Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2204/3284 Дата решения 02.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Денауский межрайонный экономический суд Судья Тожиев Зокиржон Холбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Surxondaryo viloyati Davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый "Shurchi mirshodi nasl chorva" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1016754 Claim ID 3093206 PDF Hash 7617135d1ebfbcb1... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16 i.denоv@sud.uz DENAU INTERDISTRICT ECONOMIC COURT Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h е-mail: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 2 февраль 4-1905-2204/3284-сонли Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Х.Тожиев раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Латифовнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлардан вакил иштирокисиз, аризачи ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом” га асосан 272 925,75 сўм молиявий жарима қўллаш ҳақидаги аризаси бўйича юритилган ишни Денов туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: аризачи ХХХ судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХга нисбатан 272 925,75 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган аризачи ХХХ ва жавобгар ХХХ суд мажлисида вакил ишитирокини таъминламади. Бироқ, ХХХ судга илтимоснома тақдим қилиб, ишни ўзининг вакили иштирокисиз, тақдим қилинган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддасига кўра суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилади. Бунда суд аризачининг зиммасига жавобгар масъулияти чекланган жамияти шаклидагини суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди. Суд процессининг бошқа иштирокчилари ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилинади ва судга чақирилади. Суд, жавобгар ХХХ суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилганлиги сабабли, ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади. Аризачи ХХХ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 09.08.2022 йилдаги 13-27/122-XFU-сонли хати орқали тақдим этган маълумотига кўра ХХХнинг 19.07.2021 йил ва 15.01.2022 йил ҳолатига ташқи савдо шартномалари бўйича муддати ўтган жами 500 АҚШ доллари миқдорида дебиторлик қарзи мавжудлигини асос қилиб, унга нисбатан 272 925,75 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Аризачининг аризасидан кўринишича, ХХХ томонидан 2022 йил 15 март куни ҳолатига ИДН рақами 200475052303465424210200001-сонли импорт контракти бўйича 500 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом” (Кейинги ўринларда матнда Низом деб юритилади)нинг 27-банди талабига кўра ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Аниқланишича, ХХХ билан “SPK Sardor Kz” (Қозоғистон Республикаси) субъекти ўртасида тузилган ИДН рақами 200475052303465424210200001сонли импорт контракти бўйича ХХХга жами 500 АҚШ доллари миқдоридаги валюта маблағлари бўйича товарларнинг келиши кечиктирилган. Низомнинг 28-бандида давлат солиқ хизмати органи 27-бандда келтирилган хўжалик юритувчи субъектларга жарима қўллаш тўғрисида талабнома юбориши, талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланиши, талабнома хўжалик юритувчи субъект ёки унинг вакилига олганлиги ва олинган санани тасдиқловчи усулда топширилиши, солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлган тақдирда, у орқали юборилиши, давлат солиқ хизмати органлари томонидан талабнома почта орқали буюртма хат билан юборилганда у жўнатилган кундан эътиборан беш кун ўтганидан сўнг топширилган, шахсий кабинет орқали юборилганда эса кейинги иш куни хўжалик юритувчи субъект томонидан қабул қилиб олинган кун деб ҳисобланиши, хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органига талабнома олинган кундан эътиборан ўн кун муддатда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф этилгани ёки жарима суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилгани ҳақидаги маълумотларни ёзма ёки электрон шаклда тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши шартлиги кўрсатилган. Шу сабабли солиқ органи “Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки жаримани ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги талабнома”ни 19.09.2022 йил жавобгарга шахсий кабинет орқали юборган ва бу ҳақдаги далилларни даъво аризага илова қилган. Бироқ, солиқ органининг ушбу талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирган ва шундан сўнг, солиқ органи жавобгарга нисбатан жарима қўллаш масаласини ҳал этиш учун судга ариза киритган. Аризадан кўринишича, аризачи томонидан жавобгар валюта маблағлари ва маҳсулотларнинг келишини 360 кунгача бўлган муддатга кечиктирганлиги учун 500 АҚШ долларининг 5 фоизига тенг, яъни 25 АҚШ долларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2022 йил 22 августдаги курси бўйича (1 АҚШ доллари – 10 917,03 сўм) сўмдаги эквиваленти 272 925,75 сўм миқдорида молиявий жарима суммаси ҳисобланган. Агар 2022 йил 22 август куни ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича 1 АҚШ доллари – 10 917,03 сўмни ташкил этиши инобатга олинса, (500 х 10 917,03 = 5 458 515 х 5 % = 272 925,75) қўлланилиши лозим бўлган молиявий жарима суммаси 272 925,75 сўмни ташкил этади. Бундан кўринадики, аризада сўралган 272 925,75 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш талаби асосли ҳисобланади. Бундай ҳолатда, суд аризачининг аризасини қаноатлантириб, жавобгарга нисбатан 272 925,75 сўм молиявий жарима қўллашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари тинглаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий бахо берган ҳолда, ариза талабини қаноатлантиришни, жавобгарга нисбатан 507 641 895 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 9-моддасининг 19-бандига асосланиб, жавобгардан давлат божи ундирмасликни, почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Респубикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 215-222-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: ариза талаби қаноатлантирилсин. ХХХга нисбатан 272 925,75 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин. Қўлланилган молиявий жарима суммасини қонунда белгиланган тартибда ундириш ХХХ зиммасига юклатилсин. Жавобгар ХХХдан аризачи ХХХ фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг почта харажатларини ундириш бўйича ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали ўн кунлик муддат ичида Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) бериши мумкин. З.Х.Тожиев