Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2301/141 Дата решения 06.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Шокиров Акмалжон Абдувалижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги хузуридаги Бўш турган обьектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Наманган вилоят худудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый Бахт Бетон Мах хусусий корхонаси
Source ID 1020779 Claim ID 3109463 PDF Hash b9e0bef0beecd1af... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тeл: (+99869) 421-00-43 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 6 февраль № 4-1603-2301/141 Чуст туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Шокиров, даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар «BAXT BETONMAX» хусусий корхонаси ҳисобидан 1.530.000 сўм асосий қарз ва 765.000 сўм пеня жами 2.295.000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги матнда даъвогар деб юритилади), «BAXT BETONMAX» хусусий корхонаси (кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ва учинчи шахс Тўрақўрғон туман қишлоқ хўжалик касб ҳунар коллежига нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида Тўрақўрғон туман қишлоқ хўжалик касб ҳунар коллежига тегишли бўлган Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Тўрақўрғон шаҳар, Чуст кўчаси, 16-уйда жойлашган бинонинг 486,0 кв.метрдан иборат бўлган майдонини ижарага бериш бўйича 2019 йил 28 июнда 957-сонли «Бино ва иншоотларни ижарага бериш» шартномаси тузилганлиги, бироқ жавобгар томонидан шартнома бўйича ижара ҳақи учун тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилмаганлигини билдириб, жавобгар ҳисобидан 1.530.000 сўм асосий қарз ва 765.000 сўм пеня жами 2.295.000 сўм ундиришни сўраган. Иш ҳужжатларида даъвогарнинг даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар 2022 йил 14 декабрь куни жавобгарга почта хизмати орқали юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан ошмаганлиги ҳамда мазкур Кодекснинг 2033моддаси иккинчи қисмига асосан даъвогарнинг даъво аризасига даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари жавобгарга топширилганлиги ҳақидаги далиллар илова қилинганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво ариза жавобгарга 2022 йил 14 декабрь куни, суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақидаги ажрими 2023 йил 17 январь куни юборилган бўлсада, даъво ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига биноан, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Шунингдек, мазкур модданинг 8-қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъво ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари улар ўртасида тузилган ижара шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (Ижарага берувчи), «BAXT BETONMAX» хусусий корхонаси (Ижарага олувчи) ва учинчи шахс Тўрақўрғон туман қишлоқ хўжалик касб ҳунар коллежи (балансда сақловчи) иштирокида ушбу коллежга тегишли бўлган Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Тўрақўрғон шаҳар, Чуст кўчаси, 16-уйда жойлашган биносининг 486,0 кв.метрдан иборат бўлган майдонини ижарага бериш бўйича 2019 йил 28 июнь куни 957-сонли шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, ижарага берувчи ижарага олувчига Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Тўрақўрғон шаҳар, Чуст кўчаси, 16уйда жойлашган бинонинг 486,0 кв.метрдан иборат бўлган майдонини ижарага бериш, ижарага олувчи ушбу объектни қабул қилиш ва ижара тўловларини тўлаб бериш ва бошқа мажбуриятларни лозим даражада бажариш мажбуриятини олган. Шунингдек, ушбу шартноманинг 3-иловасига мувофиқ 2019 йилнинг июль ойидан 2019 йилнинг декабрь ойига қадар муддатга тузилиб, ижара ҳақи июль ойи учун 255.000 сўм, қолган ҳар ойда 510.000 сўмдан жами 2.805.000 сўм қилиб белгиланган. Мазкур шартноманинг 4.1-банди ва 3-иловасига асосан «Ижарага олувчи» «Ижарага берувчи»га белгиланган ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмасдан ижара ҳақини 100 фоиз олдиндан тўлаб бериш мажбуриятини олган, бироқ жавобгар ижара шартномаси шартларига риоя қилмасдан белгиланган ва келишилган муддатда тўланиши лозим бўлган ижара тўловини тўлиқ амалга оширмасдан, натижада 1.530.000 сўм асосий қарз келиб чиққан. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 2022 йил 28 октябрь кунги ижара тўловларидан бўлган қарзларни тўлаш ҳақидаги 01-05/772сонли талабнома оқибатсиз қолдирилган. Мазкур қаздорлик ҳолати ишдаги ҳужжатлар билан, хусусан ижара шартномаси, объектни топшириш қабул қилиш далолатномаси билан тўлиқ ўз тасдиғини топди. Бундан кўринадики, даъвогарнинг 1.530.000 сўм асосий қарздорликни ундириш талаби қонунчиликка ҳамда шартнома шартларига мувофиқ асосли ва суд уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги учун 765.000 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. ФК 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. муддати ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,4 фоизи миқдорида пеня тўланиши, бироқ бунда пенянинг умумий миқдори тўланмаган сумманинг 50 фоизидан ошиб кетмаслигига келишилган. Бундан келиб чиқадики, даъвогар суд орқали жавобгардан тўлов муддати кечикканлиги учун пеня ундиришни сўраган бўлиб, ушбу талаби қонун ҳужжатлари ҳамда шартнома шартларига мувофиқ асосли қўйилган. Бироқ, ФК 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳолатда суд қарздор ва кредиторнинг манфаатларини инобатга олиб, пеняни 382.500 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топди Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1.530.000 сўм асосий қарз, 382.500 сўм пеня жами 1.912.500 сўм ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этишни лозим деб ҳисоблайди. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Мазкур модданинг олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш билан боғлиқ 300.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши лозим. Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 176, 177, 2032, 2034-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - «BAXT BETONMAX» хусусий корхонаси ҳисобидан Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 1.530.000 сўм асосий қарз, 382.500 сўм пеня жами 1.912.500 сўм ҳамда тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар - «BAXT BETONMAX» хусусий корхонаси ҳисобидан Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Судья А.Шокиров