Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/116 Дата решения 06.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SOATOV O`RAZALI" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "REAL AGRO COTTON" унитар корхонаси
Source ID 1033072 Claim ID 3111293 PDF Hash 23ccbf4ec05612f1... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодекси 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
онуни 32-моддаси онуни 32 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy Адрес: 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А” Tel: (+99870) 762-30-94 е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 6 февраль 4-1104-2301/116-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакиллари О.Ҳайдаров (судга тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида), Ў.Сагатов (“ХХХ” фермер хўжалиги раҳбари, судга тақдим этган шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида) ва жавобгар вакили Д.Норматов (судга тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида) иштирокида, даъвогар – ХХХ “ХХХ” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар – “ХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 622 617 809 сўм асосий қарз, 62 261 780 сўм жарима ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар – ХХХ “ХХХ” фермер хўжалиги манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 622 617 809 сўм асосий қарз, 62 261 780 сўм жарима ва суд харажатини ундиришни сўраган. Даъвогар вакиллари суд мажлисида иштирок этиб, даъво аризасидаги талабларини қўллаб, даъвогар судга даъво ариза киритгандан сўнг, жавобгар суд муҳокамаси кунига қадар асосий қарздорликни қисман бартараф этганлиги боис, даъво талабидаги асосий қарздорликни қисман, жаримани эса амалдаги қонунчилик талаблари доирасида ундириб беришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этиб, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, даъво аризасидаги талабларини қўллаб, даъвогар судга даъво ариза киритгандан сўнг, жавобгар суд муҳокамаси кунига қадар асосий қарздорликни қисман бартараф этганлиги боис, жавобгар – “ХХХ” унитар корхонасининг “ХХХ” фермер хўжалиги олдида 426 182 953 сўм асосий қарздорлиги борлигини тан олиб, асосий қарздорликни тўлаб беришлигини ҳамда даъвогарнинг жавобгардан ундирилиши сўралган жаримани эса амалдаги қонунчилик талаблари доирасида рад қилишни сўради. Суд, тарафларнинг вакилларини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. 1 Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд мажлисида даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича тарафлар ўртасида, яъни “ХХХ” фермер хўжалиги ва “ХХХ” унитар корхонаси ўртасида 2021 йил 16 ноябрда №18-сонли “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси” тузилган (кейинги ўринларда Шартнома деб юритилади). Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар “ХХХ” фермер хўжалиги -“Хўжалик” мазкур шартноманинг тегишли бандларида кўрсатилган миқдордаги пахта хом ашёсини “ХХХ” унитар корхонасига-“Тайёрловчи”га етказиб бериш, “Тайёрловчи” эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда келишилган нарх бўйича маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шартноманинг 4.4-бандига кўра, “ХХХ” унитар корхонаси томонидан “ХХХ” фермер хўжалигининг-“Хўжалик”нинг етказиб берилган пахта хом ашёси қийматининг якуний ҳисоб-китоблари терим учун ўтказилган пуллар ва бошқа харажатлар чегирилгандан қолган қисми ҳосил йилининг 31 декабрь санасига қадар тўлаб берилишига келишилган. Иш ҳужжатларига тақдим этилган маълумотлар ҳамда даъвогар – “ХХХ” фермер хўжалиги ва жавобгар – “ХХХ” унитар корхонаси ўртасида 2022 йил 1 декабрь ҳолатига икки томонлама тузилиб тасдиқланган ўзаро ҳисобкитобларни солиштириш далолатномаси ва судга тақдим этилган №П-6-сонли, №П-7-сонли, №П-8-сонли, №П-9-сонли, №П-10-сонли ҳисоб-фактураларга кўра, “Хўжалик” томонидан “Тайёрловчи”га топширган 1 338 195 560 сўмлик пахта хом ашёси учун, жавобгар-“ХХХ” унитар корхонасининг 715 577 751,11 сўмлик сарфхаражатлари (шартномага асосан жавобгарга берилган минерал ўғитлар ва бошқа моддий ресурслар) чегирилганда, жавобгарнинг даъвогар олдида топширилган пахта хом ашёсидан 622 617 809 сўм асосий қарздорликка йўл қўйган. Шу билан бирга, даъвогар судга даъво ариза тақдим этгандан сўнг, жавобгар-“ХХХ” унитар корхонаси томонидан “Хўжалик” га қисман 196 434 856 сўм тўловни (143-сонли тўлов топшриқномасига асосан) амалга оширган. Ушбу ҳолатда, жавобгар “ХХХ” унитар корхонасининг даъвогар “ХХХ” фермер хўжалиги олидадги жами асосий қарздорлиги 426 182 953 сўмни (622 617 809 сўм – 196 434 856 сўм) ташкил этади. Ушбу ҳолат, даъвогар томонидан судга тақдим этилган электрон ҳисобфактуралар ҳамда иш ҳужжатларидаги маълумотлар, бир томонлама тарафлар ўртасида тузилиб тасдиқланган ўзаро солиштирма далолатномасида ўз аксини топган. Суд муҳокамасида тарафларнинг вакиллари иштирокида ҳисобкитобларга асосан жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарзи 426 182 953 сўм миқдорида эканлиги суд муҳокамасида ўз исботини топди. 2 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 622 617 809 сўм асосий қарзни ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар, тараф вакилининг кўрсатувларига асосан 426 182 953 сўм миқдорида ўз исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини 426 182 953 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, даъвогар ўзининг даъво аризасида ва даъвогар вакили суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг талабларига асосан ва шартнома талабларига жавобгар ҳисобидан 62 261 780 сўм жарима ундириб беришни сўраган. Даъвогар томонидан жавобгарни оғзаки ва ёзма равишда юзага келган қарздорликни бартараф этиш бўйича огоҳлантирилишига қармасдан қарздорлик тўлиқ равишда бартараф этилмаган. Тарафнинг вакилини суд муҳокамасида таъкидлашича жавобгар томонидан юзага келган қарздорликни суд муҳокамаси кунги қадар тўламаган. Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуни 32-моддасига кўра ва Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли “Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарори 12-бандига кўра ҳамда юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд жавобгарнинг шартнома шартларига кўра, олинган маҳсулот ҳақини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли, даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгар ҳисобидан жарима ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Аммо, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга 3 ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилганлигидан келиб чиқиб, суд жавобгардан ундирилиши талаб қилинган жаримани 10 100 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда, ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 333моддаларини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар – “ХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан: - даъвогар – “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 426 182 953 сўм асосий қарз, 10 100 000 сўм жарима ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин; - Республика бюджетига 13 697 591,78 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогарнинг қолган даъво талабларини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Равшанов 4