← Назад
Решение #663661 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| моддалари ва ФК | 126 | — | law | |
| моддалари ва ФК | 116 | — | law | |
| онуни | 83 | — | law | |
| онун | 84 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2202/2234-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Р.Эргашев
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья –Р.Мамажонова
Кассация инстанциясида
маърузачи судья – Ш.Мирзахакимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 2 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар
Р.Сагатов
ва
Ш.Мирзахакимовдан
иборат
таркибда,
З.Қодировнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа
режимида кўришда кўмаклашаётган Наманган вилоят судининг ходими
А.Худойбердиев, даъвогар вакили И.Кариев (раҳбар), бош юрисконсульт
Б.Эшимбетов (2022 йил 8 сентябрдаги 170-сонли ишончнома асосида),
бошқарма бошлиғи У.Куронбоев (2023 йил 3 февралдаги 9-сонли
ишончнома асосида), Давлат кадастрлар палатаси Наманган вилоят
бошқармаси вакили мутахассис Т.Бойзоқбоев (2023 йил 2 февралдаги
00461-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “NORIN
PAXTA TOZALASH” акциядорлик жамиятининг жавобгар “UZTEX
UCHKURGAN” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан шартномаларни
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида
видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“NORIN PAXTA TOZALASH” акциядорлик жамияти (бундан буён
матнда даъвогар ёки жамият деб юритилади) ва “UZTEX UCHKURGAN”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2021 йил 30 августда 01/КМ/2021-сонли кўчмас
мулк олди-сотди шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага асосан даъвогарнинг завод қошидаги пахта қабул
қилиш маскани ва “Учтепа” пахта қабул қилиш маскани бино-иншоотлари
жавобгарга 8 661 437 401 сўмга сотилган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2021 йил 1 сентябрдаги
02/АУ/2021-сонли асбоб-ускуналар олди-сотди шартномасига асосан
“Хаққулобод” пахта қабул қилиш маскани ва “Учтепа” пахта қабул қилиш
маскани асбоб-ускуналари 1 885 704 500,75 сўмга жавобгарга сотилган.
Даъвогарга қарашли завод ва пахта тайёрлаш масканларининг молмулклари “Наманган кўчмас мулк ва сармоялар агентлиги” МЧЖ
мутахассислари томонидан мулкий мажмуа сифатида баҳоланиб,
2021 йил 18 майда 06-2121 сонли экспертиза хулосаси олинган.
Экспертиза хулосасига кўра, “NORIN PAXTA TOZALASH” AЖ заводи
бино-иншоотларининг якуний бозор қиймати 15 415 009 249 сўмни,
ускуналар қиймати 6 500 498 137 сўмни жами даъвогарнинг барча асосий
воситаларининг қиймати 2021 йил 1 январь ҳолатига 21 919 982 568 сўмни
ташкил этган.
2021 йил 28 июнда ўтказилган даъвогар акциядорларининг умумий
йиғилишида жамиятнинг барча кўчмас мулклари 17 732 407 096 сўм (15%
ҚҚС қўшилган ҳолда)га ва асбоб-ускуналар 6 500 498 137 сўм(15% ҚҚС
қўшилган ҳолда)га баҳоланиб, барча мол-муклари мулкий мажмуа
сифатида сотилиши, мулкий мажмуани умумий қиймати 5 йил муддатда
тўловлар жадвалига мувофиқ тўланиши, олди-сотди шартномаларини
имзолаш ваколати жамият директори И.Кариевга берилиши ҳақида қарор
қабул қилинган.
Шунингдек, ушбу қарорда жавобгар томонидан даъвогарга тегишли
завод ҳамда “Учтепа” пахта тайёрлов маскани бино-иншоотларини тўлиқ
(ёки қисман)сотиб олиш рад этилган тақдирда жамиятнинг сотилмай
қолган мулклари бахоланган қиймати бошланғич нарх сифатида “е-ижро
аукцион” ва Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг
yarmarka.uzex.uz сайтига савдога чиқарилиши белгиланган.
Даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, 2021 йил 30 августдаги 01/КМ/2021-сонли кўчмас мулк олди-сотди
ва 2021 йил 1 сентябрдаги 02/АУ/2021-сонли асосий воситалар ва асбоб
ускуналарни сотиш шартномаларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Бунга асос қилиб, даъво аризасида кўчмас мулк олди-сотди шартномаси
давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Махкамасининг “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари
фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”
2018 йил 19 сентябрдаги 744-сонли Қарорининг 7-бандида
“Ўзпахтасаноат” АЖ, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва Ўзбекистон
Республикаси
Хусусийлаштирилган
корхоналарга
кўмаклашиш
ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ушбу қарорга
2-иловага мувофиқ пахта тозалаш корхоналари ҳамда пахта тайёрлаш
пунктларининг бино ва иншоотларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари
фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”
2018 йил 31 мартдаги 253-сон Қарорининг 2-бандида назарда тутилган
шартлар
асосида
пахта-тўқимачилик
ишлаб
чиқаришлари
ташкилотчиларига инвестициялар киритган ҳолда, 5 йил муддатда бўлиб
тўлаш (тенг миқдордаги йиллик тўловлар) шарти билан баҳолаш
қийматида сотиш белгиланганлиги, ушбу қарор билан жавобгар завод
ва унга қарашли барча пахта қабул қилиш масканларини сотиб олиши
белгиланган бўлса-да, жавобгар барча бино-иншоотларни сотиб олишни
рад этиб, даъвогарнинг корхона қоши ва “Учтепа” пахта тайёрлаш
масканини сотиб олганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 253-сон Қарорининг 2-бандида
пахта тозалаш корхоналари ва пахта тайёрлаш пунктларининг бино ҳамда
иншоотлари пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ҳамда кластерлари
ташкилотчиларига ишлаб чиқаришни 2 йилдан ортиқ бўлмаган вақт
давомида модернизациялаш шарти билан сотилиши, пахта тозалаш
корхоналари ва тайёрлов пунктларининг ишлаб турган ускуналари ва
бошқа асосий воситалари пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ҳамда
кластерлари ташкилотчиларига ижарага, модернизациялаш амалга
ошириладиган давргача берилиши мумкинлиги белгиланганлиги, аммо
жавобгар мазкур қарорга зид равишда ишлаб чиқаришни 2 йилдан ортиқ
вақт давомида модернизация қилмаганлиги, иш ўринлари яратмаганлиги,
ишлаб чиқаришни кенгайтирмаганлиги, асосий ишлаб чиқариш (завод)
бино-иншоотлари ва асбоб-ускуналари ҳамда маъмурий бинони сотиб
олмаганлиги, натижада тумандаги пахта хом ашёси қайта ишланмасдан,
бошқа туманга олиб кетилиши натижасида корхонадан самарали
фойдаланилмаганлиги ва маҳсулот ишлаб чиқарилмаганлиги, шунингдек
2022 йил 20 мартдаги Пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини
мувофиқлаштириш Республика комиссияси йиғилишининг 2022 йил
20 мартдаги 03/1-2824-сонли баёнига асосан жавобгарнинг Норин
туманидаги кластер корхонаси ўрнига янги “IFTIHOR KIYIM SANOAT” МЧЖ
ташкил этилиб, 6038 гектар ер майдони ушбу клестерга ажратилганлиги,
жавобгарнинг кластер фаолияти тугатилганлиги, 2021 йил 1 сентябрдаги
шартномага асосан сотилган асбоб-ускуналар даъвогарнинг пахта
толасини қайта ишлаши билан бевосита боғлиқ ускуналар бўлиб, биноиншоотларнинг олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмаслиги оқибатлари
қўлланилиши зарурлиги, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
31 мартдаги 253-сонли қарорининг 2-бандида пахта тозалаш корхоналари
ва тайёрлов пунктларининг ишлаб турган ускуналари ва бошқа асосий
воситалари кластерларга ижарага берилиши белгиланганлиги сабабли
ушбу шартнома ҳам ҳақиқий эмас деб топилиши ҳамда шартномаларнинг
ҳақиқий эмаслиги оқибатлари қўлланиши лозимлигини кўрсатган.
Суднинг ажрими билан Давлат кадастрлар палатасининг Наманган
вилоят бошқармаси ва Норин туман филиали, “IFTIHOR KIYIM SANOAT”
масъулияти чекланган жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб
қилинган.
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилган.
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 23 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, ҳал
қилув қарорининг асослантирувчи қисмидаги Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 114 ва 126-моддалари
қўлланилган 17 ва 19-хатбошилари чиқарилган. Ҳал қилув қарорининг
қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида қуйи инстанция судларининг
қарорларини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад
этиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда қуйи инстанция судлари
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Махкамасининг 2018 йил
19 сентябрдаги 744-сонли Қарорини нотўғри талқин этганлиги, яъни
кейинчалик ушбу қарорга ўзгартириш киритилиб, жавобгарга
даъвогарнинг барча мулклари эмас, балки пахта тайёрлаш масканлари
сотилиши
белгиланганлиги
инобатга
олинмаганлиги,
Вазирлар
Маҳкамасининг қарорида даъвогарнинг мулклари тегишли қисмларда
жавобгарга сотилиши аниқ белгиланган бўлишига қарамасдан, олди-сотди
шартномаларини акциядорлик жамияти йиғилиши баённомаси асосида
ҳақиқий эмас деб топганлиги ва бу билан акциядорлик жамияти
органининг баённомасини ҳукумат қароридан юқори деб топганлиги,
бундан ташқари судлар иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ
ўрганмасдан, даъвогарнинг 96,5 фоиз мулклари давлат мулки эканлиги
ва давлатнинг мулкларини тасарруф этиш Вазирлар Маҳкамасининг
ваколатига киришини эътибордан четда қолдирганлиги, бинобарин ушбу
ҳолатда судлар “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 83, 84-моддалари ва ФКнинг 126-моддасини қўллаб,
қўлланилиши
мумкин
бўлмаган
қонунчилик
нормаларини
қўллаганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятидаги важлар
асоссизлигини билдириб, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Давлат кадастрлар палатасининг Наманган вилоят бошқармаси
тарафлар ўртасида тузилган кўчмас мулк олди-сотди шартномаси давлат
рўйхатидан ўтганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар ва “IFTIHOR KIYIM SANOAT” масъулияти
чекланган жамиятидан вакиллар суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни учинчи
шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Шунингдек, судлов ҳайъати жавобгарнинг ишни кўришни бошқа
кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини муҳокама этиб, мазкур
илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 299-моддасининг биринчи
қисмига мувофиқ суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи
инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ
нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига
риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан шикоятни
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги
161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул
қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос
келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши
кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг
279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки
ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда қуйи судлар қайд
қилинган талабларга риоя қилмаган.
Хусусан, қуйи инстанция судлари 2021 йил 28 июнда ўтказилган
даъвогар акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида жамиятнинг
барча мол-муклари мулкий мажмуа сифатида сотилиши белгиланганлиги,
бироқ, Вазирлар Махкамасининг қарорлари билан пахта-тўқимачилик
ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга ва кластерлар
фаолиятини ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар лозим даражада
бажарилмаганлиги ва жамият акциядорларининг розилиги олинмаган
ҳолда шартномаларга асосан жамиятнинг мулклари бир неча қисмларга
бўлиб
сотилганлиги
сабабли
“Акциядорлик
жамиятлари
ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 83, 84-моддалари ва ФКнинг 116-моддасига
асосан шартномаларни ҳақиқий эмас деб топган.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 83-моддасининг
биринчи қисмига мувофиқ жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки уни
бошқа шахсга бериш ёхуд мол-мулкни бошқа шахсга бериш эҳтимоли
билан боғлиқ битим (шу жумладан қарз, кредит, гаров, кафиллик) ёки
ўзаро боғланган бир нечта битим, агар бошқа шахсга берилаётган молмулкнинг ёки олинаётган мол-мулкнинг баланс қиймати бундай
битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинаётган санада жамият
соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан ортиғини ташкил этса,
йирик битим деб ҳисобланади, кундалик хўжалик фаолиятини юритиш
жараёнида тузиладиган битимлар ҳамда акцияларни ва бошқа қимматли
қоғозларни жойлаштириш билан боғлиқ бўлган битимлар бундан
мустасно.
Мазкур қонун 84-моддасининг биринчи-тўртинчи қисмига кўра,
баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул
қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан
эллик фоизигачасини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим
тузиш тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг аъзолари
томонидан бир овоздан қабул қилинади, бунда кузатув кенгашидан чиқиб
кетган аъзоларнинг овози инобатга олинмайди.
Йирик битим тузиш масаласи бўйича жамият кузатув кенгашининг
якдиллигига эришилмаган тақдирда йирик битим тузиш тўғрисидаги
масала кузатув кенгашининг қарорига кўра акциядорларнинг умумий
йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқилиши мумкин.
Баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор
қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг эллик
фоизидан ортиғини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш
тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул
қилинади.
Йирик битим жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ёки
кузатув кенгаши ушбу битим бўйича қарор қабул қилганидан кейин
жамиятнинг ижроия органи томонидан амалга оширилади. Бунда йирик
битим тузиш тўғрисидаги қарор мол-мулкнинг қонунчиликка мувофиқ
баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланган бозор қиймати ҳисобга
олинган, мустақил ташқи аудиторлик ташкилоти томонидан битимнинг
шартлари ўрганилган ҳолда мажбурий тартибда қабул қилинади.
Гарчи, қуйи инстанция судлари томонидан низоли шартномалар
йирик битим сифатида баҳоланиб, уларни тузиш учун акциядорлар
умумий йиғилишининг қарори қабул қилинмаганлиги ҳақида хулосага
келинган бўлса-да, шартномаларнинг йирик битимлиги шартномалар
бўйича берилаётган мол-мулкнинг баланс қиймати бундай битимларни
тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари
миқдорининг ўн беш фоизи ёки эллик фоизидан ортиғини ташкил
этганлиги даъвогарнинг бухгалтерия ҳужжатлари асосида аниқланмаган.
Бундан кўринадики, ишни кўришда қуйи инстанция судлари
томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган ҳолда,
асослантирилмаган қарорлар қабул қилинган.
ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган асос мавжуд
бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан
кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга
ҳақли.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қисман қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларини
бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига
юборишни лозим топади.
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди иш учун муҳим
аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқлаши, “Ўзтўқимачиликсаноат”
уюшмаси ва Давлат активларини бошқариш агентлигини ишга учинчи
шахс сифатида жалб қилиш чораларини кўриши, тарафларнинг барча
важлари ва ишдаги далилларни муҳокама қилиб ҳамда уларга ҳуқуқий
баҳо бериб, низоли ҳуқуқий муносабатга моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асослантирилган суд ҳужжати қабул
қилиши, шунингдек қонунда белгиланган тартибда суд харажатларини, шу
жумладан, ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа
режими орқали кўриш билан боғлиқ харажатларни тақсимлаш масаласини
ҳал қилиши лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“UZTEX UCHKURGAN” масъулияти чекланган жамиятининг суд
муҳокамасини бошқа кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини
қаноатлантириш рад этилсин.
“UZTEX UCHKURGAN” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги
ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 ноябрдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан кўриш учун Учқўрғон туманлараро иқтисодий судига
юборилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Р. Сагатов
Ш. Мирзахакимов