← Назад
Решение #663626 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 264 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 2 февраль
4-2101-2302/12-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаев
раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, Савдо-саноат
палатаси ҳудудий бошқармаси даъвогар “банк” манфаатида жавобгарлар “Ф”
хусусий корхонаси ва “Х” масъулияти чекланган жамиятидан 23.296,22 АҚШ
доллари миқдорида кредитнинг қарздорлигини ундириш, ундирувни гаровга
қўйилган мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Савдо саноат палатаси ҳудудий бошқармаси “банк” манфаатида даъво
билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “Ф” хусусий корхонаси ва “Х” масъулияти
чекланган жамиятидан 23.296,22 АҚШ доллари миқдорида кредит
қарздорлигини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратишни
сўраган.
Ишга мутахассис сифатида вилоят Марказий банки бош бошқармаси
жалб этилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан судга даъво аризаси киритилгандан
сўнг қисман тўловлар амалга оширилганлигини билдириб, даъво талабини
қисман қаноатлантиришни сўради.
Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар ва қўшимча
жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Савдо-саноат палатаси
ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддасига асосан ишни унинг вакиллари иштирокисиз тўпланган
ҳужжатлар асосида кўриб, ҳал қилишни лозим топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
“Ф” хусусий корхонаси зиммасига юклашни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 02.10.2018 йилда
749-2018-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра
даъвогар жавобгар “Ф” хусусий корхонасига йиллик 2 фоиз устама тўлаш
ҳамда 60 ой муддатда қайтариш шарти билан 90.000 АҚШ доллари
миқдорида кредит ажратиш, жавобгар эса шартноманинг сўндириш жадвали
асосида кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш мажбуриятини
олган.
жавобгар “Ф” хусусий корхонасига тегишли суммани шартнома шартларига
мувофиқ ажратган. Бироқ, ўз мажбуриятларини қисман бузиб сўндириш
жадвали асосида кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни тўлашни
кечиктириб келган.
Шартнома шартларига кўра, банк томонидан жавобгарга шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит)
бериши, жавобгар эса шартноманинг ажралмас қисми бўлган тўлов графиги
асосида олинган пул суммасини (кредит)ни қайтариш ва унинг учун
фоизларни тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки
бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олишлиги белгиланган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз
олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни
бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли
фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ишга мутахассис сифатида жалб этилган Навоий вилоят Марказий
банки бош бошқармаси вакилининг маълумотига кўра, жавобгарнинг
даъвогар олдида 18.01.2023 йил ҳолатида 21.747,88 АҚШ доллари миқдорида
кредит қарздорлиги мавжуд.
Шунингдек. банкнинг 02.02.2023 йилдаги маълумотига кўра,
жавобгарнинг даъвогар олдида 16.545,03 АҚШ доллари миқдорида кредит
қарздорлиги мавжуд. Жавобгар томонидан кредит қарздорлиги қисман тўлаб
берилган.
Суд даъво талабидан келиб чиқиб, 16.545,03 АҚШ доллари миқдорида
кредит қарздорлигини ундиришни лозим деб топади.
Шунингдек, кредит шартномасига кўра берилган қарздорлик ўз
вақтида қайтарилишини таъминлаш мақсадида тарафлар ўртасида
08.10.2018 йилда ипотека шартномаси тузилган. Шартномага кўра жавобгар
“Х” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган мулк гаровга
қўйилган.
ФКнинг 264-моддаси 1-қисмига кўра бир шахснинг бошқа шахсга молмулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши
гаров ҳисобланади.
Шунга кўра, ундирувни жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган гаров мулкига қаратишни сўраган.
Даъвогарнингг даъво талаби асосли уни рад этиш учун асослар мавжуд
эмас.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг ушбу талабини қаноатлантиришни,
ундирувни жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
бўлгангаров мулкига қаратишни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юкланади.
Юқоридагиларга кўра, суд, даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар “Ф” хусусий корхонаси зиммасига
юклашни лозим топди.
Мазкур ҳолатда суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар “Ф” хусусий
корхонасидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта
харажатларини ҳамда жавобгардан республика бюджетига 5.247.897 сўм
давлат божи ва Судлар фаолиятини таъминлаш Департаменти Навоий
вилоят ҳудудий бўлимининг депозит ҳисоб рақамига 6.000 сўм почта
харажати ундиришни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
Процессуал Кодексиниг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Ф” хусусий корхонасидан “банк” фойдасига 16.545,03 АҚШ
доллари миқдорида кредит қарздорлиги ва олдиндан тўланган 24.000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ундирув жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
бўлган гаров мулкига қаратилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Ф” хусусий корхонасидан республика бюджетига 5.247.897
сўм давлат божи ва Судлар фаолиятини таъминлаш Департаменти Навоий
вилоят ҳудудий бўлимининг депозит ҳисоб рақамига 6.000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар Навоий вилоят судига бир ой
муддатда апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин.
Судья
Б.Джумаев