Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2301/27 Дата решения 03.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Хамидов Акбар Бекназарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение O`ZAGROSERVIS акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый KARMANA AGROSERVIS MTP VA ISM масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1032218 Claim ID 3100392 PDF Hash 4dd5f7153302a503... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy sh, Navoiy ko`chasi, 39 b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 e.mail: i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 3 февраль 4-2101-2301/27-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судья А.Хамидов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Аллаёровнинг суд мажлиси котиблигида, ХХХХХХХХХХХнинг даъвогар “ХХХХХХХХХХХ” АЖ манфаатида, жавобгар “ХХХХХХХХХХХ” МЧЖга нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили Т.А (2023 йил 25 январдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, суд биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, а н и қ л а д и: ХХХХХХХХХХХ даъвогар “ХХХХХХХХХХХ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 321.657.470 сўм асосий қарз ундиришни ҳамда ишни Савдо-саноат палатаси вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок этишмади. Лекин, жавобгар судга 2023 йил 00-сонли хат билан мурожаат қилиб, унда даъвогар олдида 321.657.470 сўм миқдорида қарздорлиги борлиги ва ушбу қарздорлик бир ой муддатда тўлаб берилиши билдирилган. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб ҳал қилишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга тушунтириш бериб, унда жавобгар даъвогарнинг қуйи ташкилоти ҳисобланишини, жавобгарнинг “ХХХХХХХХХХХ” МЧЖ олдидаги 321.657.470 сўм миқдоридаги қарздорлиги даъвогар, жавобгар ва “ХХХХХХХХХХХ” МЧЖ ўртасида 000 йил 30 ноябрда тузилган 00-сонли шартнома асосида даъвогар томонидан “ХХХХХХХХХХХ” МЧЖга тўлаб берилганлигини, шу боис жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 321.657.470 сўмни ташкил этишини, ушбу қарздорликни тўлаб бериш учун жавобгарга қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини муҳокама этиб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлар ва суд муҳокамасида аниқланишича, даъвогар, жавобгар ва “ХХХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда қарз берувчи деб юритилади) ўртасида 000 йил 30 ноябрда 00-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартномага кўра, жавобгарнинг қишлоқ хўжалиги техникалари учун эҳтиёт қисмлар етказиб беришдан ҳосил бўлган 321.657.470 сўм миқдоридаги қарздорлигини тўлаб бериш мажбуриятини даъвогарга ўтказиш ва даъвогар ушбу қарздорликни қарз берувчига тўлаб бериш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Даъвогар ўз шартномавий мажбуриятини бажариб, жавобгарнинг 321.657.470 сўм миқдоридаги қарздорлигини қарз берувчига тўлаб берган ва даъвогарнинг жавобгарга 2022 йил 1 июнь кунидаги “321.657.470 сўм миқдоридаги қарздорликни 10 кун муддатда тўлаб бериш ҳақида”ги талабномаси оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 242-моддасига кўра, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шу боис, суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб баҳолаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 321.657.470 сўм асосий қарз ундиришни лозим деб топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу боис суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 157, 176-179 ва 186-моддаларини кўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаби қаноатлантирилсин. “ХХХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан “ХХХХХХХХХХХ” акциядорлик жамияти фойдасига 321.657.470 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. “ХХХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 6.433.150 сўм давлат божи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддатда Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Б.Хамидов