Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2301/239 Дата решения 03.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Улуғнор тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый ABU BAKIR-UMAR KELAJAGI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1014808 Claim ID 3131674 PDF Hash 42dc61910252313b... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
кодексининг 82-моддаси кодекси 82 code_article
Мазкур Кодекснинг 273-моддаси Мазкур Кодекс 273 code_article
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
тисодий процессуал кодексининг 217-моддаси тисодий процессуал кодекси 217 code_article
Ушбу Кодекснинг 215-моддаси Ушбу Кодекс 215 code_article
тисодий процессуал кодекси 222-моддаси тисодий процессуал кодекси 222 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 3 февраль 4-1703-2301/226-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, аризачи- Улуғнор туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар- YUKSAK ZIYO ZAMONI масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза бўйича иқтисодий ишни аризачи вакили А.Мирзаабдуллаев (ишончнома асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: YUKSAK ZIYO ZAMONI масъулияти чекланган жамияти солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган. YUKSAK ZIYO ZAMONI масъулияти чекланган жамияти томонидан 2022 йил сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиғи ҳисоботини 2023 йил 23 январь кунига қадарли топширилмаганлиги сабабли, Улуғнор туман Давлат солиқ инспекцияси судга ариза киритиб, YUKSAK ZIYO ZAMONI масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили кўрсатма бериб, аризада қайд этилган важларни такрорлаб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 128-моддасига кўра, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд, аризачининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим этади. Йирик солиқ тўловчилар, жойлашган еридан қатъи назар, солиқ ҳисоботини Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига тақдим этади. Мазкур Кодекснинг 273-моддасига кўра, солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт. Бироқ, иш ҳужжатларидан кўринишича, YUKSAK ZIYO ZAMONI масъулияти чекланган жамияти 2022 йил сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиғи бўйича давлат солиқ хизмати органига ҳисобот тақдим этмаган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: 1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда; 2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда; 3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради; 4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилишини англатади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди. Улуғнор туман Давлат солиқ инспекциясининг 2022 йил 27 октябрь кунги хабарномасида жавобгарга солиқ ҳисоботини тақдим этиш сўралган. Улуғнор туман Давлат солиқ инспекциясининг 2022 йил 10 ноябрь кунги қарори билан жавобгар YUKSAK ZIYO ZAMONI масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган. 2022 йил 11 ноябрь куни Улуғнор туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар YUKSAK ZIYO ZAMONI масъулияти чекланган жамиятига юборилган алоқа хатида, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги учун унинг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилганлиги, агар ҳисобот тақдим этилмаса, банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ҳақида иқтисодий судга ариза киритилиши ҳақида огоҳлантирилиб, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 217-моддасига кўра, банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади. Ушбу Кодекснинг 215-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. Жавобгар томонидан ҳисоботлар давлат солиқ хизмати органига топширилмаганлиги Улуғнор туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари томонидан имзоланган 2023 йил 23 январдаги аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан тасдиқланганлиги боис, суд аризачининг талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ давлат божи тўловини тарафлардан ундириш масаласини мухокама этиб, давлат божи тўловини жавобгардан ундиришни, бироқ Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 9-моддасининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар – ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олишликни лозим топади. Юқорида баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170, 215, 217 ва 222-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л а д и: Улуғнор туман Давлат солиқ инспекциясининг аризаси қаноатлантирилсин. YUKSAK ZIYO ZAMONI масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг чиқиш қисми 2022 йил сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиғи бўйича ҳисоботи тақдим этгунга қадар тўхатиб қўйилсин. YUKSAK ZIYO ZAMONI масъулияти чекланган жамиятига хизмат кўрсатувчи барча банклардаги ҳисоб-рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин. Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ўн кунлик муддат ичида Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш мумкин. Раислик этувчи С.Умаралиев