← Назад
Решение #662152 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий Процессуал кодекси | 131 | — | code_article | |
| онуни | 29 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 17 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Tel: (79) 223-50-79
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 3 февраль
4-2101-2202/5944-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаев
раислигида, М.Жамиловнинг суд мажлиси котиблигида, Савдо саноат
палатаси даъвогар “О” МЧЖ манфаатини кўзлаб, жавобгар “Х” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан қарздорлик ва пеняни ундириш
тўғрисидаги ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Савдо саноат палатаси даъвогар “О” МЧЖ манфаатини кўзлаб,
жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятидан 264.943.771 сўм асосий
қарз ва 292.599.133 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан
медиатив келишув тузилганлигини билдириб, ишни кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан
медиатив келишув тузилганлигини билдириб, ишни кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Суд ишни тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганли учун
кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича тарафлар ўртасида 31.01.2023
йилда медиатив келишув тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг
131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив
келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив
келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин.
Медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар
тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
29-моддасига кўра, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш
натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни
бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган
тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади.
Медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб,
ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда
тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади. Медиатив келишув
бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб
судга мурожаат этишга ҳақли. Медиатив келишув бажарилмаслигининг
оқибатлари тарафлар томонидан ушбу келишувнинг ўзида белгилаб
қўйилиши мумкин.
Тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувга кўра, келишув
тузилган кунга қадар график бўйича мавжуд қарздорлик тўлаб
берилганлиги ҳамда қолган кредит қарздорлик белгиланган муддатларда
бажарилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддаси 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилганда иш кўрмасдан қолдирилиши белгиланган.
“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
17-моддасига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида
ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим,
бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустаснолиги белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
18-моддаси 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи
қайтарилиши белгиланган.
Суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини инобатга
олиб, ишни кўрмасдан қолдиришни, даъвогардан 37.500 сўм, жавобгардан
37.500 сўм Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига
видеоконференцалоқа харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107-моддаси биринчи қисмининг 53-банди ва
195-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Савдо саноат палатаси даъвогар “О” МЧЖ манфаатини кўзлаб,
жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятидан 264.943.771 сўм асосий
қарз ва 292.599.133 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига
даъвогар “О” МЧЖдан 37.500 сўм, жавобгар “Х” масъулияти чекланган
жамиятидан
37.500
сўм
видеоконференцалоқа
харажатларини
ундирилсин.
Ушбу ажримдан норози тараф бир ойлик муддат ичида Навоий
вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиши, прокурор протест
келтириши мумкин.
Судья
Б.Джумаев