← Назад
Решение #662849 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 131 | — | law | |
| онуни | 29 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| онуни | 17 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy sh, Navoiy ko`chasi, 39 b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79 e.mail: i.karmana@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 3 февраль
4-2101-2301/3-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди, судья А.Б.Хамидов раислигида,
судья
ёрдамчиси
Х.Аллаёровнинг
суд
мажлиси
котиблигида,
ХХХХХХХХХХХнинг даъвогар “ХХХХХХХХХХХ” МЧЖ манфаатида, жавобгар
“ХХХХХХХХХХХ” МЧЖга нисбатан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Т.Э (2023 йил 2 февралдаги
ишончнома асосида) ва жавобгар раҳбари А.Қнинг иштирокида, суд биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
аниқлади:
ХХХХХХХХХХХ даъвогар “ХХХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг ҳуқуқлари ҳамда қонун
билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХХХХХХХХХ” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
90.075.911 сўм асосий қарз ва 48.537.956 сўм пеня ундиришни ҳамда ишни
палата вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан
медиатив келишув тузилганлигини билдириб, тегишли ҳужжатларни судга
тақдим этиб, ишни кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъвогар билан
медиатив келишув тузилганлигини билдириб, ишни кўрмасдан қолдиришни
сўради.
Суд ишни тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги учун
кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича тарафлар ўртасида 2022 йил
2 февралда медиатив келишув тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 131-моддасига кўра, тарафлар низони
келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш
бўйича тузилиши мумкин. Медиатив келишув эса биринчи инстанция судида
суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун
чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
29-моддасига кўра, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари
бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш
шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда,
тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади. Медиатив
келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув
унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан
ихтиёрий равишда бажарилади. Медиатив келишув бажарилмаган тақдирда
тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этишга
ҳақли. Медиатив келишув бажарилмаслигининг оқибатлари тарафлар
томонидан ушбу келишувнинг ўзида белгилаб қўйилиши мумкин.
Тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувга кўра, жавобгар
шартнома бўйича асосий қарзни тўлаш бўйича олган мажбуриятини қисман
бажариб, қолган қисмини 2023 йил 31 майгача тўлашга келишганлиги учун
даъвогар ўз даъвосининг пеня қисмидан воз кечишга ҳамда олдиндан
тўланган почта харажатини жавобгар даъвогарга тўлаб беришга келишган.
ИПКнинг 107-моддаси 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилганда иш кўрмасдан қолдирилиши белгиланган.
“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
17-моддасига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал
қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида
медиатив келишув тузилган ҳоллар мустаснолиги белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
18-моддаси 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши
белгиланган.
Суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини инобатга
олиб, ишни кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг
107-моддаси
биринчи
қисмининг
53-банди
ва
195-моддаларини қўллаб, суд
ажрим қилди:
ХХХХХХХХХХХнинг даъвогар “ХХХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида, жавобгар “ХХХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган
жамиятидан 90.075.911 сўм асосий қарз ва 48.537.956 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ажрим устидан бир ой муддатда Навоий вилоят судига апелляция
тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.Б.Хамидов