Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2303/43 Дата решения 03.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Раджабов Бегзод Бегмурадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение O`ZBEKTELEKOM давлат акционерлик бирлашмаси Ответчик / Подсудимый "NAVOIY HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI" AJ давлат акционерлик бирлашмаси
Source ID 1030735 Claim ID 3100250 PDF Hash ec233d1c852f0c1c... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 14-моддаси нинг 14 law
ФКнинг 47-моддаси ФКнинг 47 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Навоий шаҳри 4-2101-2303/43-сонли иш Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси ХХХХ манфаатида, жавобгар ХХХХдан 10.805.094 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризасини Х.Аллаѐров котиблигида даъвогарнинг вакили З.Н. (24.01.2023 йилдаги 40-01-11/143-сонли ишончнома асосида), жавобгарнинг вакили З.Ҳ. (04.01.2023 йилдаги 11/5сонли ишончнома асосида)лар иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси ХХХХ манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХХдан 10.805.094 сўм зарар ундиришни сўраган. ХХХХ ХХХнинг 26.10.2022 йилдаги 149-сонли ва ХХХХнинг 04.01.2023 йилдаги 2-сонли буйруғига кўра мулкчилик шакли ўзгартирилиб, ХХХХ Навоий ҳудудий филиалига айлантирилган. Суднинг 25.01.2023 йилдаги ажрими билан иш бўйича қўшимча жавобгар сифатида ХХХХ жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгарнинг вакили даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакилларининг фикрини эшитиб, даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар ХХХХ зиммасига юклашни, даъвонинг ХХХХга нисбатан қисмини иш юритишни тугатишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, 27.05.2022 йилда Кармана тумани, Навоий кўчасида ўрнатилган кўча чироқларини мустаҳкамлаш мақсадида олиб борилаѐтган қазиш ишлари чоғида жавобгарга тегишли бўлган давлат рақами 85 FA 063 бўлган Б. даъвогарга тегишли бўлган Навоий АМТСКармана ТТБ йўналишдаги 96 толали магистрал ва 1 дона 8 толали кабельни узиб юборган. Ушбу ҳолат бўйича даъвогарнинг ходимлари З.Қ., З.А., М.М., О.Н., Ж.К., Кармана туман ИИБ профилактика катта инспектори Ф.Қ. иштирокида далолатнома тузилган. Кейинчалик, вужудга келган узилишни тиклаш мақсадида даъвогар томонидан 280 метр 96 толали ва 280 метр 8 толали кабель, 4 дона муфта ишлатилиб, алоқа 28.05.2022 йил соат 01-00да қайта тикланган. Даъвогар жавобгарга бир неча маротаба мурожаат қилиб зарар суммасини ихтиѐрий тўлаб беришни сўраган. Аммо, жавобгар унинг ушбу талабларини қаноатлантирмасдан келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК” деб юритилади)нинг 14-моддаси 1-қисмига кўра агар қонун ѐки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин, 2-қисмига кўра зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ѐки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг молмулки йўқолиши ѐки шикастланиши (ҳақиқий зарар) тушунилади. Юқорида қайд қилинган товарлар ва уларни ўрнатиш билан боғлиқ харажатлари 10.805.094 сўмни ташкил қилган. Ушбу ҳолат даъво аризага илова қилинган ҳамда суд мажлисида даъвогар вакили томонидан тақдим қилинган далиллар ва унинг кўрсатмаси билан тасдиқланади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 19-банди 1-хатбошига кўра зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ѐки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, молмулк йўқолиши ѐки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ѐки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак. ФКнинг 47-моддаси 3-қисмига кўра агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Шу сабабли даъвонинг ХХХХ Навоий ҳудудий филиалига нисбатан қисмини иш юритишдан тугатишни лозим топди. Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар ХХХХ зиммасига юклашни, даъвонинг ХХХХ Навоий ҳудудий филиалига нисбатан қисмини иш юритишни тугатишни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ : 1. Даъвогарнинг даъвоси қаноатлантирилсин. 2. Жавобгар ХХХХдан даъвогар ХХХХ фойдасига 10.805.094 сўм зарар, 24.000 сўм тўланган почта харажатлари ундирилсин. 3. Жавобгар ХХХХдан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. 4. Даъвонинг ХХХХ акциядорлик жамияти Навоий ҳудудий филиалига нисбатан қисми иш юритишдан тугатилсин. 5. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин. 6. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали бир ойлик муддат Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин. Б.Раджабов