Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2301/408 Дата решения 03.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Маматожиев Тохиржон Турсуналиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Фарғоан метан газ" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "VODIY MAXSUS TRANS SERVIS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1017750 Claim ID 3108610 PDF Hash c763edd181a69781... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 357-моддаси ФКнинг 357 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1501-2301/408-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев, даъвогар «А» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2 207 500 сўм асосий қарз, 503 310 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: «А» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Б» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2 207 500 сўм асосий қарз, 503 310 сўм пеня ва тўланган 300 000 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб белгиланган. Ушбу асосга мувофиқ, жавобгар томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини тақдим қилмади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларига қараганда, «А» масъулияти чекланган жамияти билан «Б» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 26 апрель кунги 15сонли транспорт воситаларига сиқилган газ етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1.-бандига кўра, «А» масъулияти чекланган жамияти маҳсулот етказиб беришни, «Б» масъулияти чекланган жамияти эса етказиб берилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 31 июль кунидаги 2916-сонли счет-фактура билан 4 689 000 сўмлик ҳамда 2022 йил 31 август кунидаги 3078-сонли счет-фактура билан 2 049 300 сўмлик сиқилган газ етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан ушбу етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловларни муддатида тўлиқ амалга оширмаганлиги оқибатида 2 207 500 сўм қарздорлик юзага келган. Ушбу қарздорлик солиштирма далолатнома, раздаточная ведомость, счетфактуралар билан ўз тасдиғини топган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормасига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 2 207 500 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.4-бандига кўра, етказиб берилган маҳсулот ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун жавобгардан ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,2 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида 503 310 сўм пеня ундиришни сўраган. Шунга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 503 310 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормаларидан ва қарздорни мулкий аҳволини ҳисобга олиб, талаб қилинган пеняни 300 000 сўмгача камайтириб, қаноатлантиришни ва пеняни қолган қисмини рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 2 207 500 сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеня ва тўланган 300 000 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-4, 203-5-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар «А» масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2 207 500 сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеня ва тўланган 300 000 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта харажатлари, жами 2 837 500 сўм ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Тарафлар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев