← Назад
Решение #663068 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
4-1304-2301/46-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов
раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар «ADOLATLI POLVON”
фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари Арнасой туман кенгашининг жавобгар «OLTIN VOHA
GOLD AGRO KLASTERI” масъулияти чекланган жамиятидан 37.685.000 сўм
асосий қарз ва 13.566.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Р.Ражабов (ишончнома
асосида) ва даъвогар (раҳбар) А.Яманқуловнинг иштирокида Дўстлик
туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Арнасой
туман кенгаши (кейинги ўринларда “кенгаш” деб юритилади) даъвогар
«ADOLATLI POLVON” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “даъвогар” деб
юритилади)нинг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар жавобгар «OLTIN VOHA GOLD AGRO KLASTERI” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан
37.685.000 сўм асосий қарз ва 13.566.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб,
тарафлар ўртасида фьючерс шартномаси тузилганлиги, мазкур шартномага
кўра жавобгарга бошоқли дон маҳсулоти топширилганлиги, жавобгар
томонидан етказиб берилган маҳсулот ҳақи тўлаб берилмаганлиги натижасида
37.685.000 сўм қарздорлик юзага келганлиги, мазкур қарздорлик тўлаб
берилмаганлиги сабабли 13.566.000 сўм пеня ундириш сўралганлигини
билдириб, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд
мажлисида
иштирок
этган
Кенгаш
вакили
даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида ўзи (вакили)нинг
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар
етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни
жавобгар (вакили) иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд,
тараф
вакилларининг
тушунтиришларини
тинглаб,
иш
ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил
20 октябрда 243-сонли “Бошоқли дон маҳсулотларини харид қилиш бўйича
фьючерс шартномаси тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 465-моддасининг биринчи қисмига кўра контрактация шартномасига
мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган
шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб
туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб
туриш) мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига кўра, “хўжалик”
(даъвогар) “тайёрловчи” (жавобгар)га шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган
маҳсулотни топшириш мажбуриятини, жавобгар эса даъвогарни ушбу
шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғи билан таъминлаш, (ғалла
етиштириш билан боғлиқ бошқа ҳаражатларни қоплаш), етиштирилган
маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
ФК 466-моддасининг биринчи қисмига кўра қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган
миқдор ва ассортиментда топшириши шарт.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга жами
296.555.000 сўмлик буғдой маҳсулотини етказиб берган ва ушбу маҳсулотлар
жавобгар томонидан белгиланган тартибда қабул қилиб олинган.
Даъвогар етиштирган буғдой маҳсулоти жавобгар томонидан тегишли
ҳисоб варақ-фактураларга асосан қабул қилиб олинган бўлса-да, унинг ҳақи
бўйича қисман тўлов амалга оширилган. Бунинг натижасида жавобгарнинг
даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги 37.685.000 сўмни ташкил этган.
Даъвогар томонидан қарздорликни тўлаб бериш юзасидан жавобгарга
талабнома юборилган. Бироқ, даъвогарнинг талабномаси жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Натажада даъвогар манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари Арнасой туман кенгаши судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 37.685.000 сўм асосий қарзни ундиришни
сўраган.
Ушбу ҳолат тарафлар вакилларининг кўрсатмалари, тарафлар ўртасида
имзоланган мавжуд қарздорликни тасдиқловчи солиштирма далолатнома,
ҳисоб варақ-фактура ва иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Қолаверса,
жавобгар ушбу ҳолатларни инкор этувчи далилларни судга тақдим этмади.
Шу боис суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома
шартларидан келиб чиқиб, жавобгардан 13.566.000 сўм пеня ундиришни
сўраган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
беради.
Тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 4.2-бандига кўра,
топширилган маҳсулот ҳақини ўз вақтида тўламаганлик ёки кечиктирилган ҳар
бир кун учун кечиктирилган тўловнинг 0,4 фоиз миқдорида, лекин 30 фоизидан
ошмаган миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган.
Жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармаганлиги яъни, етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлаб
берилмаганлиги даъвогар вакилининг кўрсатмалари ҳамда иш ҳужжатлари
билан тўлиқ тасдиқланади.
Бироқ, даъво аризасида пеняни ҳисоблашда хатоликка йўл қўйилган.
Жумладан, шартноманинг 4.2-бандида жавобгар муддати ўтказиб юборилган
ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида,
лекин 30 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган бўлса-да,
даъвогар кечиктирилган ҳар бир кун учун жавобгарга нисбатан 30 фоиздан
ортиқ миқдорда пеня ҳисоблаган.
Шу боис суд даъвогар томонидан талаб қилиниши мумкин бўлган пеня
миқдорини қайта ҳисоб-китоб қилишни лозим топди. Шунга кўра қайта ҳисобкитоб қилинганда даъвогар талаб қилиши мумкин бўлган пеня миқдори
11.305.500 сўмни ташкил этади.
ФК 326-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар тўланиши лозим
бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда
қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок
этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши керак.
Неустойканинг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозим.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, мажбуриятни бузилиши билан
неустойка миқдори номутаносиблигини, тарафларнинг манфаатларини
инобатга олиб, даъвогар томонидан талаб қилинган пеня миқдорини
2.150.000 сўмгача камайтиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар
вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, уларнинг важ ва эътирозларига тегишли
ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъвони қисман
қаноатлантиришни, олдиндан тўланган почта ҳаражатини даъвогар фойдасига
ундириб, ишни кўриш билан боғлиқ давлат божини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар «ADOLATLI POLVON” фермер хўжалиги манфаатида
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Арнасой туман
кенгашининг жавобгар «OLTIN VOHA GOLD AGRO KLASTERI” масъулияти
чекланган жамиятидан 37.685.000 сўм асосий қарз ва 13.566.000 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «OLTIN VOHA GOLD AGRO KLASTERI” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар «ADOLATLI POLVON” фермер
хўжалиги фойдасига 37.685.000 сўм асосий қарз, 2.150.000 сўм пеня ва
олдиндан ихтиёрий тўланган 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «OLTIN VOHA GOLD AGRO KLASTERI” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 1.025.020 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест
келтириши) бериши мумкин.
Судья
И.Қурбанов