← Назад
Решение #663810 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 108 | — | code_article | |
| аради ва у ИПК | 108 | — | law | |
| ИПКнинг | 109 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Корасув МФЙ, Темирчи кўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz
.
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 2 февраль
Ўртачирчиқ тумани
4-1104-2302/120-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья Т.Салимов раислигида,
судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида даъвогар Ххххнинг жавобгар Хххх
ҳисобидан 4 711 786,30 сўм ижара тўловларини ундириш тўғрисидаги аризаси
бўйича иқтисодий ишни тарафлар иштирокисиз, суд биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Хххх Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар Хххх ҳисобидан 4 711 786,30 сўм ижара
тўловларини ундиришни сўраган.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризани
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича суднинг 2023 йил 23 январдаги ишни даъво
ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриш тўғрисидаги ажрими билан
ишни кўриш 2023 йил 2 февраль куни 11:50 га Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий
судининг биноси (Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Қорасув қўрғони,
Темирчи кўчаси 3а-уй) 1-сонли суд залида бўладиган очиқ суд мажлиси
муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн
матнда ИПК деб юритилади) 127-моддасига кўра ишда иштирок этувчи шахслар
жумладан даъвогар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими
орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма
хат орқали юборилади ѐки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ѐхуд
хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа
воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади.
Ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриш ҳақидаги
ажрими даъвогарга “Гибрид почта” хизмати орқали 2023 йил 25 январда
етказилганлиги ҳақидаги маълумот мавжуд.
Бироқ, суд мажлисига даъвогар вакили келмади ва даъвогар ишни унинг
иштирокисиз кўриб чиқишга розилик бермади.
ИПКнинг 107-моддасининг 6-бандига асосан даъвогар биринчи суд
мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз
қилинмаган бўлса, иқтисодий суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши
белгиланган.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг ишни унинг иштирокисиз кўриш тўғрисида
аризаси мавжуд эмас.
Ушбу кодекснинг 108-моддасига асосан даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24
майдаги 13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал
қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 21бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал
қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан
бири ҳисобланади. Даъво аризасни кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим
чиқаради ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги
ҳақида тушунтириш берилган.
ИПКнинг 109-моддасига мувофиқ даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар
судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2020 йил 19
декабрдаги 36-сонли “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш
амалиѐти тўғрисида”ги Қарорининг 9-бандида суд томонидан кўрмасдан
қолдирилган даъво аризаси (ариза) такроран берилганда давлат божи қайтадан
умумий асосларда тўланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси давлат божи тўғрисидаги Қонуни 9-моддаси
биринчи қисмининг 10-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган
объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг ҳудудий
органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб
чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича давлат божи тўлашдан
озод қилинган.
Мазкур қонун ҳужжатларига асосан суд ушбу иқтисодий иш бўйича
даъвогар белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, биринчи суд
мажлисига келмаганлиги ѐки ишни ўзининг иштирокисиз кўриш тўғрисида арз
қилмаганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, ҳамда олдиндан
тўланган почта харажатларини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107-моддаси 6-бандига ва 108, 118, 170, 195-197, 199- моддаларига
асосланиб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
Агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил
этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар Хххх
ҳисобидан 4 711 786,30 сўм ижара тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган почта харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан тегишли тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья
Т.Салимов