← Назад
Решение #663562 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| СКнинг | 266 | — | law | |
| унда СК | 14 | — | law | |
| СКнинг | 15 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2220/37821-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Н.Байзақова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья - Ж.Хусаинов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья - Р.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 2 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Ш.Мирзахакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев
ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогар вакили –
бош инспектор О.Неъматов (2023 йил 7 январдаги 33/20-01103-сонли ишончнома
асосида), жавобгар вакили – солиқ маслаҳатчиси А.Мухамедбаев (2023 йил
31 январдаги 140-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Йирик
солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг жавобгар
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “ProCab” қўшма корхонаси, “Serious
status” МЧЖ, “Eco lider business” МЧЖ, “Best Avalon” МЧЖ ва “Best Lux shoes”
МЧЖдан 120 573 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган
иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 2 ноябрдаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган
кассация шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “ProCab” қўшма
корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 120 573 000 сўм солиқ
суммасини ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 19 августдаги ажрими билан қўшимча жавобгар сифатида
“Serious status” масъулияти чекланган жамияти, “Eco lider business” масъулияти
чекланган жамияти, “Best Avalon” масъулияти чекланган жамияти ва “Best Lux
shoes” масъулияти чекланган жамияти жалб қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 августдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
2 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, жавобгардан даъвогар
орқали давлат бюджетига 120 573 000 сўм қўшилган қиймат солиғи (бундан буён
матнда ҚҚС деб юритилади), даъвогар фойдасига ишни биринчи ва апелляция
инстанцияларида кўриш билан боғлиқ 48 000 сўм почта харажатлари, республика
бюджетига 3 617 190 сўм давлат божи ундириш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қароридан
норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд
қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида
қолдиришни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда иш ҳужжатларида солиқ органи
томонидан учинчи шахсларда товарлар кирим қилинмаганлик ҳолатини
тасдиқлаган текширувга оид ҳужжатлар мавжуд эмаслиги, товар моддий
захиралари (бундан буён матнда ТМЗ деб юритилади)ни корхона балансига кирим
қилиш усуллари турли (камида 11) хилда амалга оширилиши мумкин бўлиб,
фақатгина электрон ҳисоб-варақ-фактура (бундан буён матнда ЭҲФ деб
юритилади)ларнинг айланмасини ўрганишнинг ўзи, моддий бойликлар кирим
қилинмаганлиги ҳақида тўхтамга келиш учун етарли эмаслиги, апелляция
инстанцияси суди битимларнинг қалбакилик масаласини ҳал этмаганлиги
(бу масала даъво предмети ҳам бўлмаганлиги), битимларнинг қалбакилиги
оқибатини ҳам қўлламаганлиги, акс ҳолда кўзбўямачилик учун тузилган битим
аслида қандай битимни ниқоблаганлиги, ёки бўлмаса, қалбаки деб эътироф этилган
битим бўйича бир тараф товарларни етказиб берган, иккинчи тараф
эса шу товарларнинг нархини тўлаб бериш ҳолати – юридик оқибат эмаслигини
исботлаб беришига тўғри келиши, апелляция инстанцияси суди томонидан
жавобгарни ёки битим тарафлари ҳуқуқни суистеъмол қилганлиги ҳақида тўхтамга
келиши учун конкрет хўжалик муносабатлари натижасида юзага келадиган
солиқлар тўланган ёки тўланмаганлигини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга эканлиги,
апелляция инстанцияси суди Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (бундан
буён матнда СК деб юритилади) мақсадларида ҳуқуқ суъистемол қилинганлиги
ҳақида тўхтамга келган бўлса-да, жавобгарнинг контрагентлари томонидан мазкур
битимлар асосида олинган даромадларидан ҚҚС тўланмаганлигига далилни
даъвогардан талаб қилмаганлиги, бундай далил иш ҳужжатларида мавжуд
эмаслиги, СК 15-моддасининг биринчи қисмида солиқ муносабатларида солиқ
тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ
тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик
обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини,
битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада
эҳтиёткорлик қилиши шартлиги, мазкур модданинг иккинчи қисмида эса солиқ
тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар
билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар),
агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган
бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмаслиги белгиланганлиги, лозим даражада
эҳтиёткорлик масаласида, ёки даъвогар ёхуд суд, контрагентлар томонидан
товарлар етказиб берилмаганлигини даъво ҳам қилмаганлиги, аслида контрагентлар
томонидан шартнома талаблари тўлиқ бажарилганлиги, маҳсулот етказиб
берилганлиги, мазкур модданинг учинчи қисмида солиқ органлари солиқ
тўловчиларга контрагентларнинг солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида
ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги ахборотдан, шунингдек бошқа ахборотдан
Давлат солиқ қўмитаси (бундан буён матнда ДСҚ деб юритилади) томонидан
белгиланган тартибда фойдаланиш имкониятини бериши, шунингдек жавобгар
номи зикр этилган контрагент корхоналар билан иқтисодий алоқага кириб,
товарларнинг олди-бердисини ЭҲФлар расмийлаштирган даврда уларнинг
ҚҚС гувоҳномалари фаол бўлгани, зикр этилган шубҳали корхоналар рўйхати
ДСҚ томонидан вақт бўйича кейинроқ шакллантирилганлиги апелляция
инстанцияси судининг назаридан четда қолганлиги, бундай ҳолатда жавобгар
шартномавий муносабатга киришиш даврида лозим даражада эҳтиёткорлик
қилмаган деб унга чора кўрилиши қонуний асосга эга эмаслиги, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори
билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари
билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Низомнинг 25-бандида солиқ суммасини қоплашни рад этишни
(тўлиқ ёки қисман) ўз ичига олган қарор қабул қилиниши мумкин бўлган
ҳолатларнинг рўйхати келтириб ўтилганлиги, апелляция инстанцияси суди мазкур
моддани асличи келтириб ўтмаса-да, тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаганда солиқ
суммасини қоплаш рад этилиши назарда тутилганлигини келтириб ўтганлиги,
бу билан “ҚҚСни қоплаш” ва “ҚҚСни ҳисобга олиш” терминларини фарқлай
олмаганлиги, мазкур низо предметига оид процедура ҳисобга олиш деб аталиб,
СКнинг 266-моддаси билан тартибга солиниши, солиқ суммасини қоплаш
эса СКнинг 272 ва 274-моддалари билан тартибга солинган бўлиб, “қоплаш”
деганда, СКга мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган, бюджетига тўланиши лозим бўлган
ҚҚС суммаси салбий бўлган ҳолатда, солиқ суммасини солиқ тўловчига қайтариш
ёки солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ўтказиш тушунилиши, бундай ҳолатда
апелляция инстанцияси суди қўлланиши мумкин бўлмаган нормани қўллаган деб
ҳисоблашини кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятидаги важларни
такрорлаб, уни қаноатлантиришни ва апелляция инстанцияси судининг қарорини
бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида
қолдиришни сўрашди.
Даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Қўшимча жавобгарлар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни қўшимча жавобгарларнинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Serious status” МЧЖ ва жавобгар
ўртасида тузилган шартномага асосан 2020 йилда 914 360 000 сўмлик ТМЗга
нисбатан ЭҲФ расмийлаштирилиб, ТМЗлар кирим қилинган ва ўз ўрнида сотиб
олинган ТМЗлар қийматидан келиб чиқиб 119 264 348 сўм ҚҚС ҳисобга олинган.
Мазкур ҳисобга олинган 119 264 348 сўм ҚҚС суммасига оид ҳужжатлар
таҳлил қилинганда, “Serious status” МЧЖнинг бухгалтерия ҳисоботларида юқорида
қайд этилган хўжалик шартнома ва ЭҲФ реализация қилинган 914 360 000 сўм
ТМЗлар бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмагани (кирим қилинмагани),
шунингдек реализациядан тушган пул маблағларидан солиқлар тўланмаганлиги
аниқланган.
“Eco Lider Business” МЧЖ ва жавобгар ўртасида тузилган шартномага асосан
2020 йил ноябрь ойида 5 000 000 сўмлик ТМЗга нисбатан ЭҲФ расмийлаштирилиб,
ТМЗлар кирим қилинган ва ўз ўрнида сотиб олинган ТМЗлар қийматидан келиб
чиқиб 652 174 сўм ҚҚС ҳисобга олинган. Ҳисобга олинган 652 174 сўм
ҚҚС суммасига оид ҳужжатлр таҳлил қилинганда, “Eco Lider Business” МЧЖнинг
бухгалтерия ҳисоботларида юқорида қайд этилган хўжалик шартнома
ва ЭҲФ реализация қилинган 5 000 000 сўм ТМЗлар бухгалтерия ҳужжатларида
акс эттирилмагани (кирим қилинмагани), шунингдек реализациядан тушган пул
маблағларидан солиқлар тўланмаганлиги аниқланган.
“Best Avalon” МЧЖ ва жавобгар ўртасида тузилган шартномага асосан
2020 йил июль ойида 5033 000 сўмлик ТМЗга нисбатан ЭҲФ расмийлаштирилиб,
ТМЗлар кирим қилинган ва ўз ўрнида сотиб олинган ТМЗлар қийматидан келиб
чиқиб 656 478 сўм ҚҚС ҳисобга олинган. Ҳисобга олинган 656 478 сўм
ҚҚС суммасига оид ҳужжатлар таҳлил қилинганда, “Best Avalon” МЧЖнинг
бухгалтерия ҳисоботларида юқорида қайд этилган хўжалик шартнома
ва ЭҲФ реализация қилинган 5 033 000 сўм ТМЗлар бухгалтерия ҳужжатларида
акс эттирилмагани (кирим қилинмагани), шунингдек реализациядан тушган пул
маблағларидан солиқлар тўланмаганлиги аниқланган.
“Best Lux Shoes” МЧЖ ва жавобгар ўртасида тузилган шартномага асосан
2020 йил март ойида 23 224 503 сўмлик ТМЗга нисбатан ЭҲФ расмийлаштирилиб,
ТМЗлар кирим қилинган ва ўз ўрнида сотиб олинган ТМЗлар қийматидан келиб
чиқиб 3 029 283 сўм ҚҚС ҳисобга олинган. Ҳисобга олинган 3 029 283 сўм
ҚҚС суммасига оид ҳужжатлр таҳлил қилинганда, “Best Lux Shoes” МЧЖнинг
бухгалтерия ҳисоботларида юқорида қайд этилган хўжалик шартнома
ва ЭҲФ реализация қилинган 5 033 000 сўм ТМЗлар бухгалтерия ҳужжатларида
акс эттирилмагани (кирим қилинмагани), шунингдек реализациядан тушган пул
маблағларидан солиқлар тўланмаганлиги аниқланган.
Инспекция (даъвогар)нинг 2022 йил 2 июндаги 00314-кт-сонли буйруғига
кўра жавобгарнинг 2020-2021 йиллар январь-декабрь ойлари ҳамда 2022 йил
январь-март ойлари давомидаги фаолиятида ҚҚСни тўғри ҳисоблаб чиқарилиши
ва бюджетга тўланиши бўйича камерал солиқ текшируви ўтказилган бўлиб, камерал
солиқ текшируви натижаси бўйича 2022 йил 13 июнда далолатнома ва хулоса
расмийлаштирилиб, жавобгарга камерал солиқ текширувида аниқланган
123 602 283 сўм ҚҚСни ҳисобдан чиқариш тавсия этилган.
Шунингдек, инспекциянинг 2022 йил 21 июлдаги 33/20-22835-сон қарори
қабул қилиниб, унда СК 14-моддасининг саккизинчи қисмига мувофиқ жавобгарга
нисбатан ҚҚС бўйича 120 573 000 сўм ҳисобдан чиқарилиши бўйича амалдаги
қонунчиликда белгиланган тартибда судга даъво аризаси киритилиши тўғрисида
қарор қилинган.
СК 14-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, ушбу моддада кўрсатилган
ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун
тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини
қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса,
солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади.
Мазкур ҳолатда, даъвогар жавобгар ва контрагент корхоналар ўртасида
тузилган шартномалар бўйича етказиб берилган маҳсулотларининг кирим
ҳужжатлари йўқлиги сабабли ушбу битимлар қалбаки ва кўзбуямачилик учун
тузилган ҳамда ушбу битимларнинг оқибати солиқ органига битим асосида
бюджетга келиб тушмаган солиқларни жавобгардан ундириш ҳуқуқини беради деб
ҳисоблаб, судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли
қарорининг 1-бандида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал
ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган
ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
СКнинг 15-моддасига кўра, солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар
контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар
сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини,
ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим
бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада
эҳтиёткорлик қилиши шарт. Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги
ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича
қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим
тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида
тан олинмайди.
СК 266-моддасининг ўн тўртинчи қисмига кўра, агар ҳисобга олиш ҳуқуқи
товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган
битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ
органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга
ҳақли.
Аниқланишича, қўшимча жавобгарларнинг бухгалтерия ҳужжатларида
юқорида қайд этилган товарлар акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаганлиги),
яъни қўшимча жавобгарлар юклар ҳақиқатда мавжудлигини тасдиқловчи
ҳужжатлар, улар ташилганлигини тасдиқловчи йўл варақалари ва товар-транспорт
юкхатлари, юкларни сақлаш бўйича омборхоналари мавжуд эмаслиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 2 майда 3232-сон
билан рўйхатга олинган “Солиқ тўловчиларини қўшилган қиймат солиғи
тўловчилари сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом
(2022 йил 29 апрелда ўз кучини йўқотган) 18-бандининг учинчи ва тўртинчи
хатбошиларида солиқ текширувлари ўтказиш жараёнида банк операцияларининг
хўжалик юритувчи субъект фаолияти хусусиятига ва турига, шунингдек харид
қилинадиган ва реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)
номенклатурасига мувофиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, солиқ текшируви
жараёнида, солиқ тўловчи томонидан битим тузишдан кўзланган асосий мақсад
қўшилган қиймат солиғини тўламаслик ёки уни ҳисобга олиш эканлиги ҳамда
битим (операция) бўйича мажбурият шартнома тарафи бўлмаган шахс ёки битимни
(операцияни) бажариш мажбурияти шартнома ёки қонун бўйича юклатилмаган
шахс томонидан бажарилганлиги аниқланган тақдирда солиқ органлари томонидан
солиқ тўловчини рўйхатдан чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилиниши
белгиланган.
Низомнинг 19-бандида солиқ тўловчи 18-банднинг учинчи ва тўртинчи
хатбошиларида келтирилган ҳолатлар бўйича солиқ тўловчини рўйхатдан
чиқарилиши ҳақидаги солиқ органининг қароридан норози бўлган тақдирда, ушбу
қарор устидан белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги
белгиланган бўлса-да, жавобгарнинг юқорида қайд этилган контрагентлари
томонидан судга мурожаат қилинмаган ва солиқ мажбуриятлари тўлиқ
бажарилмаган ҳамда “шубҳали” деб топилишига асос бўлган ҳолатлар бартараф
этилмаган.
Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси раисининг 2021 йил 17 январдаги
яширин иқтисодиётнинг улушини қисқартириш ва қўшилган қиймат солиғини
қайтариш механизмини такомиллаштириш мақсадида “Ишончли” ва “Шубҳали”
корхоналар рўйхатини шакллантириш тартибини белгилаш бўйича ўтказилган
йиғилиш баёнинг 5-иловасида фаолиятида сотилган ва харид қилинган товарлар
номутаносиблигига ҳамда йирик миқдорда солиқдан қочиш ҳолатларига йўл қўйган
“шубҳали” корхоналар рўйхати шакллантирилиб, қўшимча жавобгарлар тўланиши
лозим бўлган ҚҚС суммаларини камайтириш тарзидаги ҳуқуқни суистеъмол қилган
корхоналар рўйхатига киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги
489-сонли қарори билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет
эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низомнинг 25-бандида ҳисобга олиш ҳуқуқини
берувчи товарлар (хизматлар)ни харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар
кетма-кетлигида иштирок этган етказиб берувчиларда (контрагентларда) ушбу
товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд
бўлмаганда солиқ суммасини қоплаш рад этилиши назарда тутилган.
Мазкур иш бўйича етказиб берувчилар ҳисобланган қўшимча жавобгарлар
томонидан товарларни қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим
этилмаган.
Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг
жавобгар ва қўшимча жавобгарлар ўртасида тузилган шартнома ҳақиқий эмас деб
топилмаганлиги, шунингдек, битим номигагина (қалбаки), яъни ушбу битим
қалбаки ёки кўзбуямачилик учун тузилганлигини ва уларни ҳақиқий эмас деб
топиш учун асос бўлувчи ҳолатлар даъвогар томонидан исботлаб берилмаганлиги
ҳақидаги важи билан келишмаган, қўшимча жавобгарлар фаолиятида сотилган
ва харид қилинган товарлар номутаносиблигига ҳамда солиқдан қочиш ҳолатларига
йўл қўйган “Шубҳали” корхоналар рўйхатига киритилганлиги ва ҚҚС тўловчиси
сифатида рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномаси бекор қилинганлиги,
жавобгар томонидан қўшимча жавобгарларга тўлаб берилган ҚҚС суммаси
қўшимча жавобгарлар томонидан давлат бюджетига тўлаб берилмаганлиги билан
боғлиқ ҳолда даъвогарнинг даъво талаби асосли деган тўғри хулосага келган.
Жавобгарнинг контрагент корхона билан жавобгар ўртасида шартнома
тузилган вақтда ҚҚС гувоҳномалари фаол бўлгани, контрагент корхоналар
томонидан ҚҚС тўланмаганлиги ҳақидаги далилни даъвогардан талаб қилиб
олмаганлиги ҳақидаги важи даъвони қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла
олмайди. Чунки, жавобгар томонидан контрагентлардан сотиб олинган
товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар улар
(контрагентлар)да мавжуд бўлмаганлиги, контрагентлар томонидан бюджетга
ҚҚС тўланмаганлиги ва ушбу тўланмаган ҚҚС жавобгар томонидан контрагентлар
билан шартномалар бўйича ҳисобга олинганлиги учун даъвогар томонидан даъво
аризаси киритилган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай
асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли эканлиги белгиланган.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, апелляция судлов ҳайъатининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан жавобгар
томонидан тўланган суд харажатлари унинг зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “ProCab” қўшма корхонасининг
кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 2 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Суд харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Ш. Мирзахакимов
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
Р. Сагатов