Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2302/33 Дата решения 03.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Қурбонов Ориф Мустапаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Боймирзаев Дўстматович" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "Чироқчи кластер ғалла" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1030758 Claim ID 3110950 PDF Hash 218a743ae0224d93... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 465-моддаси нинг 465 law
ФКнинг 467-моддаси ФКнинг 467 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
онун 32-моддаси онун 32 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 324-моддаси ФКнинг 324 law
Ушбу кодекснинг 327-моддаси Ушбу кодекс 327 code_article
нинг 68-моддаси нинг 68 law
збекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси збекистон Республикаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Shahrisabz shahri, Ipak yo‘li ko‘chasi, 140-uy, Tel: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Pochta: i.shaxrisabz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чироқчи тумани 2023 йил 3 феврал 4-1802-2302/33-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья О.Қурбоновнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, « Boymirzayev Dusmatovich» фермер хўжалиги раҳбари А.Хуррамов, жавобгар «Chiroqchi Klaster G`alla» масъулияти чекланган жамиятининг вакиллари К.Тўраев ва М.Бобоназаров (2023 йил 2 февралдаги №1,2сонли ишончномаларга асосан)лар иштирокида, Қашқадарё вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг « Boymirzayev Dusmatovich» фермер хўжалиги манфаатида, жавобгар «Chiroqchi Klaster G`alla» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2302/33-сонли иқтисодий ишини «Chiroqchi Klaster G`alla» масъулияти чекланган жамияти биносида ўтказилган очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни- АНИҚЛАДИ: Қашқадарё вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (матнда кенгаш деб юритилади) « Boymirzayev Dusmatovich» фермер хўжалиги (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида, «Chiroqchi Klaster G`alla» масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2021 йил 5 октябрда 347-сонли(ғаллачилик кластер билан фермер хўжаликлари ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс) шартномаси тузилганлигини, шартномага кўра даъвогар жавобгарга уруғлик буғдой етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотга пул тўлаш мажбуриятини олганлигини, даъвогар шартнома бўйича ўз мажбуриятини бажарган бўлса-да, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун қисман тўлов амалга оширилиб, 2022 йил 1 октябр ҳолатида 78 713 726 сўм тўлаб берилмаган қарздорлиги мавжудлигини билдириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 78 713 726 сўм асосий қарз, 39 356 863 сўм пеня, 11 807 058 сўм жарима, жами 129 877 647 сўм пул маблағларини ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган кенгаш суд мажлисида иштирок этмади, бироқ суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган манфаатдор даъвогар даъвони қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари судга маълумотнома тақдим қилиб, жавобгарнинг 2023 йил 31 январ ҳолатига даъвогардан 78 713 726 сўм қарздорлиги мавжудлигини, ушбу қарздорлигини тўлаб бериш учун суд муҳокамасини бир ойга қолдиришни сўраб илтимоснома берди. Суд ишда иштирок этган шахснинг тушунтиришларини тинглаб, жавобгар томонидан берилган илтимосномани муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 5 октябрда 347-сонли (ғаллачилик кластер билан фермер хўжаликлари ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс) шартнома тузилган бўлиб, шартномага кўра даъвогар жавобгарга уруғлик буғдой етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотга пул тўлаш мажбуриятини олган бўлишига қарамасдан, даъвогар шартнома бўйича ўз мажбуриятини бажарган бўлса-да, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун қисман тўлов амалга оширилиб, 2022 йил 1 октябр ҳолатида юзага келган 78 713 726 сўм қарздорлиги тўлаб берилмаган. Шартноманинг 3.4-бандига кўра харид қилинган бошоқли дон учун якуний ҳисоб китоблар ҳосил йилининг 01 сентябрига қадар тўлиқ амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383сонли қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида»ги Низом талаби бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини контрактация шартномасида белгиланган тартибда бажарилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 сентябрдаги “Бошоқли дон етиштиришда кластер тизимини босқичма-босқич жорий этиш орқали юқори ҳосилдорликни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 806сонли қарорининг 5-бандига кўра 2020 йил ғалла ҳосилидан бошлаб ғаллачилик кластер бошоқли донни фермер хўжаликларидан шартнома бўйича харид қилиш асосида ташкил этилганда ғаллачилик кластер билан «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси тизимидаги дон корхоналари ўртасида давлат хариди учун бошоқли дон етказиб бериш бўйича контрактация шартномалари тузилади ҳамда ғаллачилик кластер билан фермер хўжаликлари ўртасида ғаллачилик кластер томонидан давлат хариди учун етказиб бериладиган бошоқли дон миқдорини ҳисобга олган ҳолда қўшимча шартнома тузилади. Бунда ғаллачилик кластер томонидан фермер хўжаликларидан харид қилинадиган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китоблар ҳосил йилининг 01 сентябрига қадар тўлиқ амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(матнда ФК деб юритилади)нинг 465-моддасига кўра контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Шунингдек, ФКнинг 467-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлайдиган тайёрловчи етиштирувчининг талабига кўра қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш чиқиндиларини тарафлар келишган нархда етиштирувчига қайтариши шарт. ФКнинг 8, 234-моддаларига мувофиқ, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбурияти контрактация шартномасидан келиб чиққан бўлиб, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши белгиланган. ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ушбу томонлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида, маҳсулот ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товлагани учун тайёрловчи ҳақи тўланмаган маҳсулот қийматининг 15 фоизи миқдорида хўжаликка жарима тўлаши ва бундан ташқари тўлов муддати ўтказиб юборилган сумманинг 0,4 фоизи, бироқ тўлов муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган бўлиб, шунга асосан даъвогар томонидан жавобгардан тўлаб берилмаган 78 713 726 сўм қолдиқ асосий қарздорлигига мутаносиб равишда даъво талабига қўшимча равишда суддан тўловдан бош тортганлик учун 15 фоиз 11 807 058 сўм жарима ва тўловни кечиктирганлик учун ҳисобланган 39 356 863 сўм пеняни ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарорнинг 12 бандига кўра, қонун 32-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган пеня ишлар ва хизматлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик ҳолларида ҳам қўлланилади. Пенянинг миқдори шартнома баҳосига эмас, балки бажарилмаган мажбуриятлар қисми (тўланмаган ёки кечиктирилган тўлов суммаси, бажарилмаган ишлар, хизматлар суммаси)га нисбатан фоиз миқдорида ҳисобланади. Даъвогар шартнома шартларига мувофиқ, ҳақиқатда кечиктирилган 78 713 726 сўм қарз маҳсулот қийматига мутаносиб равишда тўлов муддати ўтказиб юборилган сумманинг 0,4 фоизи, бироқ 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда 39 356 863 сўм пеня тўлашни талаб қилишга ҳақли бўлса-да, суд даъвони ушбу пеня талабини муҳокама қилиб, уни қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, пеня миқдорини 7 871 372 сўмга камайтиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунидаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли Қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. ФКнинг 324-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказилган зарарни тўлаши шарт. Ушбу кодекснинг 327-моддаси биринчи қисмига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганда эса, унинг жойлашган ерида мавжуд бўлган пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суднинг қарори билан ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор қабул қилинган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Суд даъвони тўловдан бош тортганлик учун 15 фоиз 11 807 058 сўм жарима ундириш талаб қисми билан келиша олмайди. Чунки, даъвогар томонидан жавобгарни тўловдан бош тортганлигини исботловчи бирон бир далил судга тақдим этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарорнинг 12 бандига кўра, қонун 32-моддасининг биринчи қисмини қўллашда судлар қарздорнинг ҳақиқатда товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлиги ҳолатларини (жумладан, тўлаш имконияти бўла туриб, тўловни амалга оширмаганлиги, қарзини тан олмаганлиги, кредиторлик дебиторлик қарзлари ҳақида солиштириш далолатномалари тузишдан бўйин товлаганлиги, ўзини атайлаб тўловга қобилиятсиз қилиб кўрсатганлиги ва ҳ.к.) далиллар асосида аниқлаши лозим. Агар қарздорнинг товар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлаш учун иқтисодий имкони бўлмаса, лекин у қарзни тан олиб, уни тўлашга ҳаракат қилаётган бўлса, судлар унинг хаттиҳаракатларини тўловдан бош тортиш деб баҳоламасликлари зарур. Қарздорнинг товар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлиги исботланган ҳолларда судлар у тўлашдан бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима ундиришга ҳақли деб тушунтириш берилган. Ваҳоланки, суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъвогар олдида 78 713 726 сўм қарздорлиги мавжудлигини тан олиб, судга маълумотнома тақдим этган ва тўловни амалга ошириш чораларини кўраётганлигини билдирган бўлиб, жавобгарнинг бу хатти-ҳаракатларини тўловдан бош тортиш деб баҳолаб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Бундай ҳолатда, суд, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгар «Chiroqchi Klaster G`alla» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «Boymirzayev Dusmatovich» фермер хўжалиги фойдасига 78 713 726 сўм асосий қарз, 7 871 372 сўм пеня ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини муҳокама қилиб, даъвони суд асосли деб топган 118 070 589 сўм қисмига мутаносиб равишда жавобгар «Chiroqchi Klaster G`alla» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 2 361 411,78 сўм давлат божи ва Қашқадарё вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳисобига 30 000 сўм олдиндан тўланган почта харажати ундиришни, даъвони суд асоссиз деб топган 11 807 058 сўм қисмига мутаносиб равишда даъвогар «Boymirzayev Dusmatovich» фермер хўжалигидан Республика бюджетига 236 141,16 сўм ундирилиши лозим бўлган давлат божини даъвогар давлат бож тўловидан озод этилганлиги инобатга олиб ундирмасликни лозим деб топади. Юқоридагиларга кўра, ФКнинг 234, 236-237, 324, 327, 465, 467-моддалари, ИПКнинг 68, 118, 113, 176 -180 ва 186-моддаларига асосланиб, судҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Chiroqchi Klaster G`alla» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «Boymirzayev Dusmatovich» фермер хўжалиги фойдасига 78 713 726 сўм асосий қарз, 7 871 372 сўм пеня ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «Chiroqchi Klaster G`alla» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 2 361 411,78 сўм давлат божи ва Қашқадарё вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳисобига 30 000 сўм олдиндан тўланган почта харажати ундирилсин. Даъвогар давлат божи тўлашдан озод этилганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья О.Қурбонов