Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2202/6541 Дата решения 06.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Халк Банки акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "ФАИРМАРКЕТ" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1013407 Claim ID 3015208 PDF Hash 816301f996f32e3d... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ушбу Кодексининг 735-моддаси ушбу Кодекси 735 code_article
мазкур Кодексининг 736-моддаси мазкур Кодекси 736 code_article
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
йича ИПК 107-моддаси йича ИПК 107 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2202/6541-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Д.Акрамова Апелляция инстанциясида маърузачи судья Ф.Аманов Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 6 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “SUNNY FRESH FRUIT” масъулияти чекланган жамияти вакили З.Салаев (раҳбари) ва А.Азизов (2022 йил 31 октябрдаги 1144-сонли ордерга асосан)нинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси даъвогар акциядорлик тижорат “Халқ банки” манфаатини кўзлаб жавобгар “FAIRMARKET” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “SUNNY FRESH FRUIT” масъулияти чекланган жамиятидан кредит асосий қарздорлиги 2 200 000 000 сўм ва муддати ўтган фоиз қарздорлиги 35 498 000 сўмни ундириш, ундирувни гаровга олинган мулкларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 августдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 3 октябрдаги қарори устидан қўшимча жавобгар томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий суд биносида Фарғона вилоят суди кўмагида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Акциядорлик тижорат “Халқ банки” (банк, бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “FAIRMARKET” масъулияти чекланган жамияти (қарз олувчи, бундан буён матнда жавобгар, МЧЖ деб юритилади) ўртасида 2021 йил 30 ноябрь куни 15-сонли кредит шартномаси тузилган ва унга кўра банк қарз олувчига пластмасса яшик ва пақир маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун 2 200 000 000 сўм миқдорида кредит маблағини ажратиш, қарз олувчи олинган пул суммасини 36 ойда, шундан 6 ойгача имтиёзли давргача, йиллик 21 фоиз ставкада устама тўлаш, кредит қарзини тўлов жадвалига асосан фоизни ҳар ойнинг 10-санасигача қоплаш мажбуриятини олган. Кредит шартномасига тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 12 апрель кунги 15/1-сонли қўшимча шартномада “FAIRMARKET” МЧЖ қўшимча равишда полиэтилен маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускуналарини гаров таъминоти сифатида қўйишга келишилган. Кредит таъминоти сифатида Қува туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус С.Абдурахимов томонидан 2021 йил 14 декабрь куни тасдиқланган ва банк (ипотекага олувчи), “FAIRMARKET” МЧЖ, гаровга қўювчилар қўшимча жавобгар “SUNNU FRESH FRUIT” масъулияти чекланган жамияти (гаровга қўювчи, бундан буён матнда қўшимча жавобгар, МЧЖ деб юритилади) ўртасида тузилган ипотека шартномасига асосан қўшимча жавобгарга тегишли бўлган Қува тумани, Саноатчилар МФЙ, Бегобод қишлоғида жойлашган 0001, 0016, 0026, 0030, 0032-кадастр рақами берилган “Таъмир механика заводи” бино ва иншоотлари ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан ва кредит маблағини ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш мақсадида уч дона комплект бўлган пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускуналари тўплами гаровга олиниб, гаров мулкларининг умумий қиймати 2 750 000 000 сўмга баҳоланган. Шунингдек, Қува туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус С.Шарипов томонидан 2022 йил 15 апрель куни тасдиқланган ва реестрда қайд этилган, банк ва гаровга қўювчи жавобгар ўртасида тузилган гаров шартномасига асосан жавобгарга тегишли бўлган 2020 йилда ишлаб чиқарилган полиэтилен маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “PLASTIC INVJECTION MOLDING MACHINE HIGH SPEED FULL 4000 (HJF530)” ҳамда 2019 йилда ишлаб чиқарилган “PLASTIC INVJECTION MOLDING MACHINE (HJF280)” полиэтилен маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускуналари ҳамда тўрт комплект қолиплар гаровга олиниб, гаровдаги мулклар 300 000 000 сўмга баҳоланган. Қарздор кредит шартномасидаги мажбуриятларига риоя этмай, шартномада белгиланган муддатларда кредит маблағини ўз вақтида қайтармасдан қарздорликка йўл қўйгани учун банк манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ва қўшимча жавобгардан кредит асосий қарздорлиги 2 200 000 000 сўм ва муддати ўтган фоиз қарздорлиги 35 498 000 сўмни ундириш, ундирувни жавобгар ва қўшимча жавобгарнинг гаровдаги мулкларига қаратишни сўраган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, даъвогар “Халқ банки” АТБ фойдасига жавобгар “FAIRMARKET” МЧЖдан 22 200 000 000 сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 35 498 000 сўм ва 24 000 сўм почта харажати ундириш белгиланиб, банк ва гаровга қўювчи “FAIRMARKET” МЧЖ ўртасида тузилган гаров шартномасига асосан жавобгар “FAIRMARKET” МЧЖга тегишли бўлган, (гаров шартномасида ускуналар сақланадиган жой келтирилмаган) 2020 йилда ишлаб чиқарилган полиэтилен маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “PLASTIC INVJECTION MOLDING MACHINE HIGH SPEED FULL 4000” (HJF530) ҳамда 2019 йилда ишлаб чиқарилган “PLASTIC INVJECTION MOLDING MACHINE” (HJF280) полиэтилен маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускуналари ҳамда тўрт комплект қолиплар гаровга олиниб, 300 000 000 сўмга баҳоланган мулкка қаратилган ва даъвонинг қолган қисми рад этилган ҳамда кредит қарзи ундирувини гаровга олинган “SUNNY FRESH FRUIT” МЧЖга тегишли бўлган “Таъмир механика заводи” бино ва иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан ҳамда фуқаро А.Ашуровга тегишли бўлган пластмасса ишлаб чиқариш ускуналарига қаратиш ҳақидаги даъво талаби бўйича иш юритишни тугатиб, даъвогарга ушбу талаб билан “SUNNY FRESH FRUIT” МЧЖ ҳамда фуқаро А.Ашуровнинг меросхўрларига нисбатан фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига мурожаат этиш ҳуқуқи тушунтирилган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 августдаги ёзувдаги хатоларни, ҳарфий хатоларни, ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатиш тўғрисидаги ажрими билан Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 августдаги ҳал қилув қарорининг ҳулоса қисмидаги “даъвогар “Халқ банки” АТБ фойдасига жавобгар “FAIRMARKET” МЧЖдан 22 200 000 000 сўм”- деган жумла: “Даъвогар “Халқ банки” АТБ фойдасига жавобгар “FAIRMARKET” МЧЖдан кредитни асосий қарзи 2 200 000 000 сўм” - деб ўқилиши юзасидан тузатиш киритилган. Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 3 октябрдаги қарори билан Палатанинг даъвогар манфаатида киритган апелляция шикояти қаноатлантирилиб, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 августдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг “Даъвонинг қолган қисми рад этилсин. Кредит қарзи ундирувини гаровга олинган “SUNNY FRESH FRUIT” МЧЖ тегишли бўлган “Таъмир механика заводи” бино ва иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан ҳамда фуқаро А.Ашуровга тегишли бўлган пластмасса ишлаб чиқариш ускуналарига қаратиш ҳақидаги даъво талаби бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъвогарга ушбу талаб билан “SUNNY FRESH FRUIT” МЧЖ ҳамда фуқаро А.Ашуровнинг меросхўрларига нисбатан фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига мурожаат этиш ҳуқуқи тушунтирилсин”-деган қисми бекор қилинган. Ҳал қилув қарорининг ушбу қисми бўйича янги қарор қабул қилиниб, ундирув қўшимча жавобгар “SUNNY FRESH FRUIT” МЧЖга тегишли бўлган Фарғона вилояти Қува тумани, Саноатчилар МФЙ, Бегобод қишлоғида жойлашган 0001, 0016, 0026, 0030, 0032-кадастр рақамлари билан белгиланган “Таъмир механика заводи” бино ва иншоотларига (тарафлар ўртасида 1 000 000 000 сўмга баҳоланган) ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан қаратилган. Мазкур суд қарорлари устидан қўшимча жавобгар томонидан кассация шикояти берилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда 2021 йил 9 сентябрь куни З.Салаевга ўзига тегишли бўлган “SUNNY FRESH FRUIT” МЧЖнинг 4 каватли биносини ҳамда 104 122 000 сўмлик устав фонди билан биргаликда фуқаро А.Ашуровга сотганлиги, олди-сотди Қува туман давлат хизматлари марказида расмийлаштирилганлиги, кейинчалик маълум бўлишича, фукаро А.Ашуров томонидан МЧЖ З.Салаевга тегишли бўлган вақтда, яъни 2021 йил 26 августда З.Салаевнинг розилигисиз ва хабар бермасдан, “Хамкор баҳо” баҳолаш жамиятидан 2021 йил 26 августь куни, ўша вақтда З.Салаевга тегишли бўлган нотурар жойларни жами 5 085 383 700 сўмга баҳоланганлиги ҳақидаги баҳолаш хулосасини олишга ва 2022 йил 30 ноябрь куни кредит шартномаси тузишга эришганлиги, баҳолаш хулосасида унинг муддати уч ой эканлиги белгиланганлиги, банк эса 2022 йил 30 ноябрь куни гаров шартномаси имзолаганлиги, МЧЖнинг 2022 йил 18 январдаги Низомида таъсисчиси ва раҳбари З.Салаев бўлганлиги, 2022 йил октябрда давлат ижрочиси З.Салаевни чақиртирганида ҳал қилув қарори ва қарордан хабар топганлиги, З.Салаев гаров шартномасини имзоламаганлиги, ҳеч кимга ваколат бермаганлиги, З.Салаев мулкни баҳолаш учун шартнома тузмаганлиги, банк ходимлари З.Салаевни МЧЖ раҳбари эканлигини билган бўлса-да, гаров тўғрисида ва суд қарорлари хақида хабардор қилмаганлиги, З.Салаев суддан хабари бўлмаганлиги, банк билан МЧЖ ўртасида кафиллик шартномаси ҳам имзоланмаганлигини кўрсатган. Суд муҳокамасида иштирок этган қўшимча жавобгар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларни тўлиқ қўллаб-қувватлаб, З.Салаев таъсисчи ва раҳбар эканлиги, МЧЖ биносини ва устав фондидаги улушини А.Ашуровга 2021 йил 9 сентябрда олди-сотди шартномаси асосида сотганида А.Ашуров келишилган пулни бермаганлиги сабабли 2022 йил 18 январда МЧЖ таъсисчиси ва раҳбарлигини қайтариб олганлиги, А.Ашуров 2022 йил 26 августда З.Салаевнинг розилигисиз ва унга хабар бермай қиймати 5 млрд. сўм бўлган кўчмас мулкини баҳолатиб, кейинчалик кредит олиш учун таъминотга гаровга қўйганлиги, баҳолаш ҳисоботи уч давомида амалда бўласа-да, ушбу муддат ўтганлигини инобатга олмай банк ҳисоботни асос қилиб ноқонуний гаров шартномаси тузганлиги, бу ҳақда ҳал қилув қарори чиққанидан кейин билганлиги, суд ҳақида хабардор қилинмаганлиги, унга почта хабарномаси келмаганлиги, А.Ашуровга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, кейинчалик ҳаракатдан тугатилганлиги, жамият З.Салаевга ўтганидан кейин ҳам банк билан А.Ашуров кредит шартномасига қўшимча келишув тузиб, яна 2 млрд. сўм кредит олганлиги, ушбу қўшимча келишув тузиш вақтида қўшимча жавобгар раҳбари ва таъсисчиси З.Салаев бўлганлиги, мазкур ҳолатларни банкдаги кредит йиғма жилдидаги ҳужжатлар тасдиқлаши мумкинлигини билдириб, шу сабабли банкдан кредит йиғма жилдини талаб қилиб олиш тўғрисида оғзаки илтимоснома киритди, шунингдек кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида Палата, жавобгар ва даъвогар вакили иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунга кўра судлов ҳайъати ишни Палата, жавобгар ва даъвогар вакили ишитрокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра қўшимча жавобгарнинг илтимосномасини рад қилишни, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу модда учинчи қисмига асосан кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилиши, ушбу Кодексининг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги, мазкур Кодексининг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги, яъни кредитни қайтариш жадвалига риоя қилмасдан кредитнинг асосий ва фоиз қарздорлигига йўл қўйганлиги ҳамда қарздорликни вақтида тўлаб бермаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 2020 йил 7 июнь ҳолатига муддати ўтган фоиз қарздорлиги 35 498 000 сўмни ташкил этган. Ушбу ҳолатлар тарафлар ўртасида тузилган шартнома, даъвогар вакили томонидан судга ушбу кун ҳолатига тақдим қилинган маълумотнома ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топган. Ўзбекистон Республикаси “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 26-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси “Ипотека тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига кўра ипотека ипотека билан таъминланадиган мажбурият бўйича қарзнинг асосий суммаси ипотекага олувчига тўлиқ ҳажмда ёки ипотека тўғрисидаги шартномада назарда тутилган қисми тўланишини таъминлайди. Биринчи инстанция суди даъво талабининг асосий қарз ва фоиз ундириш қисмини асосли деб ҳисоблаб, бироқ қўшимча жавобгар “SUNNU FRESH FRUIT” МЧЖ билан банк ўртасида кафиллик шартномаси тузилмаган ва қўшимча жавобгар солидар жавобгарликни зиммасига олмаган деб топиб, кредит қарздорлигини фақат жавобгар “FAIRMARKET” МЧЖдан ундиришни, 2021 йил 14 декабрь куни тасдиқланган гаров шартномасида “SUNNU FRESH FRUIT” МЧЖга тегишли кўчмас мулк ва фуқаро А.Ашуровга тегишли ускуналар гаровга олиниб, гаров мулклари алоҳида-алоҳида баҳоланмасдан умумий тарзда 2 750 000 000 сўмга баҳоланган деб топиб, ипотека шартномасида кўчмас мулк ва фуқарога тегишли бўлган мулк умумий баҳолангани, бунда ундирувни гаров мулкларига қаратилганида МЧЖ ва фуқаронинг мулкларини мажбурий ижро ҳаракатларида алоҳида-алоҳида сотувга қўйиб сотиш имконияти йўқ деб, ундирувни гаровга олинган “SUNNU FRESH FRUIT” МЧЖга тегишли кўчмас мулк ва фуқаро А.Ашуровга тегишли ускуналарга қаратиш талаби иқтисодий судга тааллуқли эмас деб ҳисоблаб, ушбу талаб бўйича ИПК 107-моддасининг 1-бандига асосан иш юритувдан тугатишни, кредит қарзи ундирувини гаровга олинган 2020 йилда ишлаб чиқарилган полиэтилен маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “PLASTIC INVJECTION MOLDING MACHINE HIGH SPEED FULL 4000 (HJF530)” ҳамда 2019 йилда ишлаб чиқарилган “PLASTIC INVJECTION MOLDING MACHINE (HJF280)” полиэтилен маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускуналари ҳамда тўрт комплект қолипларга қаратиш талабини қаноатлантиришни лозим топган. Апелляция инстанция суди эса биринчи инстанция судининг кредит асосий қарзи ва фоизини фақат жавобгар “FAIRMARKET” МЧЖдан ундириш тўғрисидаги тўхтами билан келишиб, даъвогар томонидан ундирувни фуқаро А.Ашуровнинг мулкларига қаратиш ва мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳосини белгилаш ҳақида талаб қўйилмаганлиги сабабли ундирувни гаровга олинган “SUNNY FRESH FRUIT” МЧЖга тегишли кўчмас мулк ва фуқаро А.Ашуровга тегишли ускуналарга қаратиш талаби бўйича иш юритиш ҳақида нотўғри хулосага келган деб ҳисоблаб, ундирувни қўшимча жавобгарнинг гаровдаги мулкига ҳам қаратиш тўғрисида қонуний тўхтамга келган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида"ги 2007 йил 15 июндаги 161-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошига кўра, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279, 302 ва 322-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин. Мазкур ҳолатда суд қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун юқорида қайд этилган асослар мавжуд эмас. Қўшимча жавобгарнинг А.Ашуров томонидан МЧЖ З.Салаевга тегишли бўлган вақтда, яъни 2021 йил 26 августда З.Салаевнинг розилигисиз ва хабар бермасдан, нотурар жойларни ноқонуний баҳолатганлиги, А.Ашуров ва банк ноқонуний равишда кредит шартномасига қўшимча келишув тузишга эришганлиги, гаров шартномасини имзоламаганлиги, ҳеч кимга ваколат бермаганлиги тўғрисидаги важлари билан келишиб бўлмайди, сабаби мазкур иш доирасида кредит асосий қарзи ва фоизини ундириш ва ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш талаблари муҳокама қилинган, ушбу шартномаларнинг қонунийлиги биринчи инстанция судида ишни кўришда низолашилмаган. Шунингдек, биринчи ва апелляция инстанция судлари томонидан қўшимча жавобгарни суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилиш учун унинг Фарғона вилоят, Қува тумани, Бегобод қишлоғидаги манзилига суд ажримлари почта орқали юборилган бўлиб, шу кунга қадар қўшимча жавобгарнинг ушбу манзили ўзгармаган. Шу сабабли кассация шикоятидаги қўшимча жавобгарнинг мазкукр иш судда кўрилишидан хабари бўлмаганлиги тўғрисидаги важлари билан келишиб бўлмайди, судлар томонидан қўшимча жавобгарни хабардор қилиш чораси кўрилган. Судлов ҳайъати мазкур ишда кредит асосий қарзи, фоизни ундириш ва ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш талаби муҳокама қилинаётганлиги, ишда даъво талабини асословчи зарур ҳужжатлар мавжудлиги сабабли кредит йиғма жилдини талаб қилиб олиб ўрганиш учун зарурат мавжуд эмас деб топиб, қўшимча жавобгарнинг бу ҳақдаги илтимосномасини рад қилишни лозим топди. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. 8 кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан жавобгар томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилишда ихтиёрий тўланган суд харажатлари унинг зиммасида қолдирилиши лозим. Мазкур ҳолатда кассация шикоятида ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиш сўралган бўлса-да, шикоятдаги важлар суд қарорининг ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли бўлган гаровдаги мулкларга қаратиш қисмига тааллуқли эканлиги ва ушбу талаб бўйича давлат божи ундирилмаслиги сабабли давлат божи ундирмаслик, бироқ ишни кассация инстанциясида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм харажатни қўшимча жавобгардан ундириш лозим. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л а д и: Қўшимча жавобгар “SUNNY FRESH FRUIT” масъулияти чекланган жамияти вакилининг илтимосномаси рад этилсин. Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 3 октябрдаги қарори ўзгаришсиз, қўшимча жавобгар “SUNNY FRESH FRUIT” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Қўшимча жавобгар “SUNNY FRESH FRUIT” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ишни кассация инстанциясида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм харажат ундирилсин. Қарор асосида ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Б.Исрайлов