Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2302/109 Дата решения 02.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение HOJI-SAID BARAKA масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Navoiy Maxsussuvpudrat масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1029615 Claim ID 3113825 PDF Hash 5a63ac3cead01e57... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 386-моддаси нинг 386 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 2 февраль 4-2101-2302/109-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, М.Жамиловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Х” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Н” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритилган даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Х” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб “Н” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 108.291.000 сўм асосий қарз ва 34.219.956 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан маҳсулотлар сотилганлиги, жавобгар томонидан бугунги кун ҳолатига қарздорлик баратараф қилинмаганлигини билдириб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олиб, пеня қисмини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 10 июнда 05/3-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартномаларга мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгарга бетон маҳсулоти етказиб берилиши, жавобгар эса товарни олиши ва унинг ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан жами 143.291.000 сўмлик товарлар етказиб берилган, мазкур товарлар учун жавобгар томонидан 35.000.000 сўм тўлаб берилиб, шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан, қолган 108.291.000 сўм тўловлар амалга оширилмаган. Даъвогарнинг огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ушбу ҳолатлар даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлар, хусусан, шартнома, ҳисоб-фактуралар, бир томонлама таққослаш далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шу сабабли, суд 108.291.000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабни қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида 34.219.956 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 2-бандига кўра, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Юқоридагиларга кўра, суд, неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини, даъвогар томонидан қарздорликни ундириш чоралари ўз вақтида кўрилмаганлигини, шу билан бирга, кредиторнинг шартнома талабларидан келиб чиқадиган ҳаракатларини ва манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини 4.000.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 2.850.220 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Н” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Х” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 108.291.000 сўм асосий қарз, 4.000.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 2.850.220 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф Навоий вилоят судига белгиланган тартибда апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест киритиши мумкин. Б.Джумаев