← Назад
Решение #662832 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онуни | 14 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
4-1304-2301/47-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида даъвогар
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Арнасой туман бўлимининг жавобгар
Арнасой туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳисобидан
6.381.180 сўм тўланган пенсия пулини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Н.Тўймуродова
(ишончномага асосан)нинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Арнасой туман
бўлими (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар “Арнасой туман аҳоли бандлигига
кўмаклашиш маркази (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади)
ҳисобидан 6.381.180 сўм тўланган пенсия пулини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, даъво
аризасида келтирилган асосларни такрорлаб, фуқаро Б.Абдурахимовга
нисбатан имтиёзли ёшга доир пенсия тайинланганлиги, жами 6.381.180 сўм
пенсия тўловлари жамғарма томонидан тўлаб берилганлиги, тўлаб берилган
пенсия тўловлари жавобгар томонидан қоплаб берилмаганлигини билдириб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида ўзи (вакили)нинг
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар
етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни
жавобгар (вакили) иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, фуқаро Абдурахимов Бердиқулга
2021 йил 30 ноябрдан Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Арнасой туман
бўлимининг 2021 йил 2 декабрдаги 91-сонли қарорига кўра ёшга доир пенсия
тайинланган.
Бунинг натижасида Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Арнасой
туман бўлими томонидан фуқаро Б.Абдурахимовга ҳар ойда пенсия пули тўлаб
келинган. Мазкур пенсия пули Арнасой туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш
маркази томонидан ўтказиб берилиши лозим бўлсада, 2022 йил 01 декабрь
ҳолатига фуқаро Б.Абдурахимов учун 6.381.180 сўмлик тўлов амалга
оширилмаган.
Даъвогарга ўтказиб берилмаган пенсия тўлови жами 6.381.180 сўмни
ташкил қилади. Даъвогар томонидан жавобгарга ушбу тўловларни тўлаб бериш
ҳақида талабнома юборилган. Жавобгар вакили томонидан мазкур талабнома
жавобсиз қолдирилган.
Натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 6.381.180 сўмни регресс тартибида ундиришни сўраган.
Ушбу ҳолат тараф вакилининг кўрсатмаси, шунингдек иш ҳужжатларида
мавжуд бўлган маълумотнома, далолатнома ва бошқа ҳужжатлар билан
тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонуни 14-моддасида ёшга доир пенсияларни муддатидан олдин
тайинлаш тартиби белгиланган.
Бунда, технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги
ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб
келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги
муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:
эркаклар - 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар - 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда
пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
23 декабрдаги 357-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат
пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига
мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги
Низомнинг IV боби 16-бандида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ҳар
ойда пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг 15-санасигача Пенсия
жамғармасига мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган харажатларни
қопловчи маблағларни ишсиз Қонуннинг 7-моддасида белгиланган пенсия
ёшига етгунига қадар ўтказадилар.
Шунингдек, мазкур Низомнинг 18-банлига кўра, пенсионер ҳисобда
турган жой бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари
мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга кетган
маблағларни Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларидан, улар томонидан
ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонунчиликка мувофиқ регресс даъво
аризалари билан ундиришлари мумкин.
Мазкур ҳолатда, суд жавобгарнинг даъвогар олдидаги 6.381.180 сўм
қарзи асосли бўлганлиги, қолаверса иш ҳужжатлари билан тасдиқланганлиги
сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, ишдаги
ҳужжатларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 177, 178, 180- ва 186-моддаларини қўллаб, суд
Даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Арнасой туман
бўлимининг жавобгар Арнасой туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази
ҳисобидан 6.381.180 сўм тўланган пенсия пулини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар Арнасой туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази
ҳисобидан даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Арнасой туман
бўлими ҳисобига 6.381.180 сўм сўм пенсия пули ва олдиндан ихтиёрий
тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар Арнасой туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази
ҳисобидан Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддат
ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судолов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
И.Қурбанов