← Назад
Решение #662685 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| нинг | 85 | — | law | |
| мазкур Кодекс | 22 | — | code_article | |
| СКнинг | 82 | — | law | |
| СКнинг | 273 | — | law | |
| олда ушбу Кодекс | 111 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| амда СК | 111 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил ------------- 4-1107-2301/----сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судья -------- раислигида,
судья ёрдамчиси ------------нинг котиблигида, аризачи ----------нинг
жавобгар "----------" МЧЖнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни 10 кундан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили ---------(2023 йил 09 январдаги 23-08165-сонли ишончнома асосида), (жавобгар
вакили иштирокисиз) иштирокида ўз биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
A Н И Қ Л А Д И:
Аризачи ---------- Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига ариза
(электрон шакилда) билан мурожаат қилиб, жавобгар “----------" МЧЖ
томонидан 2022 йил октябрь ойи учун қўшилган қиймат солиқ ҳисоботи
тақдим этилмаганлигини баён қилиб, "----------" МЧЖнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан ортиқ муддатга
тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабини
қувватлаб,
суд
мажлиси
куни
ҳолатида
солиқ
ҳисоботи
топширилмаганлигини билдириб, бу ҳақдаги маълумотномани судга
тақдим қилиб, суддан аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Иш
ҳужжатларида унинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги
тўғрисидаги почта хабарномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисми талабларидан келиб
чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган
хулосага келди.
Суд аризачи вакилининг важларини тинглаб, иш ҳужжатларини
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини
қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК
деб юритилади)нинг 85-моддасига биноан, солиқ тўғрисидаги қонун
ҳужжатлари билан солиқ тўловчининг зиммасига юклатилган
солиқларни ва йиғимларни тўғри ҳисоблаб чиқариш ҳамда ўз вақтида
тўлаш мажбурияти уларнинг солиқ мажбуриятидир.
Солиқ мажбуриятини бажариш учун солиқ тўловчи ушбу Кодексда
белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга
туриши, мазкур Кодекс 22-моддасидаги мажбуриятларини бажариши,
молиявий ва солиқ ҳисоботини тузиши ҳамда уни давлат солиқ хизмати
органларига белгиланган муддатларда тақдим этиши, солиқлар ва
бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ миқдорда тўлаши
шарт.
СКнинг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга
олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки
электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова
қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади.
Ушбу модданинг 2-бандида солиқ тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ
солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон
шаклда тақдим этишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Шунингдек, СКнинг 273-моддасида солиқ тўловчилар қўшилган
қиймат солиғи ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги
солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи
кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шартлиги
белгиланган.
Бироқ, "----------" МЧЖ томонидан юқоридаги қонун нормалари
талаблари бажарилмай, 2022 йил октябрь ойи учун қўшилган қиймат
солиқ ҳисоботи тақдим этилмаган.
Аризачи томонидан жавобгарнинг шахсий кабинетига Солиқ
кодексида белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботларини тақдим
этиши лозимлиги, акс ҳолда ушбу Кодекс 111-моддасига асосан
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши
мумкинлиги тўғрисида электрон шаклда, хабарнома юборилган. Аммо,
жавобгар хабарнома юборилгандан кейин ҳам ҳисоботни топширмаган.
---------- қарор қабул қилиб, унга кўра жавобгарнинг барча
ҳисобварақлари бўйича чиқим операциялари 10 кун муддатга тўхтатиб
қўйилган.
Шунингдек, жавобгарга ҳолат юзасидан хабарнома юборилган
бўлиб, хабарномада қарорда белгиланган ўн кунлик муддатда
аниқланган камчиликлар бартараф этилиши таъминланмаса, яъни
ҳисобот тақдим этилмаса, ҳисобварақлари бўйича чиқим операциялари
суд томонидан тўхтатиб турилиши маълум қилинган. Бироқ, ушбу
хабарнома ҳам оқибатсиз қолдирилган.
Шу боис, аризачи ушбу ариза билан судга мурожаат қилган.
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши
мумкинлиги, солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул
қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг банк ҳисобварақлари
бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар
тўхтатиб турилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
2021 йил 16 мартдаги 7/2-сонли қарори билан тасдиқланган ва
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил
27 апрелда №1948-сон билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон
Республикаси
банкларида
очиладиган
банк
ҳисобварақлари
тўғрисида”ги Йўриқноманинг 46-бандига биноан тадбиркорлик
фаолияти субъектларининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб қўйиш суд тартибида амалга оширилади,
қонунда кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар фақат чиқим
қисмида тўхтатилади, бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар,
шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида соғлиқ ва
ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари
бундан мустасно.
Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиш
тўғрисидаги суд ҳужжати тадбиркорлик субъектининг ҳисобварағи
мавжуд бўлган барча банклар учун мажбурийдир.
Юқоридаги тартибда хатланган ёки тўхтатилган ҳисобварақларни
бошқа банкларга ўтказиш ҳамда ушбу ҳисобварақ эгаларининг бошқа
ҳисобварақларни очишига йўл қўйилмайди.
Суд жараёнида жавобгар - "----------" МЧЖ томонидан 2022 йил
октябрь ойи учун қўшилган қиймат солиқ ҳисоботи тақдим
этилмаганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди.
Қайд этилганларга кўра, ариза талаби қаноатлантирилиши лозим.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари тарафларга
уларнинг қаноатлантирилган ва рад қилинган даъво талабларига
мутаносиб равишда юкланади.
Бироқ, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 9-моддаси 19-бандига биноан ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар давлат божи
тўловидан озод қилинган.
Юқорида баён этилганларга кўра, суд ариза талабини
қаноатлантиришни лозим топиб, ИПКнинг 118, 128, 129, 170, 176, 186,
222-моддалари ҳамда СКнинг 111-моддасини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
бўйича операциялари операцияларни тўхтатишга асос бўлган ҳолатлар
бартараф этилгунига қадар бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар,
шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида соғлиқ ва
ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳолларидан
ташқари чиқим қисми тўхтатилсин.
Жавобгарнинг
банклардаги
ҳисобварақлари
бўйича
операцияларни тўхтатишга асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан
сўнг унинг ҳисобварақлари бўйича операциялар жавобгарнинг
ҳисобварағи мавжуд бўлган банклар томонидан тиклансин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
-----------