← Назад
Решение #663622 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 2 февраль
4-1001-2228/64460-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида,
М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар “Х” масъулияти чекланган
жамиятининг, жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
берилган асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “Х” масъулияти чекланган жамиятининг (кейинги ўринларда
даъвогар деб юритилади) судга мурожаат этиб, жавобгар “О” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан
28.126.607 сўм асосий қарз ва 14.063.303 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қувватлаб, жавобгар томонидан олинган маҳсулотлар учун қарздорлик тўлаб
берилмаганлигини билдириб, жавобгардан асосий қарз ва пеня ундиришни
сўради.
Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида
иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда-ИПК)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни
жавобгар иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб, ҳал қилишни
лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини, ишдаги ҳужжатларни
муҳокама
қилиб,
қуйидаги
асосларга
кўра
даъвони
қисман
қаноатлантиришни ва суд харажатларини тарафлар зиммасига мутаносиб
равишда юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан жавобгарга
54.978.489 сўмлик товарлар етказиб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан
8.208.582 сўмлик тўловлар амалга оширилиб, қолган 28.126.607 сўмлик
тўловлар амалга оширилмаган.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий муносабат
бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига
муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни
бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан
ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса -иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу ҳолатлар даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлар, хусусан
шартнома, ҳисоб-фактуралар ва ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришлари ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топган.
Юқоридагиларга асосан, суд 157.031.709 сўм асосий қарзни ундиришни
лозим деб топади.
Шунингдек, даъвогар даъво талабида 14.063.303 сўм пеня ундиришни
сўраган.
ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси
неустойка ҳисобланади.
Бироқ, даъвогарнинг пеня ундириш талаби шартнома жавобгар
томонидан
тасдиқланмаганлигини
инобатга
олиб,
шартнома
тузилмаганлиги, пеня тузилган шартномадан келиб чиқишини инобатга
олиб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини рад этишни лозим деб топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини тарафлар зиммасига мутаносиб равишда юклашни,
жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган даъвонинг асосли
қисми бўйича 562.532 сўм давлат божи, 24.000 сўм почта харажатлари,
жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига
75.000 сўм видеоконференцалоқа харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятидан “Х” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 28.126.607 сўм асосий қарз, олдиндан
тўланган 562.532 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм
видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида Навоий
вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор протест келтиришга
ҳақли.
Судья
Б.А.Джумаев