← Назад
Решение #662836 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 274 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
FARG‘ONA VILOYAT SUDI
ФЕРГАНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Farg’ona shahar, S.Temur ko’chasi
г Фергана, ул. С.Темура
Тel: (73 )243-16-79 Fax: (73)243-17-43 Веб-сайт: www.sud.uz Электрон почта манзили:i.fargona@sud.uz
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья Ж.Эргашев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья И.Турсунов
2023 йил 3 февраль
4-1502-2201/3884-сонли иш
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида,
судья М.Умаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умматова ва
И.Турсуновлардан
иборат
таркибда,
судья
катта
ёрдамчиси
М.Абдусатторовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили К.Ж.
(ишончнома асосида)нинг иштирокида, аризачи ХХХнинг жавобгар “ХХХ”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 1 007 625 004 сўм молиявий жарима
қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қабул қилинган Қўқон туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 5 январдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб,
жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция
шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни суд биносида,
видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
ХХХ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан
мурожаат қилиб, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини
лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 80-сонли
қарори 8-иловаси 12-бандининг “а” кичик бандига асосан 1 007 625 004 сўм
миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган.
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 январь кунги ҳал қилув
қарори билан даъво қаноатлантирилиб, жавобгарга 1 007 625 004 сўм миқдорда
молиявий жарима қўлланилиб, ушбу молиявий жаримани ундириш аризачининг
зиммасига юклатилган.
Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар томонидан
апелляция шикояти тақдим этилган.
Апелляция шикоятида аризачи ва жавобгар ўртасида 2021 йил 28 октябрь
куни “Алкоголь маҳсулотларини улгуржи савдоси бўйича фаолиятни амалга
ошириш тўғрисида”ги 092-сонли лицензия шартномаси тузилганлигини, мазкур
шартнома ҳамда агентлик директорининг шу кунги 138-сонли буйруғига асосан
2021 йил 28 октябрь куни жамиятга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни амалга
оширишга рухсат берувчи АС серияли 092-рақамли, 122-реестр тартиб рақами
билан рўйхатга олинган, амал қилиш муддати чекланмаган лицензия
берилганлигини, жамият томонидан лицензия шартномасининг 3.1-бандида
келтирилган алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни
амалга оширишда қўйилган лицензия талаблари ва шартлари умуман
бузилмаганлигини, шунинг учун ҳам Агентлик ўз аризасида ёки аризага илова
қилинган 2022 йил 29 сентябрь кунги молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги
қарори ва 2022 йил 17 октябрь кунги 3-сонли апелляция кенгашининг
баённомасида лицензиатга қўйилаётган мазкур талаб ёки шартлар бузилганлиги
аниқланганлиги ҳақида кўрсатмаганлигини, агентлик молиявий жарима
қўллашга жамият бошқа омборхоналари мавжудлиги ҳақида Агентликка маълум
қилмагани ва шу боис лицензия ҳужжатларига киритилмаганлигини важ қилиб
келтирганлигини, жамият томонидан ижара шартномалари асосида алкоголь
маҳсулотлари сақланиб келаётган Фарғона вилояти, Данғара тумани, “Чинобоб”
МФЙ, Чинобод кўчаси 142А- уйда жойлашган, Тошкент шаҳар, Шайхонтохур
тумани, Кирки кўчаси 34-уйда жойлашган ва Тошкент вилояти, Янги йўл тумани,
“Қовунчи” МФЙ, И.Ўразов кўчаси 79А-уйда жойлашган омборхоналари
тегишли органлар томонидан алкоголь маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва
тарқатиш учун техник жиҳатдан мўлжалланган ва белгиланган махсус
талабларга жавоб беришлиги ўрганилганлиги ва бу ҳақида омборхоналарни
балансда сақловчиларга тегишли расмийлаштирилган хулосалар берилганлиги
ҳақида ва бошқа важларни келтириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, ариза бўйича иш юритишни тугатишни сўраган.
Жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
бўлса-да, ундан вакил келмади.
Гарчанд жавобгар судлов ҳайъатига ариза тақдим этиб, суд муҳокамасини
бошқа кунга қолдиришни сўраган бўлса-да, судлов ҳайъати унинг бу аризаси
бўйича даъвогар фикрини эшитиб, унинг аризасини қаноатлантирмасдан, ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Чунки 2023 йил 27 январь кунига белгиланган дастлабки суд мажлисига
ҳам жавобгардан вакил келмасдан, унинг судга киритган аризасига асосан суд
муҳокамаси 2023 йил 3 февраль кунига қолдирилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддаси 4-қисмига кўра, апелляция
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини берган
шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўргазма бериб, алкоголь ва тамаки
маҳсулотлари билан савдо қилмоқчи бўлган талабгор махсус лицензия олиш
учун ариза билан мурожаат қилишини, аризасида товарни сақлаш жойлари
кўрсатилиши, сақлаш жойи Санитария-эпидемиология маркази ходимлари ва
Ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан бориб ўрганилишини, жавобгар
аризасида кўрсатилган омборхонасидан бошқа жойда ҳам маҳсулот сақлаганини
агентликдан яширганлигини, жавобгар маҳсулотни сақлаш учун янги
омборхоналари мавжудлиги тўғрисида агентликка хабар берганида унинг бошқа
омборхоналари ҳам тегишли тартибда реестрга киритилган бўлишини баён
қилиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция
шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Апелляция судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахснинг иш бўйича
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда қўшимча тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасида, “Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати
бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга
оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар
кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур
бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар-мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддасига мувофиқ, мажбурият келишилган ва тарафлар учун
мақбул усулда бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида алкоголь маҳсулотларини
улгуржи савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш тўғрисида лицензия
шартномаси тузилган ва аризачи директорининг 2021 йил 28 октябрдаги
138-сонли буйруғига асосан жавобгарга алкоголь маҳсулотлари улгуржи савдоси
бўйича фаолиятини амалга ошириш учун АС серияли 092-рақамли лицензия
берилган.
Лицензия шартномасининг 2.2-бандида жавобгарнинг юридик манзили
Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Хабибий кўчаси 15-уй эканлиги, омбор манзили
эса Фарғона вилояти, Данғара тумани, “Чинобод” МФЙ, Чинобод-2 қишлоғи
эканлиги қайд этилиб, ушбу бандда жавобгар томонидан алкоголь
маҳсулотларини улгуржи савдоси мазкур манзилда амалга оширилиши
белгиланган.
Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармалари
томонидан жавобгарда сайёр солиқ текширувлари ўтказилганида унинг Тошкент
вилояти, Янгийўл тумани, “Қовунчи” МФЙ, И.Ўрозов кўчаси 79А-уйда
жойлашган омборида жами 225 147 800 сўмлик ҳамда Тошкент шаҳри,
Шайхонтохур тумани, Кирки кўчаси 34-уйда жойлашган омборида жами
782 477 204 сўмлик, умумий қиймати 1 007 625 004 сўмлик маҳсулотлар
мавжудлиги аниқланган ва бу ҳақда далолатнома тузилган. Давлат солиқ
қўмитаси ўзининг 2022 йил 13 сентябрь кунги 20/6-122319-сон хатида аризачига
бу ҳақда маълум қилган.
Шунга асосланган ҳолда, лицензия талаб ва шартлари бузилганлиги ҳолати
бўйича аризачи 2022 йил 29 сентябрь куни жавобгарга 1 007 625 004 сўм
миқдорида молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилган. Мазкур қарор
жавобгар томонидан ихтиёрий ижро қилинмаганлиги сабабли аризачи судга
мурожаат қилган.
Гарчанд жавобгар апелляция шикоятида лиценция шартномасининг
3.1-бандида белгиланган алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича
фаолиятни амалга оширишда қўйилган лицензия талаблари ва шартлари умуман
бузилмаганлиги, шунинг учун ҳам Агентлик ўз аризасида ёки аризага илова
қилинган 2022 йил 29 сентябрь кунги молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги
қарори ва 2022 йил 17 октябрь кунги 3-сонли апелляция кенгашининг
баённомасида лицензиатга қўйилаётган мазкур талаб ёки шартлар бузилганлиги
аниқланганлиги ҳақида кўрсатмаганлиги, агентлик молиявий жарима қўллашга
жамият бошқа омборхоналари мавжудлиги ҳақида Агентликка маълум
қилмаганлигини важ қилиб келтирганлигини баён қилган бўлса-да, судлов
ҳайъати унинг бу важларини қабул қилмади.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Махсус
электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби
тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2022 йил 21 февралдаги
80-сонли қарори билан тасдиқланган "Махсус электрон тизим орқали айрим
фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона Низом” (бундан
буён матнда низом деб юритилади)нинг 8-иловасида, алкоголь
маҳсулотларининг улгуржи савдоси фаолиятини лицензиялаш паспорти
(кейинги ўринларда паспорт деб юритилади) берилган бўлиб, унинг 5-банди
“а” кичик бандида лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган аризада юридик
шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни
амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, СТИР,
телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), алкоголь
маҳсулотларининг улгуржи савдосини амалга оширишда омбор биноларнинг
юридик манзиллари, лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш
сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг
лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги кўрсатилиши назарда
тутилган.
Шу асосда, жавобгар лицензия олиш ҳақидаги аризасида алкоголь
маҳсулотларининг улгуржи савдосини амалга ошириш омбор биносининг
юридик манзили сифатида Фарғона вилояти, Данғара тумани, “Чинобод” МФЙ,
Чинобод-2 қишлоғини кўрсатиб лицензия олган бўлса-да, лекин юқорида қайд
этилган ҳуқуқ нормасига риоя қилмагани ҳолда алкоголь маҳсулотларини
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳудудидаги (сайёр солиқ текширувида
аниқланган) омборларда сақлаб, улгуржи савдо фаолиятини олиб борган.
Низомнинг 9-бандида фаолиятнинг лицензияланадиган тури ва (ёки)
лицензияланадиган фаолият турининг кичик тури учун алоҳида талаб ва шартлар
Паспортларда белгиланиши кўрсатилган.
Паспортнинг 9-бандида алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси
бўйича фаолият учун лицензия талаб ва шартлари белгилаб қўйилган бўлиб,
унинг “а” кичик бандида алкоголь маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва
тарқатишни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга
қатъий риоя қилиш, “б” кичик бандида эса алкоголь маҳсулотларини сақлаш,
қабул қилиш ва тарқатиш учун мўлжалланган ва белгиланган талабларга жавоб
берадиган бинога эгалик қилиш (ўз мулкида бўлиши, хўжалик юритишида,
оператив бошқарувида бўлиши ёки ижарага олган бўлиши) лозим.
Демак, жавобгар алкоголь маҳсулотларини сақлашда ҳар қандай омбордан
эмас, балки бундай маҳсулотларни сақлаш учун мўлжалланган ва белгиланган
талабларга жавоб берадиган бинодан фойдаланиши, бу борада техник жиҳатдан
тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга қатъий риоя қилиши лозим
бўлса-да, алкоголь маҳсулотларини аризачи томонидан ўрганилмаган ҳамда бу
борада бошқа тегишли органларнинг хулосалари олинмаган омборларда
сақлаган.
Вахоланки, паспортнинг 10-бандида омборнинг санитария қоидалари ва
нормаларига мувофиқлиги тўғрисида туман (шаҳар) санитария-эпидемиология
хизмати органининг хулосаси ҳамда омбор иншоотларининг қонунчиликда
белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида туман
(шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимларининг хулосаси олиниши лозимлиги
белгилаб қўйилган.
Бундан ташқари, жавобгар апелляция шикоятида жамият томонидан ижара
шартномалари асосида алкоголь маҳсулотлари сақланиб келаётган Тошкент
шаҳар, Шайхонтохур тумани, Кирки кўчаси 34-уйда жойлашган ва Тошкент
вилояти, Янги йўл тумани, “Қовунчи” МФЙ, И.Ўразов кўчаси 79А-уйда
жойлашган омборхоналари тегишли органлар томонидан алкоголь
маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатиш учун техник жиҳатдан
мўлжалланган ва белгиланган махсус талабларга жавоб беришлиги ўрганилган
ва бу ҳақида омборхоналарни балансда сақловчиларга тегишли
расмийлаштирилган хулосалар берилганлиги ҳақида важлар келтирса-да, судлов
ҳайъати унинг бу важларини ҳам қабул қилмади.
Чунки “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини
лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низом”нинг 38-бандида, лицензиялар
лицензиатнинг аризасига асосан лицензияловчи орган томонидан қуйидаги
ҳолларда ўзгартирилиши мумкин:
лицензия асосида амалга ошираётган фаолиятини лицензияланадиган
фаолият турининг бошқа кичик тури билан кенгайтиришда;
лицензия асосида фаолият юритаётган юридик шахслар томонидан ташкил
этилган филиаллар ва ваколатхоналарнинг ушбу фаолият билан шуғулланишида;
юридик шахс ҳисобланган тадбиркорлик субъектининг фаолиятни амалга
ошириш жойи ўзгарганда.
Ушбу банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошларида назарда тутилган
асослар лицензиат фаолиятини амалга ошириш жойига нисбатан лицензия
талаблари ва шартлари Паспортларнинг 9-бандида белгиланган тақдирда,
лицензияни ўзгартириш тартибида ариза тақдим этилади. Лицензиат фаолиятини
амалга ошириш жойига нисбатан талаблар ва шартлар белгиланмаган тақдирда,
лицензияни қайта расмийлаштириш учун ариза тақдим этилади.
Жавобгар алкоголь маҳсулотларини сақлаётган омборларни ўз фаолиятини
амалга ошириш жойи сифатида баҳоламаган, шу сабабли у кейинчалик ижарага
олган омборлари бўйича аризачига юқорида қайд этилган тартибда аризалар
тақдим этмаган.
Тарафлар ўртасида тузилган лицензия шартномасининг 2.2-бандида
алкоголь маҳсулотларини улгуржи савдосини амалга ошириш манзили сифатида
жавобгарнинг Фарғона вилояти, Данғара тумани, “Чинобод” МФЙ, Чинобод-2
қишлоғидаги омбори қайд этиб қўйилган. Демак, алкоголь маҳсулотларини
сақлаш ҳам улгуржи савдо фаолиятининг бир бўғини ҳисобланиб, бу фаолиятда
омборлар махсус талабларга жавоб бериши лозим. Шунчаки, омборлар ижара
шартномаларини давлат солиқ органида рўйхатга қўйилишининг ўзи бу борада
етарли бўлмайди, бу ҳолат алкоголь маҳсулотларини улгуржи савдоси бўйича
лицензия талаб ва шартларини бажарилганлигини англатмайди.
Паспортнинг 12-бандида лицензия талаблари ва шартлари бузилганда
лицензиатга
қўлланиладиган
молиявий
жарималарнинг
миқдорлари
белгиланган. Унинг “а” кичик бандчасига кўра, алкоголь маҳсулотларини
лицензия олиш чоғида аризага киритилмаган жойларда сақлаш учун — шундай
жойда сақланган товар қийматининг 100 фоизи, аммо базавий ҳисоблаш
миқдорининг 100 бараваридан кам бўлмаган миқдорда молиявий санкциялар
қўлланилади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Бироқ, жавобгар ижарага олинган ижара шартномалари асосида алкоголь
маҳсулотлари сақланиб келаётган Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Кирки
кўчаси 34-уйда жойлашган ва Тошкент вилояти, Янги йўл тумани, “Қовунчи”
МФЙ, И.Ўразов кўчаси 79А-уйда жойлашган омборхоналари бўйича санитария
қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги тўғрисида туман (шаҳар) санитарияэпидемиология хизмати органининг хулосаси ҳамда омбор иншоотларининг
қонунчиликда белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги
тўғрисида туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимларининг хулосалари
даъвогарга тақим этилганлиги ҳақидаги далилларни апелляция шикоятига илова
қилмаган.
Бундан ташқари, жавобгар апелляция шикоятида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрь кунги “Янги Ўзбекистон
маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-269-сонли Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки
бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги
тугатилганлиги, бу ҳолатда эса, ўз ўзидан мазкур Агентлик бугунги кун ҳолатига
лицензиатларга нисбатан молиявий жарималар ёки бошқа чоралар қўллаш
тўғрисида қарорлар қабул қилиш, лицензиатларга нисбатан молиявий жарималар
ёки бошқа чораларни қўллашни сўраб судларга аризалар билан мурожаат қилиш
ваколатига эга эмаслиги ҳақида важ келтирса-да, судлов ҳайъати унинг бу
важлари билан ҳам келишмади.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри сайтидан олинган
юридик шахслар тўғрисидаги маълумотда ХХХ “фаолият кўрсатаётган” ҳолатда
эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21
декабрь кунги ПФ-269-сонли Фармонининг 3-иловасида аризачи 2023 йил 1
январдан бошлаб вазифа ва функциялари тегишли вазирлик ва идораларга
ўтказилган ҳолда тугатилаётган республика давлат бошқаруви органлари
рўйхатига киритилган, бироқ ҳозирги кунда унинг вазифа ва функциялари
тегишли вазирлик ва идораларга ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳуқуқий
ҳужжатлар мавжуд эмас. Фуқаролик қонунчилигига кўра, юридик шахснинг
тугатилиши ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиб
қўйилганидан сўнг юридик шахсни тугатиш тамомланган, юридик шахснинг
фаолияти эса тугаган ҳисобланади.
Биринчи инстанция суди аризачининг аризасини қаноатлантириб, асосли
ва тўғри хулосага келганлиги ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини
тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ҳал қилув
қарори қабул қилганлиги сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
Юқорида баён қилинганларга асосан, судлов ҳайъати жавобгарнинг
апелляция шикоятида келтирган бошқа важлари ҳам биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришга, бекор қилишга асос бўлмайди деб
ҳисоблайди.
ИПКнинг 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси апелляция
шикоятини кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришга ҳақли.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, апелляция инстанцияси суди апелляция
шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция инстанцияси учун жавобгар
томонидан олдиндан тўланган почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни
ҳамда жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб
рақамига 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 42, 68, 72, 118, 274, 278-279-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
“ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти
қаноатлантирилмасин.
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 январь кунги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўланган 30
000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
“ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси
Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажати
ундирилсин.
Бу ҳақида ижро варақа берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози тараф қарор қабул қилинган кундан эътиборан
бир йил муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти (прокурор протест) бериши
мумкин.
Раислик қилувчи
М.Умаров
Ҳайъат аъзолари
М.Умматова