ИПК 66-моддаси ИПК 66 law
ИПКнинг 299-моддаси ИПКнинг 299 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2205/873-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Д.Чориев Апелляция инстанциясида маърузачи судья –С.Абдурасулов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Т.Мирзахакимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 6 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўришда кўмаклашаётган Бухоро вилоят суди ходими А.Саноев, даъвогар вакили Н.Жалолов (2023 йил 4 январдаги 1-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари А.Холиков (раҳбар), таъсисчи Ш.Сайлиев (2023 йил 3 февралдаги 7-сонли ишончнома ишончнома асосида), адвокат А.Атоев (2023 йил 20 январдаги 1/23-Е-сонли ордер ва 2023 йил 3 февралдаги 18-сонли ишончнома асосида), директор ўринбосари Х.Ахтамов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (“Бухоро сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти манфаатида)нинг жавобгар “UMNIY DOM” масъулияти чекланган жамиятидан 384 018 440 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қўзғатилган иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан “UMNIY DOM” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Бухоро сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “UMNIY DOM” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 384 018 440 сўм зарар ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида даъвогарнинг ходимлари томонидан Бухоро шаҳар, Мустақиллик кўчаси ёқасида турар жой биноларини қуриш билан шуғулланаётган жавобгар даъвогарга қарашли марказий сув қувурига белгиланган тартибдаги рухсатнома, лойиҳа ҳужжатларисиз ноқонуний равишда 2 дона д-63 мм бўлган пластик қувури орқали уланиб, фойдаланиб келаётганлиги аниқланганлиги ва бу ҳақда 2021 йил 27 ноябрда далолатнома тузилганлиги, далолатнома тузишда иштирок этган жавобгар раҳбари А.Холиқов далолатномани имзолашдан бош тортганлиги сабабли “С.Айний” МФЙ раиси А.Ахмедов ҳолат юзасидан далолатномани имзолаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарорига асосан кўрсатилган регламент асосида истеъмолчи Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиб, техник шартлар ва лойиҳа ҳужжатларини таъминотчига тақдим қилиб, уланиш хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш белгиланганлиги, жавобгарнинг йўл қўйган бу камчилиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон Қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари” (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади)нинг 49, 87-бандига биноан жавобгар томонидан сарфланган ичимлик сув миқдори мутахассислар томонидан ҳисобланиб, ноқонуний уланганлик ҳолати бўйича жами 30 кун учун 384 018 440 сўм миқдорида зарар ҳисобланганлигини кўрсатган. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган. Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 июлдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан норози бўлиб, жавобгар томонидан берилган кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда даъвогар ходимлари томонидан тузилган далолатномада даъвогарга тегишли сув қувурига кўп қаватли қайси ва нечта турар жой бинолари уланганлиги, ушбу турар жой бинолари кимга тегишли эканлиги, қайси қурилиш фирмаси бошқарувчиси ва ҳодимларига соҳага тегишли тегишли ҳужжатларни тўлиқ расмийлаштириш ҳақида айтиб ўтилганлиги кўрсатилмаганлиги, шунингдек, далолатномада тузувчилар қаторига жавобгар раҳбари сифатида Алимардон Холиков кўрсатилган бўлса-да, унинг имзоси олинмаганлиги, чунки у ушбу далолатномани тузишда иштирок этмаганлиги, бундан ташқари, шу вақтнинг ўзида далолатномада кўрсатилган ўзбошимчалик билан уланган 2 дона d-63 мм.ли пластик қувурлар ёпилиб, тамға(пломба)ланган бўлса-да, бу ҳақда далолатномада кўрсатилмаганлиги, ушбу далолатнома асосида етказилган зарарни аниқлашда ҳам даъвогар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 194-сонли қарори нотўғри талқин қилиниб, сарфланган сув миқдорини аниқлашда хатоликка йўл қўйилганлиги, мазкур Қарорнинг 2-иловаси билан тасдиқланган Қоидаларнинг 94-бандига кўра, сарфланган сув ва қабул қилинган оқова сувлар миқдори уланишнинг сув узатиш қуввати бўйича, ўзбошимчалик билан уланиш аниқлангунга қадар охирги текшириш далолатномаси тузилган кундан бошлаб ҳисоб-китоб қилиниши, яъни ушбу Қоидалар талабига кўра, иш бўйича иккита далолатнома тузилиб, уларнинг биринчисида ўзбошимчалик билан уланиш ҳолати, иккинчисида улангандан бериши шу кунга қадар фойдаланиб келинаётганлиги ҳолати акс эттирилган бўлиши кераклиги, даъвогар томонидан эса ушбу талаблар бажарилмаганлиги, яъни иш бўйича фақатгина бир маротаба далолатнома тузилиб, ҳақиқатда қанча ичимлик сувларидан фойдаланганлиги аниқланмаганлиги, ушбу ҳолат эса етказилган зарар миқдорини аниқлашга бевосита таъсир қилишини кўрсатган. Шунингдек, жавобгар томонидан суд мажлисида тақдим этилган кассация шикоятига қўшимчада далолатнома ноқонунийлиги, хусусан Қоидалар 2-бандининг йигирма олтинчи хатбошисига кўра, “марказлаштирилган коммунал сув таъминоти ёки канализация тизимларига ўзбошимчалик билан уланиш — жисмоний ва (ёки) юридик шахсларнинг техник шартларсиз ёхуд техник шартларни бажармасдан ёки уларни бузган ҳолда ичимлик сув ва оқова сув тармоқларига уланиб олиши” тушунчаси Қоидада қўлланилиши белгиланганлиги, Қоиданинг 37-бандида коммунал сув тармоғи ва оқова сув тармоғига улаш учун қурилма ва иншоотлар фойдаланишга топширилишидан олдин истеъмолчи (буюртмачи ёки қурилиш ташкилоти)дан ИСКХ ташкилоти вакили томонидан, уларнинг берилган техник шартларга мувофиқлигини текшириб қабул қилиниши кераклиги, объект ишга туширилгунгача коммунал сув таъминоти ва оқова сув тармоғига уланиш учун, истеъмолчи қурилма ва иншоотлар ижро ҳужжатларининг бир нусхасини ИСКХ ташкилотига топшириши белгиланганлиги, Қоидаларнинг 40-бандига кўра, қуриб битказилган сув қувурлари, канализация тармоқлари ва иншоотларни қабул қилиб олиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли Қарори билан тасдиқланган “Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий Регламенти”да бино ва иншоотларнинг фойдаланишга қабул қилиш шартлари белгиланганлиги, мазкур Регламент асосида жавобгарга тегишли қурилиши тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича 2021 йил 10 ноябрда 583-сонли далолатнома тузилганлиги, ушбу далолатнома Қоидаларнинг 37-бандида назарда тутилган техник шартлар бажарилганлигидан далолат бериши, ушбу ҳолат даъвогарнинг судга далил сифатида тақдим этган 2021 йил 27 ноябрдаги (сана сохталаштирилган) далолатномасидаги “жавобгар томонидан сув таъминоти тизимига ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан уланганлиги” тўғрисидаги важлари асоссиз эканлиги, исботланмаганлиги ва ушбу важлар қуйи инстанция судлари томонидан текширилмаганлигини тасдиқлаши, бундан ташқари, даъвогар томонидан судга далил сифатида тақдим этилган санаси 2021 йил 27 ноябрь деб кўрсатилган далолатномада ушбу далолатномани жавобгар вакили, яъни жавобгар раҳбари А.Холиқов имзолашдан бош тортганлигини исботлаш учун Бухоро шаҳар, “С.Айний” МФЙ раиси А.Ахмедов ушбу ҳолатни тасдиқлаганлигини билдириб, судга кўрсатма берганлиги, “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ адвокат А.Атоев томонидан ишга тааллуқли ахборотдан хабардор бўлган Бухоро шаҳар “С.Айний” МФЙ раиси А.Ахмедов сўровдан ўтказилганлиги ва А.Ахмедовнинг розилиги билан ундан ёзма тушунтириш олинганлиги, А.Ахмедов ўзининг ёзма тушунтиришига кўра, 2022 йилнинг тахминан баҳор ойлари бўлганлиги, аниқ вақти эсида йўқлиги, шу вақтда хизмат хонасига сувоқавадан 1 кишидан иборат ходим кириб келганлиги, унга ҳудудингизда жойлашган турар жой биноси олдида ноқонуний сув ўтказилганлиги ва далолатнома тузиш кераклигини айтганлиги, у жойига бориб ўрганамиз деганлиги, янги қурилган уй олдига борганлиги, у ерда пластмас труба орқали сув уланганлигини кўрсатганлиги ва шу ҳолат юзасидан далолатнома тузиш кераклигини айтганлиги, у ерда борганида жавобгар ходимлари ва раҳбари йўқлиги, кейин унинг хонасига келиб сув таъминотига ноқонуний уланганлик ҳолати юзасидан даъвогар ходимлари томонидан далолатнома тузилганлиги ва унга имзо қўйдирганлиги, далолатнома тузилаётганда ҳам жавобгар томонидан ҳеч ким йўқлиги, А.Холиқовни танимаслиги ва уни кўрмаганлиги, далолатномага имзо қўйишдан бош тортганлигини билмаслиги ва хабари йўқлиги, тушунтириш хатини ўз қўли билан ёзганлиги ва қўшимча ва этирози йўқлиги ҳақида тушунтириш берганлиги, А.Ахмедовнинг кўрсатмаларидан келиб чиқиб, далолатнома жавобгар раҳбари А.Холиқовнинг йўқлигида тузилганлиги, А.Ахмедов жавобгар раҳбарининг далолатномани имзолашдан бош тортганлиги ҳолатини эмас балки, сув тизимига ноқонуний пластмас труба уланганлиги ҳолатини тасдиқлаш учун имзо қўйганлиги ва далолатнома 2021 йилнинг қиш ойларида эмас, балки 2022 йилнинг баҳор ойларида тузилганлиги инобатга олинса, далолатнома ноқонуний тузилганлигидан далолат бериши, Қоидалар 49-бандининг иккинчи-учинчи қисмларига кўра, ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларига (юридик ва жисмоний шахслар томонидан) ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда ИСКХ ташкилоти томонидан бу ҳақда икки нусхада далолатнома тузилади ва бир нусхаси ўзбошимчалик билан уланиб олган субъектга топширилиши, ушбу далолатнома ўзбошимчалик билан уланганнинг жавобгарлик даражасини ва ИСКХ ташкилотига етказилган зарарни аниқлаш учун асос бўлиши, истеъмолчи далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда далолатномага бу ҳақда тегишли ёзув киритилиши, бош тортиш икки нафар гувоҳ ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили томонидан тасдиқланиши лозимлиги, ИПК 66-моддасининг 2 бандига кўра қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги, бундан ташқари ноқонуний равишда тузилган далолатномадаги санани ҳам ўзгартиришдан мақсад – далолатнома асосида етказилиши лозим бўлган зарарни айнан жавобгардан ундириш бўлганлиги, сабаби далолатнома тузилган вақтда, яъни 2022 йилнинг баҳор ойларида, жавобгар томонидан қурилган кўп қаватли уйларнинг 60 фоизидан кўпроғи ўз харидорларига мулк ҳуқуқи сифатида топширилган бўлинганлиги, агар далолатнома 2022 йилнинг баҳор ойларидаги сана билан расмийлаштирилганида, ушбу низо умуман иқтисодий судга тааллуқли ишлар тоифасига кирмаслиги ва ҳақиқатда ҳам ўзбошимчалик билан уланиш ҳолати мавжуд бўлса, жавобгар билан бирга хонадон эгалари ҳам жавобгар бўлишлари лозимлиги, бундай ҳолатда ўзбошимчалик билан уланиш айнан ким томонидан амалга оширилганлигини ҳам аниқлаш лозим бўлиши, ушбу ҳолатдан даъвогар ўзининг жавобгарга нисбатан ғараз ниятларини амалга оширишни мақсад қилганлиги кўрсатилган. Суд мажлисида жавобгар вакили шикоят ва унга қўшимчадаги важларни қувватлаб, суд қарорларини бекор қилишни ва даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. 5 Даъвогар вакили қуйи инстанция судлари томонидан адолатли қарорлар қабул қилинганлиги ва уларни бекор қилиш учун асослар мавжуд эмаслигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган Палатадан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палатанинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, даъвогарнинг ходимлари томонидан Бухоро шаҳар, Мустақиллик кўчаси ёқасида турар жой биноларини қуриш билан шуғулланаётган жавобгар даъвогарга қарашли марказий сув қувурига белгиланган тартибдаги рухсатнома, лойиҳа ҳужжатларисиз ноқонуний равишда 2 дона д-63 мм бўлган пластик қувури орқали уланиб, фойдаланиб келаётганлиги аниқланганлиги юзасидан 2021 йил 27 ноябрда далолатнома тузилган. Далолатномада жавобгар вакиллари уни имзолашдан бош тортилганлиги кўрсатилган. Шунингдек, далолатнома Бухоро шаҳар “С.Айний” МФЙ раиси А.Ахмедов томонидан имзоланиб, МФЙнинг муҳри босилган. Қоидаларнинг 49-бандига кўра, фаолият кўрсатаётган ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларига (шу жумладан, сув олиш колонкалари ва ўт ўчириш гидрантлари, уйнинг киритма ва чиқувларига ҳам) ўзбошимчалик билан уланиб олиш, шунингдек, ушбу тизимлардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш тақиқланади. Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларига (юридик ва жисмоний шахслар томонидан) ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда ИСКХ ташкилоти (сув қувурлари — канализация хўжалиги ташкилотлари) томонидан бу ҳақда икки нусхада далолатнома тузилади ва бир нусхаси ўзбошимчалик билан уланиб олган субъектга топширилади. Ушбу далолатнома ўзбошимчалик билан уланганнинг жавобгарлик даражасини ва ИСКХ ташкилотига етказилган зарарни аниқлаш учун асос бўлади ҳамда ИСКХ ташкилоти ушбу Қоидаларнинг 94-бандига мувофиқ сув сарфи ва оқова сувларни чиқарганлик учун тўлов суммаларини тўлаш учун уланма эгасига тўлов ҳужжати ёзиб беради. Қоидаларнинг 94-бандига кўра, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда қурилмаларига ўзбошимчалик билан уланиб олинганлик аниқланган тақдирда, сарфланган сув ва қабул қилинган оқова сувлар миқдори мазкур Қоидаларнинг 87-бандига мувофиқ, уланишнинг сув узатиш қуввати бўйича қуйидаги кундан бошлаб ҳисоб-китоб қилинади: - ўзбошимчалик билан уланиш аниқлангунга қадар охирги текшириш далолатномаси тузилган кундан; - агар ўзбошимчалик билан уланиш ИСКХ ташкилотига тегишли тармоқ ва қурилмаларга нисбатан бўлган бўлса, ўзбошимчалик билан уланиш кунидан бошлаб у аниқлангунга қадар, бироқ даъво муддатидан кўп бўлмаган ҳолда ҳисобланади. Агар ўзбошимчалик билан уланиш санасини ҳужжат билан тасдиқлашнинг имкони бўлмаса, у ҳолда ўзбошимчалик билан уланиб фойдаланиш даври даъво даври муддатига тенг бўлади. Даъвогар томонидан ноқонуний уланганлик ҳолати бўйича Қоидаларнинг 87-банди биринчи қисмининг “б” кичик бандига асосан жами 30 кун учун 384 018 440 сўм миқдорида зарар суммаси ҳисобланган. Даъвогарнинг зарар суммасини тўлаб бериш тўғрисида юборган 2022 йил 28 февралдаги 65-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли Палата даъвогар манфаатида судга жавобгардан ушбу зарар суммасини ундириш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд муҳокамаси жараёнида жавобгар вакили томонидан Бухоро шаҳар “С.Айний” МФЙнинг раиси А.Ахмедовнинг ёзма тушунтириши тақдим этилган бўлиб, унда А.Ахмедов 2022 йилнинг тахминан баҳор ойлари бўлганлиги, аниқ вақти эсида йўқлиги, шу вақтда хизмат хонасига сувоқавадан бир нафар ходим кириб келганлиги, унга ҳудудингизда жойлашган турар жой биноси олдида ноқонуний сув ўтказилганлиги ва далолатнома тузиш кераклигини айтганлиги, у жойига бориб ўрганамиз деганлиги, янги қурилган кўп қаватли уй олдига борганлиги, у ерда пластмас труба орқали сув уланганлигини кўрсатганлиги ва шу ҳолат юзасидан далолатнома тузиш кераклигини айтганлиги, у ерда борганида жавобгар ходимлари ва раҳбари йўқлиги, кейин унинг хонасига келиб сув таъминотига ноқонуний уланганлик ҳолати юзасидан даъвогар ходими далолатнома тузганлиги ва унга имзо қўйдирганлиги, далолатнома тузилаётганда ҳам жавобгар томонидан ҳеч ким йўқлиги, А.Холиқовни танимаслиги ва уни кўрмаганлиги, далолатномага имзо қўйишдан бош тортганлигини билмаслиги ва хабари йўқлиги, тушунтириш хатини ўз қўли билан ёзганлиги ва қўшимча ва этирози йўқлиги ҳақида тушунтириш берганлигини маълум қилган. Мазкур ҳолатда, далолатномани имзолаган Бухоро шаҳар “С.Айний” МФЙ раиси А.Ахмедовнинг ёзма тушунтириши биринчи ва апелляция инстанция судлари учун низони ҳал этишда текшириш предмети бўлмаган ва ушбу далиллар кассация инстанцияси суди учун янги далил ҳисобланади. Ваҳоланки, ИПКнинг 299-моддасига мувофиқ суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас. ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация протестини қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқлаши, ишга гувоҳ тариқасида МФЙ раиси А.Аҳмедовни жалб этиши, тарафларнинг барча важлари ва ишдаги далилларни, хусусан А.Аҳмедовнинг ёзма тушунтиришни ўрганиб ҳамда уларга ҳуқуқий баҳо бериши, даъвогар томонидан аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича далолатнома тузилиши, расмийлаштирилиши ва рўйхатга олиниши билан боғлиқ жараёнларни тўлиқ ўрганиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши, шунингдек қонунда белгиланган тартибда суд харажатларини, шу жумладан ишни кассация инстанциясида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан суд харажатларини тақсимлаш масаласини ҳал қилиши лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “UMNIY DOM” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 майдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 июндаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриш учун Бухоро туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Р. Сагатов ҳайъат аъзолари: И. Таджиев Ш. Мирзахакимов