← Назад
Решение #662215 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
YAKKABOG’ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
181400 Yakkabog’ tumani, A.Temur ko’chasi
181400 район Яккабаг, улица Амир Темур
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Яккабоғ тумани
44-1806-2201/2333-сонли иш
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Турсуновнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Эшдавлатовнинг котиблигида, аризачи вакили
Б.Жумагулов (04.01.2023 йилги №22-00061-сонли ишончномага асосан),
жавобгар раҳбари М.Бегнаев иштирокида, аризачи Қашқадарё вилоят Давлат
солиқ бошқармасининг жавобгар «SHARQ GREEN AGRO» МЧЖ га нисбатан
молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни Яккабоғ
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси судга жавобгар
«SHARQ GREEN AGRO» МЧЖга нисбатан ариза билан мурожаат қилиб,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида»ги Низомга асосан 106 615 194,4 сўм жарима қўллашни сўраган.
Суд муҳокамасида аризачи вакил иштирокини таъминламади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвони тан олиб, ҳозирда
муддати
ўтган
дебитор
қарздорликни
бартараф
этиш
чоралари
кўрилаётганлигини ва тез орада қарздорликни бартараф этишни, агарда
қарздорликни бартараф этмаса, лицензияси бекор қилинишини маълум қилиб,
суддан енгиллик беришни сўради.
Суд, жавобгар вакилининг фикрини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, иш бўйича жавобгарга
юборилган талабномада ҳамда даъвогар томонидан берилган ташқи савдо
операциялари бўйича ягона элекрон маълумотлар базасидан маълум бўлишича
«SHARQ GREEN AGRO» МЧЖ ҳамда Афғонистон давлатининг «BAHRAM FAHIM
Ltd» корхонаси билан тузилган 200673123305477067220100001 ИДН рақамли
экспорт шартномаси бўйича 191 800 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган
дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.
Жавобгар билан унинг контрагенти ўртасида 2022 йил 30 январда №EXP2022-сонли 1 000 000 АҚШ доллари миқдордаги шартнома имзоланган.
Жавобгар томонидан қонунда белгиланган муддатда 191 800 АҚШ доллари
миқдорида товар олиб келинмаганлиги сабабли, ушбу валюта суммаси
миқдорида дебитор қарздорлиги вужудга келишига сабаб бўлган.
«SHARQ GREEN AGRO» МЧЖ ҳамда Афғонистон давлатининг «BAHRAM FAHIM
Ltd» корхонаси билан тузилган 200673123305477067220100001 ИДН рақамли
экспорт шартномаси бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик 2022 йил 30
июлда вужудга келган.
Солиқ органи томонидан жавобгарга 2022 йилнинг 05 ноябрь санаси билан
талабнома юборилган бўлиб, мазкур талабномада жавобгарнинг ташқи савдо
операцияси бўйича 191 800 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган дебитор
қарздорлиги мавжудлиги сабабли, 2022 йил 04 ноябрь санасидаги Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича, яъни 11117,33 сўмдан
(191800*11117,33)х5%= 106 615 194,7 сўм ҳисобланган ва аризачи аризасида
жавобгарга нисбатан 106 615 194,7 сўм жарима қўллашни сўраган.
Низомнинг 28-бандига кўра, талабномада жарима суммаси уни жўнатиш
санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича
сўмда ҳисобланади.
Бироқ, корхона томонидан дебитор қарздорлик бартараф қилинмаган ҳамда
жарима ихтиёрий равишда тўланмаган.
Жавобгар томонидан экспорт контракти бўйича товар келиб тушганлигини
тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганидан сўнг, ДСИ томонидан
жавобгарга жарима қўллаш тўғрисида судга ариза киритилган.
Аризачи томонидан берилган ташқи савдо операциялари бўйича ягона
элекрон маълумотлар базасидан олинган кўчирмадан маълум бўлишича
«SHARQ GREEN AGRO» МЧЖ ҳамда Афғонистон давлатининг «BAHRAM FAHIM
Ltd» корхонаси билан тузилган 200673123305477067220100001 ИДН рақамли
импорт шартномаси бўйича 191 800 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган
дебитор қарздорлиги мавжудлигини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида»ги Низомнинг 27-бандига кўра:
Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет
элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда
кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва
расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки
пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик
тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик
юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда
қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика
бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ5087сонли қарорининг 10-бандида, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи
савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик
юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилсин ва дебитор қарздорлик
вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисоблансин,
дейилган.
Аризачи жавобгарнинг муддати ўтган дебитор қарздорлиги 360 кунгача
дебитор қарздорлик суммасининг 5 фоизи (191 800*11117,33)х5%= 106
615 194,7 сўм жарима қўллашни сўраган.
Аризачи вакили томонидан судга тақдим қилинган ташқи савдо
операциялари бўйича ягона элекрон маълумотлар базасидан олинган
кўчирмадан маълум бўлишича жавобгар суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар
томонидан бартараф этилмаган.
ЎзР
Вазирлар
Маҳкамасининг
14.05.2020
йилдаги
“Ўзбекистон
Республикасида
ташқи
савдо
операциялари
мониторингини
янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли қарорига 1-илова
Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва
назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 28-бандида Низомнинг 27бандида келтирилган хўжалик юритувчи субъектларга давлат солиқ хизмати
органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома юборилиши,
талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланиши
назарда тутилган.
Шунга кўра, суд ариза талабини қаноатлантиришни, жавобгарга нисбатан
106 615 194,7 сўм миқдорида жарима қўллашни ва олдиндан тўланган 24 000
сўм почта ҳаражати ундиришни, «Давлат божи тўғрисида»ги қонуннинг 9моддасига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини
инобатга олиб, иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 222 - моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг «SHARQ GREEN
AGRO»
МЧЖга
нисбатан
жарима
қўллаш
тўғрисидаги
аризаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «SHARQ GREEN AGRO» МЧЖ га нисбатан 106 615 194,7 сўм
миқдорида жарима қўлланилсин. Қўлланилган жаримани ундириш аризачи
Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин.
Жавобгар «SHARQ GREEN AGRO» МЧЖ дан аризачи Қашқадарё вилоят Давлат
солиқ бошқармаси фойдасига 24000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Қашқадарё
вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
С.А.Турсунов