← Назад
Решение #663628 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 2 февраль
*****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг
раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар “*****”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “*****” фермер хўжалиги
ҳисобидан 3.169.008 сўм моддий зарар, 25.830.662,56 сўм бой берилган фойда
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар “*****”
масъулияти чекланган жамияти раҳбари ***** иштирокида иш ҳужжатлари
билан биргаликда, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
даъвогар деб юритилади) жавобгар “*****” фермер хўжалиги (кейинги
ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 3.169.008 сўм моддий зарар,
25.830.662,56 сўм бой берилган фойда ундиришни сўраган.
Судда иштирок этган даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти
раҳбари ***** даъво аризаси юзасидан ўз тушунтиришларини баѐн қилиб,
вужудга келган қарздорлик бартараф қилинмаганлигини билдириб, даъво
предметини ўзгартириш тўғрисида ариза бериб, жавобгардан шартномада
назарда тутилган бой берилган фойдани ўрнига шартноманинг 5.4-бандида
назарда тутилган 30 фоизлик жарима ундиришни сўраб, талабини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суднинг 2023 йил 2 февралдаги ажримига кўра даъвогар вакилининг
аризаси қаноатлантирилиб, даъво предмети ўзгартирилган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида ўзининг ишончли вакилини таъминламади.
Бундай ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини
инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, ишда
иштирок этувчи даъвогар тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
деб топади.
Иш ҳужжатларида кўринишича даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил
25 февралда “Пилла хом-ашѐсини етиштириш” тўғрисида 13/25-сонли
шартнома тузилган.
Мазкур тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандида жавобгар
ушбу шартнома бўйича даъвогардан туман ҳокимлиги қарорининг иловасидаги
тақсимотга мувофиқ олган 9.4 қути (180 грамм) жонлантирилган ипак қуртини
парваришлаш натижасида даъвогарга жами 545 кг пилла навлар аралашмасини
етказиб бериши, даъвогар эса уларни қабул қилиш ва жавобгарга унинг
қийматини ушбу шартномада белгиланган тартибда тўлаш мажбуриятини
олиши юзасидан ўзаро келишган.
Шунингдек,
ушбу
шартноманинг
2.2-бандида
жавобгарнинг
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, ушбу бўлимнинг “а” кичик бандида
белгиланган миқдордаги жонланган ипак қурти, зарур бўлган моддий-техника
ресурсларни даъвогарга у белгилаган манзилга топшириш-қабул қилиш
жадвалига асосан етказиб бериш мажбуриятини олган.
Тарафлар
ўртасида
тузилган
шартноманинг
4-бўлими
4.1, 4.3-бандларида шартноманинг умумий баҳоси 13.461.500 сўм бўлиб,
маҳсулот учун ҳисоб-китоблар пилла етиштириш учун берилган аванслар,
аванс тариқасида берилган моддий техника ресурсларни, товарларнинг
қийматини чегирган ҳолда тўлиқ пул ўтказиш йўли ѐки жавобгарнинг
эҳтиѐжига ѐки талабига қараб маҳсулотлар, товарлар бериш тарзида амалга
оширилиши, жавобгар жонланган ипак қуртини бўнак ҳисобига олиши, ипак
қуртининг баҳосига ипак қурти уруғини олиб келиш ва уни жонлантириб
бериш билан боғлиқ барча харажатлар қўшилиши, даъвогар маҳсулотни тўлиқ
қабул қилиб олганидан кейин шартномада белгиланган нархлар бўйича
жавобгарга 90 кун ичида маҳсулот ҳақини тўлаб бериши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буѐн матндаФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
“*****” фермер хўжалиги “*****” масъулияти чекланган жамиятидан
2022 йил 24 апрелдаги 1-сонли ишончнома ва юк хатларига асосан 1.377.008
сўмлик
178
грамм
ипак
қурти
ва
117.000
сўмлик
18 кг ўров қоғози, 1.675.000 сўмлик 250 кг ун жами 3.169.008 сўмлик
маҳсулотларни аванс сифатида қабул қилиб олган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартноманинг 1.1 ва 2.2-бандлари
бажармасдан, 13.461.500 сўмлик 545 кг тирик пилла навлари аралашмаси
етказиб берилмаган ва аванс тариқасида олган 3.169.008 сўмлик маҳсулотлар
ҳақи тўлаб берилмаганлиги натижасида даъвогарга 3.169.008 сўмлик моддий
зарар етказган.
Даъвогар томонидан жавобгарга талабнома юборилган бўлса-да, ушбу
талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
миқдорида олдиндан берилган пул маблағини ундиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Шунингдек даъвогар шартноманинг 5.4-бандидан келиб чиқиб ўз даъво
предметини ўзгартирган ҳолда жавобгардан 30 фоизлик жарима ундиришни
сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5-бўлими 5.4-бандида
“Хўжалик” шартномада белгиланган миқдорда берилган жонланган ипак
қуртини “Тайѐловчи”нинг инкубасиясидан олиб кетишдан бош тортганлигиѐки
белгиланган миқдордан кам олганлиги учун шунинг, белгиланган миқдорда,
ассортиментда, тартибда ва муддатларда маҳсулот топширмаганлиги ѐки
топширишдан бош тортганлиги учун “Тайѐрловчи”га шартномада белгиланган
миқдорда топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима
тўлаши, жарима ҳарид нарҳига белгиланган устамалар тўланиши ҳисобига
олинмаган ҳолда “ўзбекипаксаноат” уюшмаси томонидан тасдиқланган
етиштирилган тирик пиллаларнинг ҳарид нарҳлари бўйича тавсиясида
белгиланадиган амалда шаклланган ўртача нарҳидан келиб чиқиб
ҳисобланиши, “Хўжалик” маҳсулотни тўлиқ етказиб бермаганлик натижасида
“Тайѐрловчи”га етказилган моддий зарарни ва бой берилган фойдани ҳам
тўлаши, бундан ташқари зарарнинг маҳсулот етказиб берилмаганлиги туфайли
юзага келган, жарима билан қопланмаган қисми ҳам тўланиши юзасидан ўзаро
келишган.
Мазкур талаб бўйича даъвогар томонидан сўралган жарима миқдори
(545 кг х 22.440)=12.229.800 сўм х 30 %=3.668.940 сўмни ташкил этган ҳолда
мазкур жаримани ундириш талаби ҳам асосли ҳисобланади.
ИПК 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари,
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг даъво предметини
ўзгартириш тўғрисидаги аризасини 2023 йил 2 февралдаги ажрими билан
қаноатлантирган ҳолда даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 3.169.008 сўм бўнак етказиб берилган маҳсулот ҳақи
сифатида етказилган моддий зарарни, 3.668.940 сўм жаримани ундиришни,
низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, ИПК
118-моддаси талабларига асосан давлат божи ва почта харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 333-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 66,
72, 118, 176, 180, 186, 187-моддаларига асосан, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар “*****” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “*****”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 3.169.008 сўм бўнак тарзида етказиб
берилган маҳсулот ҳақи сифатида етказилган моддий зарар, 3.668.940 сўм
жарима, 300 000 давлат божи ҳамда 30 00 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент
вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши)
мумкин.
*****