Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2204/3285 Дата решения 02.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Денауский межрайонный экономический суд Судья Ҳусанов Саидмурод Жўраевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Surxondaryo viloyati Davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый Шўрчи Дурдонабону оилавий корхонаси
Source ID 1016708 Claim ID 3093202 PDF Hash 51bcaad35cdead9c... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
исмига ва 220-моддаси исмига ва 220 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DENAU INTERDISTRICT ECONOMIC COURT Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h е-mail: i.denоv@sud.uz Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 02 февраль ХХХ-сонли иш Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Ж.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси М.Примқуловнинг суд мажлиси котиблигида, аризачидан вакил ХХХ (2023 йил 21 январдаги 22-06770-сонли ишончномага асосан) ва жавобгардан вакил (раҳбари) ХХХ иштирокида, аризачи ХХХ нинг жавобгар ХХХ га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом” га асосан 6 058 951.6 сўм молиявий жарима қўллаш ҳақидаги аризаси бўйича юритилган ишни Денов туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: аризачи ХХХ судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХ га нисбатан 6 058 951.6 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Муқаддам суд муҳокамасида иштирок этган аризачи вакили ўз тушунтиришида аризани тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллаш сўралганлигини, жавобгар томонидан аризада келтирилган дебитор қарздорлик бугунги кунга қадар бартараф этилмагани ёки жарима суммаси ихтиёрий тўлаб берилмаганлигини билдириб, суддан ариза талабини қаноатлантиришни сўради ва келгусида суд мажлисини ўз вакили иштирокисиз кўриш ҳақида илтимоснома тақдим этган. Суд Ўз. Рес. ИПКнинг 170-моддаси 2-қисмига ва 220-моддаси 1-қисмига кўра аризачи вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида ҳақиқатан ҳам Хитой давлатидан кўрпа, адиёл ва ёпинчиқ ишлаб чиқарувчи дастгоҳ олиб келиш учун пул чиқарганини, аммо банкддан олган кредити кечиккани учун ўз вақтида олиб кела олмагани қонуний енгиллик беришни сўради. . Суд тараф вакилининг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади. Аризачи ХХХ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 09.08.2022 йилдаги 13-27/122-XFU-сонли хати орқали тақдим этган маълумотига кўра ХХХ нинг 08.02.2022 йил ҳолатига ташқи савдо шартномалари бўйича муддати ўтган 11100 АҚШ доллари миқдорида дебиторлик қарзи мавжудлигини асос қилиб, унга нисбатан 6 058 951.6 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Аризачининг аризасидан кўринишича, ХХХ томонидан 2022 йил 08 февраль куни ҳолатига Хитой Халқ Республикасидаги “ХХХ” субъекти билан тузилган ИДН рақами ХХХ -сонли импорт контракти бўйича 11 100 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом” (Кейинги ўринларда матнда Низом деб юритилади)нинг 27-банди талабига кўра ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Аниқланишича, ХХХ билан 2022 йил 08 февраль куни ҳолатига Хитой Халқ Республикасидаги “ХХХ” субъекти билан тузилган ИДН рақами ХХХ -сонли импорт контракти бўйича 11 100 АҚШ доллари миқдоридаги валюта маблағлари бўйича товарларнинг келиши кечиктирилган. Низомнинг 28-бандида давлат солиқ хизмати органи 27-бандда келтирилган хўжалик юритувчи субъектларга жарима қўллаш тўғрисида талабнома юбориши, талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланиши, талабнома хўжалик юритувчи субъект ёки унинг вакилига олганлиги ва олинган санани тасдиқловчи усулда топширилиши, солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлган тақдирда, у орқали юборилиши, давлат солиқ хизмати органлари томонидан талабнома почта орқали буюртма хат билан юборилганда у жўнатилган кундан эътиборан беш кун ўтганидан сўнг топширилган, шахсий кабинет орқали юборилганда эса кейинги иш куни хўжалик юритувчи субъект томонидан қабул қилиб олинган кун деб ҳисобланиши, хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органига талабнома олинган кундан эътиборан ўн кун муддатда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф этилгани ёки жарима суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилгани ҳақидаги маълумотларни ёзма ёки электрон шаклда тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши шартлиги кўрсатилган. Шу сабабли солиқ органи “Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки жаримани ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги 22-43489-сонли талабнома”ни 22.08.2022 йил жавобгарга шахсий кабинет орқали юборган ва бу ҳақдаги далилларни даъво аризага илова қилган. Бироқ, солиқ органининг ушбу талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирган ва шундан сўнг, солиқ органи жавобгарга нисбатан жарима қўллаш масаласини ҳал этиш учун судга ариза киритган. Аризадан кўринишича, аризачи томонидан жавобгар валюта маблағлари ва маҳсулотларнинг келишини 360 кунгача бўлган муддатга кечиктирганлиги учун 11100 АҚШ долларининг 5 фоизига тенг, яъни 555 АҚШ долларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2022 йил 22 августдаги курси бўйича (1 АҚШ доллари – 10 917,03 сўм) сўмдаги эквиваленти 6 058 951.6 сўм миқдорида молиявий жарима суммаси ҳисобланган. Бундан кўринадики, аризада сўралган 6 058 951.6 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш талаби асосли ҳисобланади. Низомнинг 28-бандидаги қоидаларга мувофиқ, аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда: жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда — аризани қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилади; суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда — ижрога қаратилмайди. Молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90 календарь кун ичида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда активлар репатриация қилиниши таъминланган тақдирда — иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади. Бунда ундирилган маблағлар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Агар, ундирилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси депозит ҳисобварағида сақланаётган бўлса, Мажбурий ижро бюроси томонидан қайтариб берилади. Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг давлат солиқ хизмати органи хўжалик юритувчи субъектнинг шахсий варақасида қўлланилган жарима суммасини ҳисобга олади. Ҳисобга олинган жарима суммаси солиқ қарзи сифатида эътироф этилиб, белгиланган тартибда мажбурий ундирув чоралари кўрилади. Аризачи вакилининг берган кўрсатмаларига асосан жавобгарнинг импорт контрактлари бўйича 11 100 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги қопланмаган. Жавобгар шарноманинг Хитой Халқ Республикасидаги “ХХХ” субъекти билан тузилган ИДН рақами ХХХ -сонли импорт контракти бўйича 11 100 АҚШ доллари миқдорида импорт контракти бўйича баён этган важлари молиявий жаримани қўллашни кечиктириш учун асос бўлмаслигини инобатга олиб, суд жавобгар важларини асоссиз деб ҳисоблаб рад этишни лозим топади. Зеро, Ўз. Рес. ИПКнинг 68-моддаси 1-қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шу сабабли, Солик органининг аризасини қаноатлантириб, жавобгарга нисбатан 6 058 951.6 сўм молиявий жарима қўллашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари тинглаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий бахо берган ҳолда, ариза талабини қаноатлантиришни, жавобгарга нисбатан 6 058 951.6 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 9-моддасининг 19-бандига асосланиб, жавобгардан давлат божи ундирмасликни, почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Респубикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 215-222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: ариза талаби қаноатлантирилсин. ХХХ га нисбатан 6 058 951.6 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин. Қўлланилган молиявий жарима суммасини қонунда белгиланган тартибда ундириш ХХХ зиммасига юклатилсин. Жавобгар ХХХ дан аризачи ХХХ фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг почта харажатларини ундириш бўйича ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали ўн кунлик муддат ичида Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти бериши мумкин. С.Ж.Хусанов