← Назад
Решение #66322 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| ЖКнинг | 661 | — | law | |
| ЖПКнинг | 84 | — | law | |
| Исматиллаевга ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 169 | — | law | |
| илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПК | 84 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
2025 йил май ойининг 27 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди, суд мажлиси, ўз биносида, раислик қилувчи, туман
судининг судьяси С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида,
тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси
Н.Рустамов, айбланувчи О.Жўраев ва унинг ҳимоячиси “TURON LOWYERS”
адвокатлик фирмаси адвокати Н.Алиева, жабрланувчи Ф.Исматиллаевнинг
иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 1-қисми билан
айбланувчи Жўраев Отабек Ширинбоевичга оид № 1-1006-2502/603-сонли жиноят
ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Жўраев Отабек Ширинбоевич(Jo’rayev Otabek
Shirinboyevich),
29.08.1985
йилда
Қашқадарё
вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, вақтинча
ишсиз, муқаддам судланмаган, Қашқадарё вилояти,
Косон тумани, Пахтазор МФЙ, Марказий кўчаси,
1/5-уй, 30-хонадонда истиқомат қилувчи, 2025 йил
07 май куни “Муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида
тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган,
айблов далолатномаси нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 1-қисми билан айбланган.
Суд, айбланувчи ва жабрланувчини кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва судда аниқланган далилларга баҳо бериб
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Жўраев Отабек Ширинбоевич ўзганинг мол-мулкини яширин равишда
талон-торож қилиш мақсадида, 2024 йил 31 август куни соат тахминан 16:40да
Тошкент шаҳар, Чилонзор туман, 3-катта Чилонзор МФЙ, Чилонзор кўчаси 55Вуйнинг ёнидан ўтиб кетаётиб, шу ерда ўзига олдиндан нотаниш бўлган, 29.08.2002
йилда туғилган фуқаро Исматиллаев Фаррух Мирсодиқ ўғлига тегишли 1 дона
“NEKSUS” ёзувли велосипедини қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланиб,
ўғирлик йўли билан талон-торож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан
яширинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жўраев Отабек Ширинбоевичга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан эълон қилинган ва
мазмунан кўриш учун судга чиқарилган.
Мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи Ф.Исматиллаев судга аризалар
билан мурожаат қилиб, айбланувчи О.Жўраев билан ярашганлиги, айбланувчи
1
О.Жўраев унга етказилган моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қопланганлиги,
унинг О.Жўраевга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, О.Жўраевни
жиноий жавобгарликдан озод этишликни сўрадилар.
Айбланувчи О.Жўраев ҳам судга ариза билан мурожаат қилиб, айбига тўлиқ
иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги ва жабрланувчиларга етказилган моддий
ва маънавий зарарларни тўлиқ қоплаганлигини ҳамда бир-бирлари билан
ярашганликларини билдириб, ўзини жиноий жавобгарликдан озод этишликни
сўради.
Суд, жабрланувчи Ф.Исматиллаевни ҳамда айбланувчи О.Жўраевнинг
ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб, прокурор ёрдамчиси ва ҳимоячининг
айбланувчи О.Жўраев ва жабрланувчи Ф.Исматиллаев ўзаро ярашганлиги
муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб
тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, О.Жўраевнинг етказилган моддий
зарарни тўлиқ қопланганлигини, тарафлар ўртасида бирон-бир тазйиқ
бўлмаганлигини, судланувчи муқаддам судланмаганлиги, ярашув ўзаро
хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон
Республикаси ЖК 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга
тушиши сабабли, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ О.Жўраевни жиноий
жавобгарликдан озод қилиб, юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал
қилмасдан туриб, ЖПКнинг 84-моддаси
4-қисмига асосан ярашганлик
муносабати билан тугатишни ҳамда жабрланувчи Ф.Исматиллаевга ЖПКнинг
583-моддаси 6-қисмига асосан, ярашув суд томонидан тасдиқлангач, мазкур иш
бўйича иш юритишни қайта тиклаш ҳақида илтимоснома бериш ҳуқуқини
йўқотишини тушунтиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Жўраев Отабек Ширинбоевич(Jo’rayev Otabek Shirinboyevich) Ўзбекистон
Республикаси ЖК 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида
кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга
нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан тугатилсин.
Ажрим қонуний кучга киргандан сўнг “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида
тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинсин.
Жабрланувчи Ф.Исматиллаевга Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583моддаси тартибида мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан
илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқотилганлиги тушунтирилсин.
Ажримдан норози томонлар, ажрим эълон қилинган вақтдан бошлаб ўн
сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида хусусий шикоят ёки протест билдириши мумкин.
2
Раислик қилувчи:
С.Мамадиев
3