← Назад
Решение #66306 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| ЖКнинг | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№ 1-1006-2505/654 -сонли
2025 йил май ойининг “27” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, “Чўпонота” МФЙ биносида, сайёр суд
мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси
С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман прокурори
катта ёрдамчиси Н.Рустамов, айбланувчи Д.Собирова ва унинг ҳимоячиси
адвокат
Ю.Насиров
ҳамда
жабрланувчи
У.Аминжоновларнинг
иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-модда 1-қисми билан
айбланган:
1998 йил 18 август куни Тошкент вилоятида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси,
маълумоти ўрта, турмуш қурмаган, вақтинча ишсиз,
муқаддам
судланмаган,
Тошкент
вилояти,
Ўртачирчиқ тумани, Навоий ҚФЙ, Тараққиёт МФЙ,
У.Юсупов кўчаси 43-уйда яшайди, иш бўйича “муносиб
ҳулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида
олган Собирова Дурдона Фурқат қизи (SOBIROVA
DURDONA FURQAT QIZI)га
нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
2025 йил 13 март куни соат тахминан 21:30да Собирова Дурдона
Фурқат қизи, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш
мақсадида, Чилонзор тумани, Қизил Шарқ мавзесида жойлашган “HOTEL
TO’LQIN TOWN” номли мехмонхонанинг 23-сонли хонасида ўзининг
таниши фуқаро Аминжонов Умаржон Одилжонович билан бўла туриб,
У.О.Аминжонов чалғиб қолганлигидан фойдаланиб, унга тегишли бўлган
кийимининг чўнтагидан 1.200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни
яширин равишда ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.
Айбланувчи Д.Собирова суд мажлисида, ярашув тўғрисида ариза
тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги,
содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига
етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи билан
ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни
сўради.
Жабрланувчи У.Аминжонов суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги
ариза тақдим қилиб, айбланувчи Д.Собировага нисбатан ҳеч қандай
даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз
хоҳиши билан ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин
келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят
ишини тугатишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг
169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўз
айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган
зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий
жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Суд, жабрланувчи У.Аминжонов ҳамда айбланувчи Д.Собирова
томонидан ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари
билан ўрганиб, Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчисининг жиноят
ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини
эшитиб,
айбланувчининг
айбига
иқрорлиги,
муқаддам
судланмаганлигини, етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, ярашув
айбланувчи ва жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан
бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси
1-қисмида назарда тутилган жиноят, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ,
ярашувга тушишини инобатга олиб, Д.Собировага нисбатан жиноят
ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топади.
Суд, жабрланувчи У.Аминжоновга Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан
тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини
тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан
айбланувчи Собирова Дурдона Фурқат қизи (SOBIROVA DURDONA FURQAT
QIZI)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги муносабати билан
тугатилсин.
Жабрланувчи У.Аминжоновга мазкур иш бўйича иш юритишни
қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги
тушунтирилсин.
Д.Собировага нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш
тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ажрим қонуний кучга киргач бекор
қилинсин.
19.03.2025 йилда 25764-сонли квитанцияга асосан Тошкент шаҳар
ИИББ Молия бошқармаси депозит ҳисоб рақамга топширилган 1.300.000
(бир миллион уч юз минг) сўм пул маблағлари ва 19.03.2025 йилда
2585-сонли квитанцияга асосан Тошкент шаҳар ИИББ Молия бошқармаси
депозит ҳисоб рақамга топширилган 1.100 (бир минг бир юз) АҚШ
доллари пул маблағлари жабрланувчи Аминжонов Умаржон
Одилжонович фойдасига ўтказилсин.
Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий
шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
А.А.Мухиддинов