← Назад
Решение #66238 Уголовные
Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисида)
2025 йили май ойининг 27 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман суди, ўз биносида, ёпиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья
Ф.Абдушукуров, судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан
давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов,
ижтимоий хавфли қилмишни содир қилган А.Гулямовнинг ҳимоячиси
адвокат Ў.Юсупов иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмишни
содир қилган,
Гулямов Абдуманнап Олегович (Gulyamov
Abdumannap
Olegovich),
26.05.1988
йилда
Тошкент
шаҳрида
туғилган,
Ўзбекистон
Республикаси
фуқароси,
миллати
ўзбек,
уйланмаган, маълумоти йўқ, 2-гуруҳ ногирони,
пенсионер, ҳарбий хизматга мажбур эмас,
муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар Янгиҳаёт
тумани, Райҳон 1-тор кўчаси, 98а-уйда яшовчига
нисбатан,
Чилонзор туман ИИО ФМБ терговчисининг 1-1006-2504/560-сонли жиноят
иши бўйича тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги
қарорини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
А.Гулямов 2025 йил 22 январь куни соат тахминан 04:00ларда ўзганинг
мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор
тумани, 7-мавзеси, Боғистон МФЙ, ҳудудида жойлашган 53-уй олдида бўла
туриб, шу уйнинг йўлак қисмида турган фуқаро 1992 йилда туғилган
Тошбоев Ислом Хаким ўғлига тегишли баҳоси 700.000 сўмлик “YAGUAR”
номли қора-қизил рангли велосипедни ўғрилаб, воқеа жойидан яширинган.
Бундан ташқари, А.Гулямов такроран жиноят содир этиш йўлига
кириб, 2025 йил 22 январь куни соат тахминан 18:10ларда Тошкент шаҳар,
Чилонзор тумани, 8-мавзе, 37-уй олдида бўлган 02.08.1999 йилда туғилган
фуқаро Қодиров Абубакр Набибулла ўғлига тегишли “Banbi” номли бахоси
1.500.000 сўмлик велосипедини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса
содир бўлган жойдан яширинган.
Чилонзор туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлимининг 2025 йил 26
январдаги қарорига кўра, А.Гулямов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169моддаси 1-қисми билан гумонланувчи тариқасида жалб қилинган ҳамда
Чилонзор туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлимининг 2025 йил 25
мартдаги қарорига кўра унинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «а» бандига қайта малакаланган.
Тергов ҳаракатлари давомида, А.Гулямов Гулямов Абдуманнап
Олегович туғилғанидан буён руҳий касал бўлиб, Тошкент шаҳар рухий асаб
касалликлар диспансерида “олигофрения-дебиллик” ташҳиси билан рўйхатда
туриши аниқланган.
Шу сабабли, А.О.Гулямовга нисбатан 18.02.2025 йилда судга оид
психиатрия экспертизаси тайинланган.
Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий амалий
тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Тошкент шаҳар филиалига
қарашли 1-сон Шаҳар руҳий асаб касалликлари диспансери томонидан
ўтказилган судга оид психиатрия экспертизасининг 21.02.2025 йилдаги №56сонли хулосасига кўра, А.О.Гулямов шахсият ва хатти-ҳаракатларининг
бузилиши ва ҳиссий турғун эмаслиги сабабли, ўзи содир этган ҳаракатларга
жавоб бера олмайдиган ҳолатда бўлганлиги, шу муносабат билан у умумий
тартибли психиатрия муассасининг реабилитация бўлимида мажбурий
даволанишга муҳтож эканлиги кўрсатилган.
А.О.Гулямов 22.01.2025 йилда И.Х.Тошбоевга тегишли “Yaguar”
русумли велосипедни ўғирлаб олганлиги, бундан ташқари А.Х.Қодировга
тегишли бўлган “Bangu” русумли велосипедини ва ўзганинг мол-мулкини
яширин равишда талон-тарож қилиб, ижтимоий хавфли қилмиш содир
этганлиги жиноят иши материаллари билан тўлиқ тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил
12 декабрдаги “Руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан тиббий
йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги
қарорининг 6-бандида, ақли норасо ҳолатда ижтимоий хавфли қилмиш содир
этган шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланганда
жиноят иши жиноят белгилари таркибига кирувчи элемент — субъект
йўқлиги туфайли тугатилиши (ЖПК 83-моддаси иккинчи банди)
тушунтирилган.
Суд, иш бўйича прокурор ёрдамчиси Н.Рустамов, адвокат
Ў.Юсуповнинг фикрларини эшитиб, экспертиза хулосаси ҳамда иш бўйича
тўпланган бошқа далилларни ўрганиб чиқиб, А.Гулямов ЖКнинг 169моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни, ижтимоий хавфли
қилмишни ақли норасо ҳолатда содир этган деб ҳисоблаб, унга нисбатан
жиноят ишини тугатиб, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси тайинлашни
лозим топади.
Суд, ашёвий далил деб эътироф этилган 1 дона “Yaguar” русумли
велосипед дастлабки тергов даврида тилхат асосида жабрланувчи
И.Тошбоевга қайтарилганлигини инобатга олишни ҳамда кузатув
камерасидан олинган видеоёзувлар мавжуд бўлган 1 дона ДВД дискни
жиноят ишида доимий сақлаш учун қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-қисми, 575-577, 581моддаларига амал қилиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ
Гулямов Абдуманнап Олегович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
169-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган ижтимоий хавфли
қилмишни ақли норасо ҳолатда содир этган деб топилсин.
А.Гулямов қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли жиноят
иши тугатилсин.
А.Гулямовга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси
қўлланилсин ва Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасининг
реабилитация бўлимига мажбурий даволаниш учун жойлаштирилсин.
Ажрим нусхаси Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ бошлиғи
ҳамда Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонаси бош
шифокорига ижро учун юборилсин.
Ашёвий далил деб эътироф этилган 1 дона “Yaguar” русумли велосипед
дастлабки тергов даврида тилхат асосида жабрланувчи И.Тошбоевга
қайтарилганлиги инобатга олинсин ҳамда кузатув камерасидан олинган
видеоёзувлар мавжуд бўлган 1 дона ДВД диск жиноят ишида доимий сақлаш
учун қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман
суди орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига
ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериши ёки прокурор
протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи
имзо
Ф.Абдушукуров
Аслига тугри_________________
Маъсул судья: Абдушукуров Фарход Зокирович