← Назад
Решение #663588 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 40 | — | law | |
| шикоятда ИПК | 163 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 301 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2218/42226-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни судья О.Мирзаев кўрган
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Усманов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 2 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Ш.Мирзахакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогар (Банк)
вакиллари – бош юрисконсульт У.Махаммадиев (2022 йил 1 ноябрдаги 507-сонли
ишончнома асосида), Банкнинг Бекобод филиали бўлим бошлиғи Э.Холматов,
юрисконсультлар И.Курбонов ва У.Якубов (2023 йил 2 февралдаги ишончнома
асосида), жавобгар вакили – бош юрисконсульт Ф.Аҳмадов (2022 йил 12 апрелдаги
01/07-551-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (“Ипотека-Банк” акциядорлик
тижорат банки манфаатида)нинг жавобгар Тадбиркорлик фаолиятини қўллабқувватлаш давлат жамғармасидан 76 334 416,30 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан
даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ипотека-банк” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда Банк ёки
даъвогар деб юритилади) ва “Bek Istiqbol Fayz” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда қарздор деб юритилади) ўртасида 2020 йил 13 июлда
1058-сонли кредит шартномаси тузилган. Унга асосан даъвогар томонидан
қарздорга айланма маблағларни тўлдириш учун хом-ашё сотиб олиш мақсадида
18 ой муддатга, йиллик 21 фоиз устама тўлаш шарти билан 500 000 000 сўм кредит
ажратилган.
Мазкур кредит шартномаси бўйича қарз олувчининг мажбуриятлари
ижросини таъминлаш мақсадида:
- Банк, қарздор, фуқаролар Г.Рахимова ва С.Нурбоев ўртасида 2020 йил
20 июлда гаров (ипотека) шартномаси тузилган ва унга кўра фуқаро Г.Рахимовага
тегишли Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар, “Туркистон” МФЙ, 12-даҳа, 48-уй,
26-хонадон ҳамда фуқаро С.Нурбоевга тегишли Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар,
“Туркистон” МФЙ, 12-даҳа манзилида жойлашган нотурар жой биноси гаровга
қўйилган ва томонларнинг келишувига биноан Г.Рахимовага тегишли гаров нарсаси
115 900 000 сўмга, фуқаро С.Нурбоевга тегишли гаров нарсаси 100 000 000 сўмга
баҳоланган;
- Банк, қарздор ва Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат
жамғармаси (бундан буён матнда жавобгар ёки Жамғарма деб юритилади) ўртасида
2020 йил 10 июлда 2020//К-2222-сонли кафиллик шартномаси тузилган ва унга кўра
жавобгар қарздор ўз мажбуриятини 250 000 000 сўмлик қисмини бажариши учун
Банк олдида жавоб беришни ўз зиммасига олган;
- Банк, қарздор ва “Perfect Insurance” МЧЖ (бундан буён матнда суғурта
компанияси деб юритилади) ўртасида 2020 йил 17 июлда 111/3003/208-сонли
кредитни қайтмаслик хатарини суғурталаш тўғрисида шартнома тузилган
ва унга асосан суғурта компанияси Банкка 125 000 000 сўмлик суғурта полисини
тақдим этган.
Қарздор кредит шартномасидаги мажбуриятларини мунтазам равишда бузиб
келганлиги сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) Банк манфаатида
Фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, қарздордан 79 483 333 сўм муддати ўтган асосий қарз,
6 911 971 сўм муддати ўтган фоиз, 5 948 063 сўм ҳисобланган фоиз, 193 535 сўм
пеня ва 250 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарз, жами 342 536 902 сўм
ундиришни, ундирувни гаровга олинган мол-мулкларга қаратишни сўраган.
Фуқаролик
ишлари
бўйича
Бекобод
туманлараро
судининг
2-1106-2104/2800-сонли фуқаролик иши бўйича қабул қилинган 2021 йил
18 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган.
Ушбу ҳал қилув қарорининг ижроси юзасидан Мажбурий ижро бюросининг
Бекобод шаҳар бўлими (бундан буён матнда МИБ бўлими деб юритилади)
томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган ва гаровга олинган
мол-мулклар “E-Ijro Auksion” онлайн-электрон савдога чиқарилган.
Савдода фуқаро Г.Рахимовага тегишли гаров нарсаси 150 677 881,12 сўмга,
фуқаро С.Нурбоевга тегишли гаров нарсаси 87 318 000 сўмга сотилган.
Гаров нарсалари сотилишидан тушган жами 237 995 881,12 сўм пул
маблағлари Банкнинг махсус ҳисоб-рақамига ўтказилиб, қарздорнинг Банк
олдидаги кредит қарздорлиги ва муддати ўтган фоиз қарздорлигини қисман
сўндиришга қаратилган. Бироқ, ушбу йўналтирилган сумма қарздорнинг Банк
олдидаги кредит қарздорлигини қисман қоплаган.
Қарздорнинг кредит шартномаси мажбуриятларини бажариш учун
мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли МИБ бўлимининг 2022 йил 14 июндаги
қарори билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларни ижро этиш
тўғрисидаги” Қонун 40-моддасининг 3-бандига асосан ижро ишини юритиш
тамомланган ва ижро ҳужжати Банкка ижросиз қайтарилган.
Шундан сўнг суғурта компанияси томонидан 2020 йил 17 июлдаги
111/3003/208-сонли кредитни қайтмаслик хатарини суғурталаш тўғрисидаги
шартномага асосан кредит қарздорлигини сўндириш учун 104 541 021,12 сўм
миқдорида пул маблағлари Банкка ўтказилиб берилган.
Суғурта
компаниясидан
олинган
ушбу
пул
маблағларининг
28 206 604,82 сўм қисми кредит бўйича асосий қарздорликни сўндиришга, қолган
76 244 195,95 сўм қисми эса суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинганидан сўнг
ҳосил бўлган фоиз қарздорлигини сўндиришга йўналтирилган. Натижада
қарздорнинг Банк олдидаги кредит бўйича 76 334 416,30 сўм асосий қарзи
қопланмасдан қолган.
Шунинг учун Банк жавобгар (Жамғарма)га 2022 йил 4 июлдаги
17-4/6197-сонли талабнома билан мурожаат қилиб, қарздорнинг Банк олдидаги
76 334 416,30 сўм кредит асосий қарз бўйича пул маблағини тўлаб беришни
сўраган.
Ушбу талабнома бўйича жавобгар томонидан Банкка 2022 йил 16 июлда
01/04-1155-сонли хат юборилган ва унда суғурта компанияси томонидан тўлаб
берилган 104 541 021,12 сўм миқдорида пул маблағлари ҳисобига Банк томонидан
28 206 604,82 сўм кредит бўйича асосий қарздорлик, қолган 76 244 195,95 сўм
қисми эса суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинганидан сўнг ҳосил бўлган фоиз
қарздорлигини сўндирилганлиги сабабли талабнома қаноатлантирилмасдан
қолдирилганлиги маълум қилган.
Шу боис Палата Банк манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгардан кафиллик шартномасига асосан 76 334 416,30 сўм асосий
қарзни ундиришни сўраган.
Бекобод туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув
қарори билан Палатанинг даъво аризаси қаноатлантирилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 23 ноябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
бекор қилинган ва даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул
қилинган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Банк кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатини бекор қилиб, ишни
янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўраган. Бунга асос
қилиб, шикоятда ИПК 163-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида судья ишни суд
муҳокамасига тайёрлаш чоғида ишда иштирок этиш учун бошқа жавобгарни
ёки учинчи шахсни жалб этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиши
белгиланганлиги, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантирилган бўлса-да,
аммо, ҳал қилув қарори қабул қилишда суд ишда иштирок этмаётган бошқа
шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир кўрсатиши мумкинлигини
текширмасдан, процессуал ҳуқуқ нормаларини бузиб, даъвони қаноатлантириш
ҳақида барвақт хулосага келганлиги, апелляция инстанцияси судининг қарорида
суғурта компанияси томонидан ихтиёрий тўлаб берилган 104 541 021,12 сўм
миқдорида пул маблағлари ҳисобига Банк томонидан 28 206 604,82 сўм кредит
бўйича асосий қарздорлик, қолган 76 244 195,95 сўм қисми эса суднинг ҳал қилув
қарори қабул қилинганидан сўнг ҳосил бўлган фоиз қарздорлигини сўндиришга
йўналтирилганлиги, натижада қарздорнинг Банк олдидаги кредит бўйича
76 334 416,30 сўм асосий қарзи қопланмасдан қолганлиги баён қилинганлиги, ушбу
қарор билан келгусида Банк суғурта компаниясидан қўшимча 20 458 978,88 сўм пул
маблағлари тўлашни талаб қиладиган ҳолатга келтириб қўйганлиги, апелляция
инстанцияси суди суғурта шартномаси шартларини инобатга олмаганлиги,
жавобгар апелляция шикоятида қарздорни учинчи шахс сифатида ишга жалб
қилишни сўраганлиги, аммо суд қарздорни жалб қилмаганлиги, ИПК 279-моддаси
тўртинчи қисмининг 4-бандида ишда иштирок этишга жалб қилинмаган
шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори
қабул қилинганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай
ҳолда бекор қилиш учун бўлади деб белгиланганлиги, аммо, апелляция
4
инстанцияси суди биринчи инстанция судининг хатоларига аҳамият бермасдан, ҳал
қилув қарорини ўзгартириш билан чекланганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида Банк вакили шикоятда келтирилган важларни такрорлаб,
қонунчиликда
кредит
қарздорлигини
сўндиришнинг
кетма-кетлиги
белгиланганлиги, шунинг учун Банк аввал фоизлар бўйича юзага келган
қарздорликни сўндирганлиги, суғурта шартномасида асосий қарздорлик
ва фоизларга тўлов қилиш мумкин деб кўрсатилганлиги, судлар суғурта
компаниясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида қарор қабул қилганлиги, аммо
қарздор ва суғурта компаниясини ишга жалб қилмаганлигини баён қилиб,
шикоятни қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан
кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўради.
Жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни тан олмасдан,
шикоятда ишни янгидан кўриш учун юборишни сўралганлиги, ИПКнинг
301-моддасида ишни янгидан кўриш учун юборишнинг асослари кўрсатиб
ўтилганлиги, аммо, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмаслиги, Банк кредит
бўйича асосий қарздорликни ундириш учун барча чораларни кўрилганидан кейин
Жамғармага талабнома билан мурожаат қилиши кераклиги, бироқ, суғурта
компанияси тўланган пул маблағлари ҳисобига фуқаролик ишлари бўйича суднинг
қарори қабул қилинган кундан кейин вужудга келган фоизлар қопланганлиги,
суднинг қарори билан ундирилган сумма ва гаров нарсаларини сотишдан тушган
сумманинг фарқи 104 млн.сўмни ташкил қилиши ва айнан шу сумма суғурта
компанияси томонидан Банкка тўлаб берганлиги, Банк эса ушбу пул маблағлари
ҳисобига кредитнинг асосий қарзини сўндирмасдан, пул маблағларининг бир
қисмини кредит фоизлари бўйича қарздорликни сўндиришга йўналтирилганлигини
баён қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўз кучида қолдиришни сўради.
Палата суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
бўлса-да, улндан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палатанинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кафиллик шартномасидан
келиб чиққан.
ФК 292-моддасининг биринчи қисмига кўра, кафиллик шартномаси бўйича
кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг
кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
Тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномасининг 1.1-бандига биноан
кафил банкнинг талабига асосан қарз олувчининг кредит шартномасида
белгиланган асосий қарз тўловларини тўлаш бўйича мажбуриятини олган.
ФКнинг 293-моддасига мувофиқ қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил
ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки
кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган
бўлмаса.
Кафиллик шартномасининг 1.3 ва 1.4-бандларида кредит шартномасининг
миқдори 500 000 000 сўмни, кафилнинг мажбуриятлари миқдори эса
250 000 000 сўмни ташкил қилиши белгиланган.
Яъни, шартномада кафил (Жамғарма)нинг субсидиар жавобгар бўлиши
назарда тутилган.
Кафиллик шартномасининг 2.7-бандига кўра, қарз олувчи кредит шартномаси
бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган санадан (тегишли равишда бажармаганда)
бошлаб 90 календарь куни мобайнида қарз олувчидан кредит бўйича асосий
қарзнинг қайтарилмаган миқдорини олиш, ундан фоизларни ундириш ва кредит
шартномасида назарда тутилган бошқа мажбуриятларини бажариши учун,
жумладан:
- қарз олувчининг мавжуд ҳисоб-рақамларидаги маблағларни унинг
рухсатисиз ундириб олиш;
- ундирувни гаров предметига қаратиш ва таъминотга талаблар қўйиш
(жамғарманинг кафиллиги бундан мустасно) йўли билан барча оқилона ва юзага
келган вазиятда мумкин бўлган чораларни кўришга мажбур.
Кредит таъминоти сифатида суғурта полиси олинган ҳолларда ҳам ундирув
аввал суғурта полисига қаратилиши, шундан сўнг жамғарма кафиллиги бўйича
мурожаат қилинади.
Шунингдек, кафиллик шартномасининг 2.8-бандида мазкур шартноманинг
2.7-бандида назарда тутилган муддатлар тугаши ва барча зарур чоралар
бажарилганидан сўнг, агар кредит шартномасида белгиланган тартибда банк
олдидаги қарз миқдори қайтарилмаса, бош банк кафилга тегишли талабларни
қўйиши мумкинлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда қарздор томонидан кредит шартномасида кўрсатилган
мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли Фуқаролик ишлари бўйича Бекобод
туманлараро судининг 2021 йил 18 октябрдаги ҳал қилув қарори билан қарздордан
79 483 333 сўм муддати ўтган асосий қарз, 6 911 971 сўм муддати ўтган фоиз,
5 948 063 сўм ҳисобланган фоиз, 193 535 сўм пеня ва 250 000 000 сўм муддати
келмаган асосий қарз, жами 342 536 902 сўмни ундирилиб, ундирув гаровга олинган
мол-мулкларга қаратилган.
Ушбу ҳал қилув қарорининг ижроси юзасидан гаровга олинган мол-мулклар
“E-Ijro Auksion” онлайн-электрон савдога чиқарилган ва фуқаро Г.Рахимовага
тегишли гаров нарсаси 150 677 881,12 сўмга, фуқаро С.Нурбоевга тегишли гаров
нарсаси 87 318 000 сўмга сотилган.
Гаров нарсалари сотилишидан тушган жами 237 995 881,12 сўм пул
маблағлари қарздорнинг Банк олдидаги кредит қарздорлигини қисман қоплаган.
Суднинг қарори билан ундирилган 342 536 902 сўм ва гаров нарсаларини
сотишдан тушган 237 995 881 сўмнинг фарқи 104 541 021 (342 536 902 237 995 881) сўмни ташкил қилган.
Шундан сўнг суғурта компанияси томонидан суғурта шартномасига асосан
кредит қарздорлигини сўндириш учун 104 541 021,12 сўм миқдорида пул
маблағлари Банкка ўтказилиб берилган.
Суғурта компаниясидан олинган ушбу пул маблағларининг 28 206 604,82 сўм
қисми кредит бўйича асосий қарздорликни сўндиришга, қолган 76 244 195,95 сўм
қисми эса суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинганидан сўнг ҳосил бўлган фоиз
қарздорлигини сўндиришга йўналтирилган. Натижада қарздорнинг Банк олдидаги
кредит бўйича 76 334 416,30 сўм асосий қарзи қопланмасдан қолган.
Ваҳоланки, суғурта компанияси томонидан Банкка тўлаб берилган
104 541 021 сўм суднинг қарори билан ундирилган сумма ва гаров нарсаларини
сотишдан тушган сумманинг фарқи бўлиб, Банк ушбу пул маблағларини суд қарори
билан ундирилган қаздорликни сўндиришга қаратиши лозим бўлган.
Бундай ҳолатда даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш лозим
бўлса-да, биринчи инстанция суди асоссиз равишда даъвони қаноатлантирилган.
Шунинг учун апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини бекор қилиш ва даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
асосли хулосага келган.
Даъвогарнинг, суғурта шартномасида асосий қарздорлик ва фоизларга тўлов
қилиш мумкин деб кўрсатилганлиги ҳақидаги важи суд ҳужжатини бекор қилиш
учун асос бўла олмайди. Чунки, суғурта шартномаси 7.2-бандининг “д” кичик
бандида суғурта қилдирувчи (Банк) кредит қайтарилишини таъминлаш учун тақдим
қилинган бошқа шаклдаги (ундириш, гаровга қўйган мол-мулк ёки бошқа ҳуқуқни
сотиш, кафолат бўйича пул маблағларини ундириш, кафиллик, бошқа
суғурталовчининг полиси ва ҳ.з.) таъминлаш чоралар бўйича ўз ҳуқуқини
реализация қилинганидан кейин суғурталовчига зарарни қоплаш ҳақидаги талаб
билан мурожаат қилиши белгиланган.
Даъвогарнинг судлар ишда иштирок этиш учун жалб қилинмаган қарздор
ва суғурта компаниясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида қарор қабул
қилганлиги ҳақидаги важи ҳам асоссиздир. Чунки, биринчи инстанция суди
даъвони қаноатлантиришда ҳамда апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъвони қаноатлантиришни рад
этишда қарздор ва суғурта компаниясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида
қарор қабул қилмаган.
Баён этилганлардан кўринадики, апелляция инстанцияси суди низони ҳал
этишда моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда қонуний қарор қабул
қилган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар
мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандида кассация инстанцияси суди кассация
7
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд
харажатлари даъвогар зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан мурожаат
қилишда тўланган давлат божи ҳамда почта харажатлари унинг зиммасида
қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
“Ипотека-Банк” акциядорлик тижорат банкининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 23 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Суд харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Ш. Мирзахакимов
ҳайъат аъзолари:
Р. Сагатов
И. Таджиев