Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/622 Дата решения 27.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 385110 Claim ID 2812916 PDF Hash da72947486a536c5... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 17
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
банди ва 277-моддаси банди ва 277 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
илмишни Жиноят кодекси 277-моддасининг 1-қисми илмишни Жиноят кодекси 277 1 code_article
збекистон Республикаси ЖПКнинг 415-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 415 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
бандидан ЖКнинг 277-моддаси бандидан ЖК 277 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
Юлдашевга нисбатан ЖК 277-моддаси Юлдашевга нисбатан ЖК 277 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси збекистон Республикаси ЖК 109 law
ЖКнинг 109-моддаси ЖКнинг 109 law
ЖКнинг 661-моддаси ЖКнинг 661 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 1-1006-2505/622-сонли 2025 йил май ойининг 27 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи А.Юлдашев ва унинг ҳимоячиси адвокат З.Ғойибназаров, жабрланувчилар С.Усмонов ва Н.Даминовларнинг иштирокида, Юлдашев Аббос Ганишеровичга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Юлдашев Аббос Ганишерович (YULDASHEV ABBOS GANISHEROVICH), 2000 йил 21 июль куни Россия Федерациясида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланади, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, “Батош” ҚФЙ, 1-уйда доимий рўйхатда туриб, вақтинча Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Гулистон” мавзеси, 59-уй, 119-хонадонда яшовчи, иш бўйича “муносиб ҳулқ атворда бўлиш тўғрисида тилҳат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулоса нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми, 277-моддаси 3-қисми “а” банди ва 277-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланган; Суд, судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Юлдашев Аббос Ганишерович дастлабки тергов даврида шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган номаълум шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 2024 йил 18 сентябрь куни соат 23:30ларда Чилонзор тумани, 20-мавзе, “Яккатут” МФЙ ҳудудида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамиятда мавжуд бўлган урф-одат ва анъаналарга очиқдан-очиқ ҳурматсизлик қилиб, жамоат тартибини бузаётганлигини яққол англаган ҳолда, атрофдаги фуқароларни кўз ўнгида, фуқаро Даминов Нуриддин Эргашбаевич, Усмонов Собир 1 жанжаллашиб, уларга бир неча маротаба қўллари билан зарба бериб, баданига қасддан шикаст етказган. Судга оид тиббий экспертизасининг 2024 йил 26 сентябрдаги 6886-сонли хулосасига кўра, Усмонов Собир Усмон ўғлида қуйидаги тан жароҳатлар “пастки жағ ўнг томон бурчак соҳасида ёпиқ синиб силжиши, бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бош тепа ва энса соҳалари юмшоқ тўқималари лат ейиши ва шилинмалари” аниқланган. Ушбу тан жароҳатлар қаттиқ ўтмас жисм таъсирида, тиббий ҳужжатлари, кўрикдан ўтувчини баён ҳамда қарорда кўрсатилган вақтларда етказилган бўлиши мумкинлиги кўрсатилган. С.У.Усмоновнинг танасида аниқланган тан жароҳатлари соғлиқни узоқ яъни 21 кундан кўп бўлган муддатга бузилишига олиб келадиган тан жароҳати эканлиги кўрсатилган. Ушбу мезонга кўра ЎРТАЧА ОҒИР тан жароҳати олганлиги аниқланган. Судланувчи А.Юлдашев суд мажлисида ўз айбига қисман иқрор бўлиб, ҳозирги вақтда Чилонзор тумани, 20Д-мавзеси, 27-уйнинг биринчи қаватида жойлашган хонадонда Интернет тармоғида соатлар сотиш билан шуғулланишини, 2024 йил 18 сентябрь куни соат тахминан 00:10 да ишхонадан чиққанини ва ишхонадан чиқишидан аввал “Яндекс” такси буюрма берганини, “Собалт” русумли автомашина келганини, у иш жойидан чиқиб, такси автомашинаси кутиб турганини кўрганини, сўнгра таксига ўтираётган вақтида такси автомашинасининг олдида унга нотаниш бўлган Даминов Нуриддин Эргашбаевич ва Усмонов Собир Усмон ўғлилари турганини кўрганини, шу вақтда унга нотаниш бўлган С.У.Усмонов унга қараб “пул бер” деб айтганини, С.У.Усмоновга “пулим йўқ” деб айтганида С.У.Усмонов уни ножўя сўзлар билан ҳақорат қилганини, шу вақтда таксига ўтириб бўлганини, шундан сўнг, С.У.Усмоновга “ака қўйинг спиртли ичимлик истеъмол қилган экансиз, уришиб қоламиза” деб айтганида, унга Н.Э.Даминов “эркак бўлсанг автомашинадан тушасан” деб айтганини ва Н.Э.Даминовнинг ушбу гапини эшитганидан сўнг, такси автомашинасидан тушганини, Н.Э.Даминов уни ҳақорат қилганини, сўнгра у Н.Э.Даминовни итариб юборганини ва Н.Э.Даминов қочиб кетганини, шундан сўнг, Н.Э.Даминовнинг орқасидан қувлаганини лекин, Н.Э.Даминовнинг орқасидан етиб ололмаганини, шундан сўнг такси кутиб турган жойга қайтиб борган вақтида таксист кетиб қолганини кўрганини, шунингдек, унга нотаниш бўлган С.У.Усмонов ва унинг ёнида унга нотаниш бўлган кейинчалик шахси аниқ бўлган С.У.Усмоновнинг укаси биргаликда турганлигини кўрганини, шундан сўнг, унга нотаниш бўлган С.У.Усмоновнинг укаси “акам С.У.Усмонов билан ким тортишди” деб сўраганини, шу вақтда “ман” деб айтиши билан С.У.Усмонов билан унинг укаси биргалашиб уни кийимларидан тортиб ерга йиқитиб оёқ ва қўлллари билан танасининг турли 2 қисимларига уришганини, шунингдек, у С.У.Усмонов ерга йиқитиб олишиб, бўйнидан бўғганлигини, шу вақтда С.У.Усмоновнинг унга нотаниш бўлган укаси бошига оёғи билан бир нечча маротаба тепганини, шундан сўнг, уларни нотаниш бўлган бир нечта шахслар ўраб олишганини ва уларни ажратишганини, шу вақтда С.У.Усмоновнинг укаси уни урмоқчи бўлган вақтида юз қисмига қўли билан бир маротаба урганини, уларга нотаниш бўлган шахслар уларни ажратиб олишганини ва у 1-сонли РШТИЁМга бориб тиббий кўрикдан ўтганлигини, жанжалга сабаб С.У.Усмонов ундан пул сўраганлиги бўлганлигини, С.У.Усмонов билан бўлиб ўтган жанжал вақтида, С.У.Усмоновни киймларидан тортиб, ўзини ҳимоя қилиш мақсадида итариб юборган бўлиши мумкинлигини, уни С.У.Усмонов ва унинг укасидан бошқа шахслар урмаганини, бошқа шахслар фақат уларни ажратишганини айтиб, қилган ишидан пушаймонлигини, ҳозирда жабрланувчиларнинг унга нисбатан даъвоси йўқлигини айтиб, унга нисбатан енгиллик беришини сўради. Жабрланувчи Н.Даминов суд мажлисида, 2024 йил 18 сентябрь куни танишим Усмонов Собир Усмон ўғли билан биргаликда Учтепа тумани ҳудудида жойлашган овқатланиш шоҳобчасида овқатланиб ўтирганини, таниши Собир эса спиртли ичимликдан истеъмол қилганини ва “яндекс” такси иловасидан фойдаланиб, такси чақиртирганини ва Чилонзор тумани, 20-мавзе ҳудудида жойлашган халқ тилида “Карейичкий бино” олдида таксидан тушиб қолганликларини, шундан сўнг, таниши Собир билан гаплашиб бирбири билан ҳазлашиб турганларини, шу вақтда уларни ёнига “Яндекс” такси келиб тўхтаганини ва таниши Собир спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги сабабли такси ҳайдовчисини ўзи биланмаган ҳолда ҳақорат қилганини, шу вақтда таксига уларга нотаниш бўлган А.Юлдашев келиб ўтирганини, шу вақтда таниши Собир такси ҳайдовчисини ҳақорат қилганлиги сабабли йўловчи бўлиб ўтирган А.Г.Юлдашев таксидан тушганини ва Собирга қараб “мени ҳақорат қиляпсизми” деб айтганини, шу вақтда А.Г.Юлдашевга “кетақол укам, кўриб турибсанку ичиб олган, ичган билан тенг бўлма” деб айтиши билан А.Г.Юлдашев бирдан уни юз қисмига бир маротаба қўли билан урганини, лекин у тан жароҳати олмаганини, шундан сўнг, бирдан ён атрофда бақир-чақир эшитилганини, шу вақтда у нима қилишини билмасдан, яъни нотаниш бўлган А.Г.Юлдашевнинг танишлари бақир чақир қилмоқда деб ўйлаб, қочиб кетганини, А.Г.Юлдашев унинг ортидан қувлаганини, лекин унга ета олмаганини, орадан тахминан 20 ёки 25 дақиқа ўтганидан сўнг, қайтиб келиб қараганида, таниши Собирнинг юзлари қон бўлиб ерда ўтирганини, Собирнинг турмуш ўртоғи, акаси ва укаси келганлигини кўрганини, шу вақтда, таниши Собирни нотаниш шахслар уриб ташлаган экан деб ўйлаганини, шу вақтда, тез тиббий ёрдам ходимлари келиб таниши Собирни 3 А.Г.Юлдашев ўртасида бўлиб ўтган жанжал вақтида, у бошқа жойда бўлганини, уларнинг жанжалларини кўрмаганини, ҳозирда судланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини айтиб, суддан судланувчи А.Юлдашевга нисбатан енгиллик беришни сўради. Жабрланувчи С.Усмонов суд мажлисида, 2024 йил 18 сентябрь куни соат 20:00ларда таниши Даминов Нуриддин Эргашбаевич билан биргаликда Учтепа тумани ҳудудид жойлашган “Чироқчи” номли овқатланиш шохобчасида биргаликда гаплашиб, овқатланиб, спиртли ичимликдан истеъмол қилиб ўтирганини, соат тахминан 22:30да таниши Н.Э.Даминов билан биргаликда овқатланиб бўлганидан сўнг, таниши Н.Э.Даминов билан биргаликда “Яндекс” такси иловасидан такси чақиртирганини ва ушбу такси уларни махалласининг бошига ташлаб қўйганини, таниши Н.Э.Даминов билан таксидан маҳалласининг бошида Чилонзор тумани, 20-мавзе ҳудудида жойлашган ҳалқ тилида “карейский бино” деб айтиладиган жойнинг олдида тушиб қолганини, шундан сўнг, таниши Н.Э.Даминов билан кўчада ҳазиллашиб гаплашиб турганида ёнига “Яндекс” такси келиб тўхтаганини, шу вақтда ушбу таксидан яъни хайдовчидан ““Яндекс” таксида ишлар экансиз, айтингчи, агарда сизни кимдир чақиртирса, автомашинангизда кимдир билан бирга келасизми” деб сўраганини, уларга нотаниш бўлган хайдовчи йўқ деб жавоб берганини, сўнг ҳеч нима демасдан, таниши Н.Э.Даминов билан биргаликда бир бирига ҳазил қилиб, гаплашиб турганида, уларга нотаниш бўлган Юлдашев Аббос Ганишерович уларнинг олдига келиб, таниши Н.Э.Даминов билан оғзаки тортишиб қолишганини, оғзаки тортишиб қолишлари сабаби, унинг акасига гапирганлиги бўлганини, шундан сўнг, уларни ажратмоқчи бўлган вақтида бирдан А.Г.Юлдашев уни бир нечча маротаба урганини, шу вақтда у спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги боис, А.Г.Юлдашев уни урган вақтида ҳушини йўқотганини, ўзига келган вақтида ён атрофида унга нотаниш бўлган шахслар турганлигини кўрганини, нотаниш бўлган шахслар унга ёрдам бериб турганини, шундан сўнг, у ўзининг телефонидан фойдаланиб укаси Усмонов Сарвар Усмон ўғлига қўнғироқ қилганини ва унга “нотаниш бўлган шахслар мени уриб кетди” деб айтганини, орадан кўп вақт ўтмасдан укаси Сарвар етиб келганини, ундан ким урганлигини сўраганини, шу вақтда А.Г.Юлдашев “мен урдим” деб жавоб берганини, укаси Сарварга “уни ушла қочиб кетмасин” деб айтганини, А.Г.Юлдашев қочиб кетмаслиги учун уни бўғганлигини эслашини, А.Г.Юлдашевни қочиб кетмаслиги учун бўғганини лекин, уни урмаганини, А.Г.Юлдашевни укаси Сарвар урганлигини ҳам кўрганмаганлигини, А.Г.Юлдашев билан бўлиб ўтган жанжал вақтида, уни фақат А.Г.Юлдашевнинг ўзи урганини, бошқа шахслар урмаганини, ҳозирда судланувчи А.Г.Юлдашевга нисбатан даъвоси 4 2024 йил 19 сентябрь куни соат тахминан 01:00 дан 01:30 гача бўлган вақт оралиғида катта акаси Алишер қўнғироқ қилиб, қаерда эканлигини сўраганини, акасига бозорда ишда эканлигини айтганида, Алишер Чилонзор тумани, 20 мавзе ҳудудида жойлашган халқ тилида “Тралебос круг” деб айтиладиган жойга келишини айтганини ва орадан кўп вақт ўтмасдан Алишер айтган жойга борганини, у ерда Алишер йўқлигини кўриб, акаси Алишерга қўнғироқ қилганини ва Алишер Собир акасига қўнғироқ қилиши кераклигини, Собирни нотаниш шахслар уришганлигини айтганини, шундан сўнг, акаси Собирга қўнғироқ қилганини ва Собир “тез олдимга келгин, мени урган боллар қочиб кетади” деб айтганини ва унга турган жойларини яъни манзилни тушунтирганини, у Собир тушунтирган манзилга борган вақтида, Собир ерда юзлари қон бўлиб ётган ҳолда ўтирганини кўрганини, шундан сўнг, Собирга нима бўлди деб сўраганини, Собир нотаниш шахслар урганлигини маълум қилганини, шундан сўнг, Собир акаси ўтирган жойнинг ёнидаги автобуслар бекатининг олдига борганини ва Собирни ким урди деб сўраганини, шу вақтда унга нотаниш бўлган Юлдашев Аббос Ганишерович “мен урдим” деб айтганини, А.Г.Юлдашевга “бир ўзинг урмагансан, шерикларнинг қаерда” деб сўраганини, шу вақтда, А.Г.Юлдашев унинг юз қисмига бир маротаба тўсатдан қўллари билан урганини, шу жараёнда Собир келиб “шу бола мени урди қочиб кетмасин” деб уни бўғиб олганини, шу вақтда А.Г.Юлдашев ерга йиқилганини ва у А.Г.Юлдашевни тепганини лекин, унинг оёғи унга тегмаганини, шу вақтда ён атрофида бўлган шахслар уларни яъни ажратганини, шундан сўнг, ҳамма тарқаб кетганини, Собир билан А.Г.Юлдашевлар ўртасида нима сабабдан жанжал келиб чиққанлигини билмаслигини, А.Г.Юлдашев билан бўлиб ўтган жанжал вақтида, уни фақат А.Г.Юлдашевнинг бир ўзи қўли билан бир маротаба урганини, ушбу ҳолат юзасидан ҳеч қандай шифохонага мурожаат қилмаганини билдирди. Суд, судланувчи А.Юлдашевнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг айбига қисман иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларидан ташқари, тушунтириш хатлари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, юзлаштириш, нарсани кўздан кечириш баённомалари, судга оид тиббий экспертизасининг хулосаси ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ терговчисининг 23.01.2025 йилдаги қарорига кўра, мазкур жиноят ишидан номаълум шахсларга нисбатан қисми Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 5 277-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан алоҳида иш юритувга ажратилиб, жиноят иши қўзғатилган. Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил 27 майдаги ажрими билан Усмон Сарвар Усмон ўғли ва Усмон Собир Усмон ўғлига оид жиноят ишининг ушбу қисми Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан тугатилган Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи А.Юлдашевнинг ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми, 277-моддаси 3-қисми “а” банди ва 277-моддаси 3-қисми “а” банди билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги “Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги Қарорининг 3-бандида қилмишни Жиноят кодекси 277-моддасининг 1-қисми билан квалификация қилиш учун безорилик замирида шахснинг баданига енгил даражада шикаст етказилганлиги кифоялиги, бунда шахснинг баданига етказилган тан жароҳати унинг соғлиғини бузилишига олиб келган-келмаганлигининг аҳамияти йўқлиги; Олий суд Пленумининг 2008 йил 5 майдаги “Бир неча жиноят содир этилганда қилмишни квалификация қилишга доир масалалар тўғрисида”ги 13-сонли қарорининг 2-банди учинчи хатбошисида жиноятлар такроранлиги деганда, қонунга кўра шахс томонидан турли вақтларда қасддан содир этилган икки ва ундан ортиқ жиноят тушунилиб, бунда содир этилган жиноят: Жиноят кодекси Махсус қисми айнан бир моддасида назарда тутилган бўлиши, башарти унда бир хил жиноят таркиблари учун жавобгарлик белгиланган бўлса; Жиноят кодекси Махсус қисми муайян моддаси айнан бир қисмида назарда тутилган бўлиши, башарти ушбу моддада турли жиноят таркиблари учун жавобгарлик белгиланган бўлса (масалан, ЖК 1261, 131, 228, 248, 273-моддалари) шартлиги ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 415-моддасида суд айбловни ўзгартиришга ҳақлилиги, бунда айбловнинг бир қисми ёки жиноятнинг тавсифий аломатлари чиқариб ташланиши белгиланган. Иш ҳолатларига кўра, А.Юлдашев, жабрланувчи Усмонов Собир, Н.Даминов ва Усмонов Сарварларга нисбатан безорилик ҳаракатларини бир вақтда содир этганлиги сабабли ҳаракатларида такроран безорилик содир қилиш белгиси мавжуд эмаслиги, жанжал натижасида С.Усмонов ўртача оғирликдаги тан жароҳати олганлигини, шунингдек, терговга қадар текширув даврида жабрланувчи С.Усмонов уни судланувчи А.Юлдашев унга нотаниш бўлган номаълум шахслар билан биргаликда урганлигини 6 билдиргани, дастлабки тергов даврида эса ушбу номаълум шахслар аниқланмаганлиги боис, жиноят ишининг уларга оид қисми алоҳида иш юритувга ажратилганлигини инобатга олиб, суд судланувчи А.Юлдашевнинг жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “а” бандидан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а,б” бандларига қайта малакалашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклигини назарда тутиб, суд судланувчи А.Юлдашевга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда Олий суд Пленуми қароридаги тушунтиришларга амал қилиб, ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, жабрланувчиларга етказилган зарарлар тўлиқ қопланиб, уларнинг ҳеч қандай даъвоси йўқлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, унинг шахси, муқаддам судланмаганлиги, жиноят содир этилиш пайтидаги ва содир этилганидан кейинги хулқ-атворини инобатга олиб, судланувчи А.Юлдашевга нисбатан ЖК 277-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан модда санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади. Шунингдек, суд жиноят иши бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган, бир дона DVD дискни жиноят иши ҳужжатлари билан биргаликда сақлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Юлдашев Аббос Ганишерович (YULDASHEV ABBOS GANISHEROVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а,б” бандларида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан 2 (икки) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. А.Юлдашевга қуйидаги чеклашлар юклатилсин: Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан А.Юлдашевга ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойига бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган 7 вилояти, Ғузор тумани, “Батош” ҚФЙ, 1-уйдан чиқиш чеклансин ва унга қўшимча: - маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини тарк этмаслик; - ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш; - оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик; - алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилмаслик. А.Юлдашевга озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмида, яъни у озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкинлиги тушунтирилсин. А.Юлдашевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Ашёвий далил, бир дона DVD диск жиноят ишида қолдирилсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) Нусхаси аслига тўғри: 8 А.А.Мухиддинов 9 бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, айбланувчи Усмонов Собир ва унинг ҳимоячиси адвокат Ш.Эргашев, айбланувчи Усмонов Сарвар ва унинг ҳимоячиси адвокат С.Жўраев ҳамда жабрланувчи А.Юлдашевларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан айбланган: 1982 йил 08 март куни Қашқадарё вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, ёлланман ишчи, оилали, уч нафар фарзанди бор, судланмаган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 20-мавзе, Яккатут МФЙ, 26-уй, 12-хонадонда яшовчи, иш бўйича “муносиб ҳулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган Усмонов Собир Усмон ўғли (USMONOV SOBIR USMON O‘G‘LI)га ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан айбланган: 1987 йил 04 февраль куни Қашқадарё вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ўзбек, маълумоти ўрта, ёлланман ишчи, оилали, уч нафар фарзанди бор, судланмаган, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 11-мавзе, 23-уй, 16-хонадонда яшовчи, иш бўйича “муносиб ҳулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган Усмонов Сарвар Усмон ўғли (USMONOV SARVAR USMON O‘G‘LI)ларга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Дастлабки тергов органи ҳужжатларига кўра, Усмонов Собир Усмон ўғли билан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, 2024 йил 19 сентябрь куни соат тахминан 02:00 да Чилонзор тумани, 11 бўла туриб, шу ерда бўлган 21.07.2000 йилда туғилган Юлдашев Аббос Ганишерович билан ўрталарида мавжуд бўлган ўзаро келишмовчилик сабаб, жанжаллашиб А.Г.Юлдашевнинг юз қисмига бир неча маротаба қўл ва оёқлари билан зарба бериб, баданига қасддан шикаст етказган. Суд-тиббий экспертизасининг 23.09.2024 йилдаги 6667-сонли хулосасига кўра, А.Г.Юлдашевнинг танасида “юқори лаб ўнг томони эзилиб-йиртилган яраси, пастки лаб ўнг томон шиллиқ қаватида қон қуйилиши, бўйин ўнг ва томон пастки, ўнг ўмров соҳаси, кўкрак қафаси чап томон ўрта соҳаси қонталашлари аниқланган бўлиб, ушбу жароҳатлар ўтмас қаттиқ жисм таъсирида кўрикдан ўтувчи айтган, тиббий ҳужжат ва қарорда кўрсатилган вақтларда етказилган бўлиши мумкинлиги кўрсатилган. А.Г.Юлдашевнинг танасида аниқланган тан жароҳатлар соғлиқни қисқа яъни 6 кундан кўп аммо 21 кундан кўп бўлмаган муддатга бузулишига олиб келадиган “СОҒЛИҚНИ ҚИСҚА МУДДАТГА БУЗУЛИШИГА ОЛИБ КЕЛГАН ЕНГИЛ” тан жароҳатлар гуруҳига кириши кўрсатилган. Айбланувчи Усмонов Собир суд мажлисида, ярашув тўғрисида ариза тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи билан ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Айбланувчи Усмонов Сарвар суд мажлисида, ярашув тўғрисида ариза тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи билан ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Жабрланувчи А.Юлдашев суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги ариза тақдим қилиб, айбланувчилар Усмонов Собир ва Усмонов Сарварга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши билан ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят ишини тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 109-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўз айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Суд, жабрланувчи А.Юлдашев ҳамда айбланувчилар Усмонов Собир ва Усмонов Сарвар томонидан ярашув тўғрисидаги 12 муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб, айбланувчининг айбига иқрорлиги, муқаддам судланмаганлигини, етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, ярашув айбланувчива жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, Усмонов Собир ва Усмонов Сарварга нисбатан жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топади. Суд, жабрланувчи А.Юлдашевга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585586-моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан айбланувчи Усмонов Собир Усмон ўғли (USMONOV SOBIR USMON O‘G‘LI)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан айбланувчи Усмонов Сарвар Усмон ўғли (USMONOV SARVAR USMON O‘G‘LI)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин. Жабрланувчи А.Юлдашевга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги тушунтирилсин. Усмонов Собирга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ажрим қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Усмонов Сарварга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ажрим қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят берилиши ёки протест билдирилиши 13 мумкин. Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. А.А.Мухиддинов 14