← Назад
Решение #663322 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 3051 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2213/5089-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Д.Эшимбетова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Б.Кеунимжаева
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Б.Исрайлов
Ишни кассация тартибида такроран
кўришда маърузачи судья –
Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 3 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатида судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
И.Таджиев, Р.Сагатов, Ш.Мирзаҳакимов ва Ш.Маҳмудовдан иборат таркибда,
А.Бахшуллаевнинг котиблигида, фуқаролар Д.Пулатов, А.Равшанов, М.Юлдашова
иштирокида, даъвогар “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази”
давлат унитар корхонасининг жавобгарлар Мажбурий ижро бюроси Тошкент
шаҳар бошқармаси ва бюронинг Яшнобод туман бўлимига нисбатан даъвогар
томонидан 2021 йил 30 июлда 0664641 ва 0664646-сонли лотлар бўйича
ўтказилган электрон онлайн-аукцион савдоларини ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни кассация тартибида такроран
кўриш ҳақида Олий суд раиси ўринбосари томонидан киритилган протестни
иқтисодий иш ҳужжатлари билан бирга Олий судининг биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг
2021 йил 22 майдаги қарори билан солиқ тўловчи “Agrokimyohimoya servis”
масъулияти чекланган жамиятининг 2021 йил 13 апрель ҳолатида мавжуд
1 034 911 802,54 сўм солиқ қарздорлиги унинг мол-мулки ҳисобидан бюджетга
ундириш белгиланган.
Мазкур қарор асосида Мажбурий ижро бюросининг Миробод тумани
бўлими давлат ижрочиси томонидан 2020 йил 1 июнь куни қарздор
“Agrokimyohimoya servis” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан давлат
фойдасига 953 081 813,59 сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати
юзасидан ижро иши қўзғатилган.
“МИБ-портал” дастуридан олинган маълумотларга кўра, қарздорнинг
балансида Қибрай тумани, “Тинчлик” МФЙда (13,70 га) ва “Захириддин
Мухаммад Бобур” МФЙда (4,13 га) жойлашган жами умумий майдони 17,8 га
бўлган ер майдонлари мавжудлиги аниқланган.
“Qibray estimation servises” масъулияти чекланган жамиятининг баҳолаш
ҳисоботига кўра, Қибрай тумани, “Тинчлик” МФЙда 13,70 га ер майдонида
жойлашган 509,6 метр куб фундамент, 61 896 дона шлакоблок ва 7 050 кв метр
асфальтдан иборат мулклар 635 036 360 сўмга, “Захириддин Мухаммад Бобур”
МФЙда 4,13 га ер майдонида жойлашган 208 метр куб фундамент, 25 272 дона
шлакоблок ва 876 кв метр асфальтдан иборат мулклар 174 143 920 сўмга
баҳоланган.
Шундан сўнг, Мажбурий ижро бюроси Миробод тумани бўлими давлат
ижрочиси Б.А.Тўхтабоевнинг мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун
чиқариш тўғрисида 2021 йил 4 июндаги қарорига асосан ушбу мулклар алоҳидаалоҳида ID рақамлар билан расмийлаштирилган буюртмалар электрон шаклда
ижро иши юритишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими орқали “Электрон
онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади)га юборилган.
Дастлаб, яъни 2021 йил 14 июнда ўтказилган электрон онлайн-аукционда
“Захириддин Мухаммад Бобур” МФЙдаги 4,13 га ер майдони бўйича 4 нафар
талабгор иштирок этиб, “Universal Chemistry Servis” масъулияти чекланган
жамияти 8 636 494 496 сўм таклифи билан аукцион ғолиби деб топилган бўлса,
“Тинчлик” МФЙдаги 13,70 га ер майдони бўйича 7 нафар талабгор иштирок этиб,
“Dialog Media” хусусий корхонаси 9 309 733 963,20 сўм таклифи билан аукцион
ғолиби деб топилган. Бироқ, аукцион ғолиблари белгиланган муддатда тўловни
амалга оширмаган.
Шу сабабли 2021 йил 30 июлда қайта ўтказилган электрон онлайнаукционда 4,13 га ер майдони (0664643-сонли лот) бўйича 1 нафар талабгор, яъни
“Universal Chemistry Servis” масъулияти чекланган жамияти иштирок этиб,
635 036 360 сўм таклифи билан аукцион ғолиби деб топилган бўлса, 13,70 га ер
майдони (0664646-сонли лот) бўйича 3 нафар талабгор иштирок этиб,
“Dialog Media” хусусий корхонаси 182 851 116 сўм таклифи билан аукцион ғолиби
деб топилган ва аукцион ғолибларига аукцион натижалари тўғрисида баённомалар
расмийлаштириб берилган.
Даъвогар бундан норози бўлиб, Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар
бошқармаси (бундан буён матнда МИБ бошқармаси деб юритилади) ва бюронинг
Яшнобод туман бўлими (бундан буён матнда МИБ бўлими деб юритилади)га
нисбатан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2021 йил
30 июлда 0664641 ва 0664646-сонли лотлар бўйича ўтказилган электрон онлайнаукцион савдоларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Бунга асос қилиб даъво аризасида, баҳоловчи ташкилот хулосасига кўра,
объектнинг фақат девор билан ўралган фундамент (бетон қоришмаси), шлакоблок,
асфальт баҳоланганлиги, кўчмас мулкларнинг ер майдонлари белгиланган
тартибда баҳоланмаганлиги кўрсатилган бўлса-да, мол-мулклар ер майдонлари
билан биргаликда давлат ижрочиси томонидан савдога қўйилганлиги, Мажбурий
ижро бюроси Миробод тумани бўлими томонидан давлат ижрочисининг “молмулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида”ги 2021 йил
4 июндаги қарори бюро Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг
2022 йил 6 январдаги қарори билан бекор қилинганлигини кўрсатган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 11 мартдаги ажрими билан ишга
“Universal Chemistry Servis” масъулияти чекланган жамияти ва “Dialog Media”
хусусий корхонаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 мартдаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилган. Даъвогар томонидан 2021 йил
30 июлда 0664641 ва 0664646-сонли лотлар бўйича ўтказилган электрон онлайнаукцион савдолари ҳақиқий эмас деб топилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2022 йил 2 июндаги қарори билан Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати кассация инстанциясининг 2022 йил 14 сентябрдаги қарори билан суд
қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари томонидан ишни
кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест киритилган. Протестда мазкур
ишни кассация тартибида такроран кўриб чиқиш сўралган.
Бунга асос қилиб, “Dialog Media” хусусий корхонаси томонидан олинган ер
майдонида замонавий типдаги коттеджлар қурилиши режалаштирилиб,
102 нафар фуқаро билан инвестиция ва коттедж қурилиши ҳақида шартномалар
тузилганлиги ҳамда мазкур фуқароларнинг айримлари томонидан тўловлар амалга
оширилганлиги, аммо, биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли
ҳолатлар аниқланмаганлиги, низонинг учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларига дахлдорлиги ўрганилмаганлиги ҳамда коттедж қурилиши ҳақида
шартномалар тузган фуқароларни ишга жалб қилиш чоралари кўрилмаганлиги,
бунинг оқибатида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари тўғрисида суд томонидан
ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги кўрсатилган.
Суд мухокамасида барча фуқаролар номидан Д.Пулатов сўзга чиқиб,
“Dialog Media” хусусий корхонаси билан шартнома тузишдан олдин ер
майдони унга қандай ҳуқуқ асосида тегишли эканлигини аниқлаш мақсадида
ҳужжатлар олиб ўрганилганлиги, шундан сўнг фуқаролар ва хусусий корхона
ўртасида коттедж қуриб бериш ҳақида инвестиция шартномалари
тузилилганлиги, бунинг учун ҳар бир фуқаро ўрта ҳисобда 50-60 минг АҚШ
доллари миқдорида тўловлар қилганлиги, айрим фуқаролар ўзи яшаб турган
уйини сотиб тўловни амалга оширганлиги, бироқ хусусий корхона келишилган
муддатда коттеджларни қуриб бермаганлиги, ҳозирда хусусий корхонанинг
мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги ва улар қамоққа
олинганлиги, айрим коттеджларнинг фақатгина котловани қазилганлиги, бошқа
ишлар бажарилмаганлиги, ишда иштирок этувчи шахсларнинг процессуал
ҳуқуқий мақоми нотўғри белгиланганлиги, шу сабабли улар ўртасида келишув
битими тузиш имконияти чекланганлиги, ишда фуқаролар жалб қилинмасдан,
уларнинг ҳуқуқлари бузилганлигини маълум қилиб, суд қарорларини бекор
қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган А.Равшанов ва М.Юлдашова Д.Пулатовнинг
кўрсатмаларини қувватлашини маълум қилиб, суд қарорларини бекор қилишни
ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўрадилар.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлса-да, суд мажлисида тарафлар ва учинчи шахсларнинг вакили
иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни суд мажлисига келмаган
шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати, Д.Пулатовнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга кўра, Олий суд раиси ўринбосари
томонидан киритилган протестни қаноатлантирмасдан, суд қарорларини эса,
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 381-моддасининг биринчи қисмига кўра, қонунда белгиланган
қоидалар бузиб ўтказилган кимошди савдоси манфаатдор шахс талаби билан суд
томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, давлат ижрочисининг “мол-мулкни электрон
онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида”ги қарорларида электрон
онлайн-аукционда сотиш учун мулклар яъни, шлакоблок, фундамент ва асфальт
кўзда тутилган ва баҳоланган бўлса-да, аукционда ушбу мулклар ер участкалари
билан билан биргаликда реализация қилинган.
Бундан кўринадики, аукционда сотилиши лозим бўлган объект фақат
мулклар (шлакоблок, фундамент ва асфальт) бўлиб, бироқ аукцион орқали ушбу
мулклар билан банд бўлмаган ҳамда мулкдан фойдаланиш учун зарур бўлмаган ер
участкалари савдога чиқарилиб, реализация қилинган.
Шунга кўра, биринчи инстанция суди 2021 йил 30 июлда 0664641 ва
0664646-сонли лотлар бўйича ўтказилган электрон онлайн-аукцион савдоларини
ҳақиқий эмас деб топиб, тўғри тўхтамга келган.
Апелляция ва кассация инстанцияси судлари ҳам қайд этилганларни
инобатга олиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли
қарорлар қабул қилганлар.
Судлов ҳайъати, протестнинг судлар томонидан низонинг учинчи
шахсларнинг
ҳуқуқлари
ва
қонуний
манфаатларига
дахлдорлиги
ўрганилмаганлиги ҳамда коттедж қурилиши ҳақида шартномалар тузган
фуқароларни ишга жалб қилиш чоралари кўрилмаганлиги, бунинг оқибатида
фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув
қарори қабул қилинганлиги, юқори инстанция судлари эса, биринчи инстанция
судининг бу хатоларини бартараф этмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз
қолдириш ҳақида асоссиз хулосага келганлиги ҳақидаги важлари билан
келишмайди ва мазкур ҳолатда фуқароларни ишда иштирок этишга жалб
қилиш зарурати мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Чунки, фуқаролар ва “Dialog Media” хусусий корхонаси ўртасида
инвестиция ва коттедж қурилиши ҳақида шартномалар тузилган ҳамда мазкур
фуқароларнинг айримлари томонидан тўловлар амалга оширилган бўлса-да,
уларда ушбу ҳудудда жойлашган бирор-бир мулкка муайян ҳуқуқ вужудга
келмаган. Шу сабабли суд томонидан ушбу шахсларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинмаган.
Ваҳоланки, ИПК 302-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандига кўра, ишда
иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 3051-моддасининг бешинчи қисмига кўра, ишни кассация тартибида
такроран кўриш умумий асосларга кўра амалга оширилади.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Судлар моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш
ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарорлар қабул қилганлар.
Шу сабабли суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар
мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз,
протестни эса, қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 301, 303 ва 3051-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг ишни кассация
тартибида такроран кўриш ҳақидаги протести қаноатлантирилмасдан, Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
14 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари
И.Таджиев
Р.Сагатов
Ш.Мирзаҳакимов
Ш.Маҳмудов