Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1602-2202/1900 Дата решения 02.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение LIBERAL GROUP хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый Хуррият Севинчой Медикал сентр масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1013314 Claim ID 3082851 PDF Hash 087a686fba68a19e... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФК 437 law
ФКнинг 790-моддаси ФКнинг 790 law
ФКнинг 262-моддаси ФКнинг 262 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1602-2202/1900-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Р.Эргашев Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Иномов Кассация инстанциясида маърузачи судья - Р.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 2 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ш.Мирзахакимов ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогар вакили – ҳуқуқшунос Ғ.Каримов (2023 йил 1 февралдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Наманган вилоят судининг ходими А.Худойбердиев, даъвогар “LIBERAL GROUP” хусусий корхонасининг жавобгар “HURRIYAT SEVINCHOY MEDICAL CENTER” масъулияти чекланган жамиятидан 298 500 024,35 сўм асосий қарз, 149 750 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “LIBERAL GROUP” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “HURRIYAT SEVINCHOY MEDICAL CENTER” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 298 500 024,35 сўм асосий қарз, 149 750 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 298 500 024,35 сўм асосий қарз, 74 875 000 сўм пеня, 4 482 501 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари ундирилган. Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 октябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, ҳал қилув қарорининг 74 875 000 сўм пеня ва 4 482 501 сўм давлат божини ундириш қисми 50 000 000 сўм пеня ва 4 032 501 сўм давлат божи ундириш сўзларига алмаштирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда тарафлар ўртасида 2021 йил 25 майда 44-сонли олди-сотди шартномаси тузилганлиги, ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгарга 834 000 000 сўмлик маҳсулотлар етказиб бериши назарда тутилганлиги, лекин амалда 350 000 000 сўмлик маҳсулотлар еткази берилганлиги, жавобгар эса даъвогарга 2021 йил 25 майдаги, 2021 йил 15 июндаги, 2021 йил 5 июлдаги, 2021 йил 19 июлдаги тўлов топшириқномасига асосан 625 500 000 сўм 2 пул маблағи ўтказиб берилганлиги, даъвогар эса 834 000 000 сўмга ҳисоб-фактура ташлаб тасдиқлаб туришини, маҳсулотни кейин етказиб беришини айтганлиги, жавобгар эса ҳамкорига ишонган ҳолда ушбу ҳисоб-фактурани тасдиқлаб берганлиги, ҳозирги кунда даъвогар жавобгардан 275 500 000 сўм қарздорлиги мавжудлиги, бундан ташқари, даъвогар жавобгарга 90 000 000 сўм молиявий ёрдам ўтказиб берганлиги, кейинчалик ушбу молиявий нақд пул кўринишида етказиб берилганлиги, даъвогар эса ушбу етказиб берилган пулларни молиявий ёрдам пули эмас деб таъкидлаётганлиги, даъвогар ҳисоб-фактура ва молиявий ёрдамларга асосланиб, иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилганлиги, суд ҳал қилув қароридан норози бўлиб апелляция шикояти берилганлиги, апелляция инстанцияси суди суд мажлисида иштирок этган гувоҳларни ва жавобгар вакилларини сўзларини инобатга олмасдан, ҳал қилув қарорини тўлиқ бекор қилмаганлиги, аслида жавобгарнинг даъвогар олдида ҳеч қандай қарздорлиги мавжуд эмаслиги, даъвогарнинг ўзини қарздорлиги мавжудлигини кўрсатган. Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, жавобгарнинг бошқа ташкилотлар олдида қарздорлиги кўпайиб кетганлиги, шунинг учун мазкур иш бўйича суд ҳужжатининг ижросини тўхтатиш учун шикоят киритилганлигини баён қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2021 йил 25 майда тарафлар ўртасида 44-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Мазкур шартномага асосан даъвогар томонидан 2021 йил 22 июндаги 70-сонли ҳисоб-фактура орқали 100 000 009 сўмлик, 2021 йил 7 июлдаги 75-сонли ҳисоб-фактура орқали 70 100 000 сўмлик, 2021 йил 13 августдаги 91-сонли ҳисоб-фактура орқали 335 400 014 сўмлик, 2021 йил 14 августдаги 92-сонли ҳисоб-фактура орқали 328 500 000 сўмлик, жами 834 000 024 сўмлик маҳсулотлар жавобгарга етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1-бандида харидор (жавобгар) мазкур шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган маҳсулотнинг қийматини сотувчи (даъвогар)нинг банкдаги ҳисоб рақамига шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланадиган спецификация имзолангандан сўнг 10 кун мобайнида 15 фоиз миқдорида тўлаб бериши, қолган 85 фоиз миқдоридаги маҳсулот тайёр бўлиб харидор томонидан қабул қилингандан сўнг 5 кун ичида тўлаб берилиши белгиланган. Шунингдек, даъвогар бир тарафлама тасдиқланган 2021 йил 13 августдаги молиявий ёрдам шартномасига асосан 2021 йил 13 августда 306-сонли тўлов ҳужжатига мувофиқ 90 000 000 сўм пул маблағини молиявий ёрдам сифатида жавобгарга ўтказиб берган. Даъвогар ҳар икки ҳолатдан келиб чиқиб, жавобгардан жами 298 500 024 сўм асосий қарзни ундириш талабини қўйган. Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган, яъни даъвогар томонидан маҳсулот тўлиқ етказиб берилмаганлиги ва ўтказиб берилган молиявий ёрдам учун нақд пул билан ҳисоб-китоб қилинганлиги ҳақидаги важлари билан келишмайди. Чунки, ФКнинг 790-моддаси иккинчи қисмида юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, шунингдек фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ ҳолда улар иштирокидаги ҳисоб-китоблар нақд пулсиз тартибда амалга оширилиши белгиланган. Демак, даъвогар томонидан жавобгарга молиявий ёрдам сифатида ўтказиб берилган пул маблағи жавобгар томонидан нақд пулсиз тартибда даъвогар ҳисоб рақамига қайтарилганлиги ҳақидаги далил мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 522-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандида электрон ҳисобварақ-фактура — товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган, ЭҲФ айланиш тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул қилинадиган, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжат эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандида етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади. Демак, мазкур қоидага кўра, жавобгар томонидан ҳисоб варақ-фактуралар рад этилмаган, аксинча электрон имзо билан тасдиқлаб берилган. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талабини қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида олди-сотди шартномаси шартлари бўйича 104 750 000 сўм, молиявий ёрдам кўрсатиш шартномаси бўйича 45 000 000 сўм пеня ундириш талабини қўйган. Тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномасининг 5.2-бандида агар шартноманинг 2.1 ва 2.2-бандларида кўрсатилган муддатлар ичида тўловларни харидор ўз вақтида амалга оширмаган тақдирда, у сотувчига тўлов муддатини ўтказган ҳар бир кун учун тўланмаган сумманинг 1 фоизи миқдорида фақат вақтида тўланмаган маҳсулотнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Шунга кўра, олди-сотди шартномаси бўйича пеня асосли ҳисобланган. Бироқ, ўтказиб берилган молиявий ёрдам учун пеня ҳисоблашда жавобгар томонидан тасдиқланмаган шартномани асос сифатида келтирилган. ФКнинг 262-моддасига кўра неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак. Шунга кўра, апелляция инстанцияси суди жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилиши белгиланган пеняни ва суд харажатларини ўзгартириш ҳақида тўғри тўхтамга келган. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан жавобгар томонидан тўланган суд харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: “HURRIYAT SEVINCHOY MEDICAL CENTER” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 октябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Ш. Мирзахакимов Р. Сагатов