← Назад
Решение #662123 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 210 | — | code_article | |
| онуни | 5 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти,
Қуйичирчиқ тумани,
"Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 03 февраль
4-1103-2301/237-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судяси М.М.Якубовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, аризачи Оққўрғон
туман давлат солиқ инспекциясининг қарздор "ABROR-POLVON" фермер
хўжалигини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилятсиз деб эътироф этиш
тўғрисидаги аризасини тарафлардан аризачи Оққўрғон туман давлат солиқ
инспекцияси ишончли вакили Ш.Юсупов (ишончнома асосида), қарздор
"ABROR-POLVON" фермер хўжалиги раҳбари Ш.Эшонқуловлар иштирокида иш
ҳужжатлари билан биргаликда Оққўрғон туман давлат солиқ инспекцияси
маъмурий биносида очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Оққўрғон туман давлат солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда "Аризачи"
деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, "ABROR-POLVON" фермер
хўжалиги (кейинги ўринларда "Қарздор" деб юритила-ди)ни соддалаштирилган
тартибда тўловга қобилятсиз деб топишни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи Оққўрғон туман давлат солиқ
инспекцияси ишончли вакили Ш.Юсупов аризадаги важларни қўллаб-қувватлаб,
қарздор "ABROR-POLVON" фермер хўжалигининг 2023 йил 17 январь ҳолатига
бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида 52.997.526,24 сўм
қарздорлиги мавжудлигини, фермер хўжалиги ер майдонлари туман заҳирасига
қайтарилганлигини, иқтисодий аҳволи ночорлигини, қарздорликни ундириш
чоралари самарасиз якунланганлигини, хўжаликни тиклаш имкони йўқлигини
билдириб, тўловга қобилятсиз деб топишни сўради.
Шунингдек, судда сўралган қарздор "ABROR-POLVON" фермер хўжалиги
раҳбари Ш.Эшонқулов хўжаликни 2007 йилда ташкил этиб, ғалла-пахта
етиштирганлигини, кейинчалик ер майдони туман ҳокимлиги заҳирасига
қайтарилганлигини, қарздорликни тўлашга имконияти йўқлигини баён қилиб,
аризага нисбатан эътирози йўқлигини билдирди.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб,
ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Республикаси
иқтисодий
процессуал
кодексининг
210-моддасида юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг банкротлиги (тўловга
қобилятсизлиги) тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар
бўйича, қонун ҳужжатларида белгиланган хусусиятларни эътиборга олган ҳолда
суд томонидан кўриб чиқилиши белгилаб қўйилган.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, "ABROR-POLVON" фермер хўжалиги 2007 йил
17 январда 633-сон билан давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, Оққўрғон туман
давлат солиқ инспекцияси томонидан солиқ тўловчи сифатида 300147773-сонли
(СТИР) рақам берилган.
"ABROR-POLVON" фермер хўжалигининг Низом хужжатларига асосан
хўжаликнинг устав фонди 10.000.000 сўмни ташкил этиб, ИФУТ коди 01161
бўлиб, асосий фаолияти пахта етиштиришдан иборат бўлган.
Тадбиркорнинг юридик манзили сифатида Тошкент вилояти, Оққўрғон
тумани, Зарбдор ҚФЙ, Зарбдор маҳалласи кўрсатилган.
Қарздор "ABROR-POLVON" фермер хўжалигининг мол-мулки ҳисобидан
солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича боқиманда қарзларини ундириш
юзасидан бир нечта суд ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, ушбу суд
ҳужжатларининг ижроси юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари самарасиз
якунланган.
Оққўрғон туман давлат солиқ инспекцияси томонидан берилган
маълумотномага асосан "ABROR-POLVON" фермер хўжалигининг молияивй
аҳволи ўрганилганида, 2023 йил 17 январь ҳолатига бюджет ва бюджетдан
ташқари жамғармалар олдида 52.997.526,24 сўм кредиторлик қарздорлиги
мавжудлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги
Қонунининг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари
қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг
пул
мажбуриятлари
бўйича
кредиторлар
талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса,
ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар,
шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги
тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмаслиги белгиланган.
Қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга
қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти
юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, унинг тўловга қобилятсизлик (банкротлик) аломатлари деб
эътироф этилади.
Суд, "ABROR-POLVON" фермер хўжалиги фаолият юритмаётганлиги,
кредиторлик қарзлари юзага келган кундан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт ўтган
бўлишига қарамасдан бажарилмаётганлиги, тўлов қобилиятини йўқотганлигини
инобатга олиб, "ABROR-POLVON" фермер хўжалигини банкрот деб топиб,
тугатишга доир иш юритишни бошлашни, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг
118-моддасига мувофиқ, давлат божи ва почта харажатларини қарздор
ҳисобидан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги
Қонунининг 5, 6, 52, 53, 140, 142, 241, 242-моддалари ва Ўзбекистон
Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 36, 118, 176-179, 210моддаларини қўллаб суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Аризачи Оққўрғон туман давлат солиқ инспекциясининг аризаси
қаноатлантирилсин.
Қарздор "ABROR-POLVON" фермер хўжалиги банкрот деб топилсин
ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Қарздор "ABROR-POLVON" фермер хўжалигига тегишли бўлган молмулки ҳисобидан қарздорни тугатиш бошқарувчиси орқали Республика
бюджетига 900.000 сўм давлат божи, Оққўрғон туман давлат солиқ инспекцияси
фойдасига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
"ABROR-POLVON" фермер хўжалиги банкрот деб эълон қилинган
пайтдан бошлаб қарздорнинг ўз мол-мулкини тасарруфдан чиқариши, ўзга
шахсга бериши ва пул мажбуриятларини тўлаши тақиқлансин, банкдаги
ҳисобварағи бўйича операциялар, дивидендлар ва мажбурий тўловларни тўлаш
тўхтатиб қўйилсин.
Қарздорнинг барча қарз мажбуриятларининг муддати ўтиб кетган деб
ҳисоблансин, унга янги талабларни тақдим этишга йўл қўйилмасин.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижро этилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Тошкент вилоят судига апелляция шикояти (протести) билан мурожаат
қилишга ҳақлидир.
Судъя:
М.М.Якубов