← Назад
Решение #663559 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2229/42278-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Б.Б.Абдурахимов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья - М.Ф.Эргашев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья - Р.М.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 2 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Мирзахакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев
ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогар вакили В.Сахибов (2023 йил 23 январдаги ишончнома асосида), жавобгар вакиллари И.Маматов (раҳбар), О.Хайдаров (2022 йил 31 октябрдаги ишончнома
асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Nature Cotton” масъулияти чекланган
жамиятининг
жавобгар
“Turdiboyev
Xolboy”
фермер
хўжалигидан
175 024 020 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Nature Cotton” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “Turdiboyev Xolboy” фермер хўжалиги (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида П-584-сонли шартнома тузилган
бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга маҳсулотларни сотиш, жавобгар эса
маҳсулотларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2020 йил
10 февралдаги П-584-сонли ҳисоб-фактурага асосан 123 837 750 сўмлик
маҳсулотлар топширилган.
Жавобгар томонидан маҳсулотлар ҳақи тўланмаганлиги важи билан
даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
123 837 750 сўм асосий қарз ва Марказий банкнинг қайта молиялаштириш
ставкаси миқдоридаги 51 186 270 сўм зарарни ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 123 837 750 сўм асосий қарз ва 18 575 662,50 сўм зарар ундирилган.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинган.
Жавобгардан республика бюджетига 3 500 480,40 сўм давлат божи ва 24 000 сўм
почта харажатлари ундирилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 31 октябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини
ўзгартириб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда даъвогар билан жавобгар
ўртасида 2019 йилда тузилган пахта хом-ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш
бўйича контрактация шартномасига асосан 2019 йилда даъвогарга
407 427 575 сўмлик пахта хом-ашёси топширилганлиги, мазкур шартноманинг
4.5-бандига асосан даъвогар жавобгарга маҳсулот қийматининг 100 фоизи
ҳисобидан терим учун юборилган пуллар ва бошқа харажатлар чегирилгандан
қолган қисмини 2019 йилнинг 31 декабрига қадар тўлаб бериши кераклиги,
бироқ, даъвогар шартноманинг 4.5-бандидаги шартларни тўлиқ бажармаслиги
оқибатида 2020 йил 1 январь ҳолатига жавобгардан 133 772 676 сўм қарзи
бўлганлиги, қарздорлик бўйича тарафлар ўртасида солиштирма далолатнома
тузилганлиги ва далолатнома даъвогарни ҳисобчиси Ш.Эргашев томонидан
имзоланганлиги ва муҳр билан тасдиқланганлиги, ушбу 133 772 676 сўм
қарздорликни ундириш мақсадида Пискент тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан иқтисодий судга даъво аризаси
киритилганлиги, суд жараёнида даъвогар томонидан асосий қарзни тўлаши учун
2020 йил 10 февралда 123 837 750 сўмлик шрот маҳсулоти берилганлиги,
шу сабабли суд жараёнида асосий қарз суммаси тўланганлиги бўйича ҳамда
жаримадан воз кечиш бўйича ариза берилганлиги, Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг 4-1001-2015/1332-сонли иш бўйича қабул қилинган
2020 йил 14 февралдаги ҳал қилув қарори билан асосий қарз тўланганлиги
ва жаримадан воз кечилганлиги сабабли иш юритиш тугатилганлиги, шундан
сўнг даъвогар билан жавобгар ўртасида 2020 йил 21 февралда жавобгар
фойдасига 656 675 сўм ҳақдорлиги қолганлиги бўйича солиштирма далолатнома
тузилганлиги ва ҳар иккала тараф раҳбарлари томонидан имзоланганлиги,
2020 йил 27 мартда ва 2020 йил 18 апрелда даъвогар томонидан
49 753 600 сўмлик “Султон R2” навли уруғлик чигити берилганлиги, ушбу
уруғлик ҳақини 2021 йил 27 январда маҳсулот билан тўлиқ тўланганлиги,
даъвогар билан жавобгар ўртасида қарздорлик тўлиқ қопланганлиги бўйича
даъвогар томонидан ёзув киритилган ҳолда 2021 йил 27 январь ҳолатига
солиштирма далолатнома тузилганлиги, солиштирма далолатнома имзоланиб,
ҳар иккала корхона муҳри билан тасдиқланганлиги, Ўртачирчиқ туманлараро
иқтисодий судининг 4-1104-2104/2226-сонли иш бўйича қабул қилинган
2022 йил 21 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг жавобгардан
49 753 600 сўм асосий қарз ва 24 876 800 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
талабини қаноатлантириш рад этилганлиги, шу сабабли П-584-сонли шартномага
асосан 2020 йил 10 февралда берилган маҳсулот учун 123 837 750 сўм ундириш
бўйича даъво аризаси асоссизлиги, жавобгарнинг “Агробанк” АТБ Пискент
филиалидаги ҳисоб рақамига 2020 йил 1 январдан 2022 йил 5 сентябрга қадар
даъвогар томонидан қарзини тўлаш учун пул маблағи келиб тушмаганлиги,
даъвогар ва жавобгар ўртасида 2019-2021 йиллардаги барча шартномалар бўйича
маҳсулотлар етказиб берилиши бўйича қарздорлик мавжуд эмаслигини
кўрсатган.
3
Суд мажлисида жавобгар вакиллари шикоятдаги важларни такрорлаб,
жавобгарнинг даъвогар олдида қардорлиги мавжуд эмаслиги, тарафлар ўртасида
тузилган солиштирма далолатномада қарздорлик мавжуд эмаслиги ўз аксини
топганлигини инобатга олиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд
ҳужжатларини бекор қилиб, даъво талабларини рад этиш ҳақида янги қарор
қабул қилишни сўрашди.
Даъвогар вакили кассация шикоятидла келтирилган важларга эътироз
билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва суд ҳужжатларини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд
ҳужжатларини бекор қилиб, даъво талабларини рад этиш ҳақида янги қарор
қабул қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2019 йил
15 февралда пахта хом-ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича 51-сонли
контрактация шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1 ва 1.2-бандларида жавобгар 2019 йилнинг
бизнес-режасига асосан 33,51 гектар майдондан 93,83 тонна пахта хом ашёсини
ва уруғлик пахтани даъвогарга қайта ишлаш ёки сотиш учун етказиб бериш,
даъвогар эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда муайян нарх бўйича
ҳақини тўлаб харид қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Мазкур шартнома асосида жавобгар даъвогарга 407 427 575 сўмлик пахта
хом-ашёси топширган. Ушбу ҳолат Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
4-1001-2015/1332-сонли иш бўйича қабул қилинган 2020 йил 14 февралдаги ҳал
қилув қарори ва тарафлар ўртасида 2020 йил январь ҳолатига тузилган
солиштирма далолатнома билан ҳам тасдиқланади.
Контрактация шартноманинг 4.5-бандига асосан даъвогар жавобгарга
маҳсулот қийматининг 100 фоизи ҳисобидан терим учун юборилган пуллар
ва бошқа харажатлар чегирилгандан қолган қисмини 2019 йилнинг 31 декабрига
қадар тўлаб бериши лозим бўлган.
Бироқ, даъвогар шартноманинг 4.5-бандида назарда тутилган шартларни
тўлиқ бажармаганлиги натижасида 2020 йил 1 январь ҳолатига жавобгардан
133 772 676 сўм қарзи мавжуд бўлган.
Мазкур қарздорлик бўйича тарафлар ўртасида солиштирма далолатнома
тузилган ва далолатнома даъвогарни ҳисобчиси Ш.Эргашев томонидан
имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган.
Пискент тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши жавобгар манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, даъвогардан 133 772 676 сўм асосий қарз ва жарима ундиришни сўраган.
Даъвогар томонидан 2020 йил 10 февралда 123 837 750 сўмлик шрот
маҳсулоти берилганлигини инобатга олиб, асосий қарз суммаси тўланган деб
ҳисоблаб, даъво талабининг жарима қисмидан воз кечиш ҳақида судга ариза
берилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2015/1332-сонли иш
бўйича қабул қилинган 2020 йил 14 февралдаги ҳал қилув қарори билан асосий
қарз ундириш қисми рад этилиб, даъвогарнинг жаримадан воз кечилганлиги
сабабли жарима ундириш иш бўйича иш юритиш тугатилган.
Шундан сўнг даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 21 февралда
жавобгар фойдасига 656 675 сўм ҳақдорлиги қолганлиги бўйича солиштирма
далолатнома тузилган ва ҳар иккала тараф раҳбарлари томонидан имзоланган.
Бундан ташқари, 2020 йил 27 мартда ва 2020 йил 18 апрелда даъвогар
томонидан жавобгарга 49 753 600 сўмлик “Султон R2” навли уруғлик чигити
берилган.
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 4-1104-2104/2226-сонли иш
бўйича қабул қилинган 2022 йил 21 январдаги ҳал қилув қарори билан
даъвогарнинг жавобгардан 49 753 600 сўм асосий қарз ва 24 876 800 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур ҳолатда, жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги мавжуд
эмаслиги иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган.
Бундан кўринадики, судлар томонидан иш юзасидан қарор қабул қилишда
иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаган, бу эса иш бўйича
ноқонуний қарор қабул қилишга сабаб бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш
учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб
ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги,
ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ
эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги
ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг биринчи қисми 2-бандига мувофиқ кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан
кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни,
иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларини бекор қилиб даъвогарнинг
даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни
5
лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар
зиммасига юклатилади. Ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ
3 500 480,40 сўм давлат божи даъвогардан республика бюдетига, ишни
апелляция ва кассация инстанцияларида кўриш билан боғлиқ 3 500 480,40 сўм
давлат божи ва 48 000 сўм почта харажатлари даъвогардан жавобгарга
фойдасига ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси нинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
“Turdiboyev Xolboy” фермер хўжалигининг кассация шикояти
қаноатлантирилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 сентябрдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 31 октябрдаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
“Nature Cotton” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилсин.
“Nature Cotton” масъулияти чекланган жамиятидан:
- республика бюджетига 3 500 480,40 сўм давлат божи;
- “Turdiboyev Xolboy” фермер хўжалиги фойдасига 3 500 480,40 сўм давлат
божи ва 48 000 сўм почта харажатлари;
- Тошкент туманлараро иқтисодий судининг депозит рақамига 24 000 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 сентябрдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 31 октябрдаги қарори ижроси бўйича ундирув бекор
қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Ш. Мирзахакимов
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
Р. Сагатов