← Назад
Решение #663826 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 220 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy
Tел/факс: (0-376) 413-71-16,
DENAU INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h
е-mail: i.denоv@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 02 февраль
ХХХ-сонли иш
Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Ж.Хусанов,
раислигида, судья ёрдамчиси М.Примқуловнинг котиблигида аризачидан
вакил ХХХ (13.05.2022 йилги 23-22463-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, аризачи ХХХнинг жавобгар СТИР (ХХХ) ХХХнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб
туриш тўғрисидаги аризасини ХХХ жойлашган ХХХ биносида очиқ сайёр суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагилар
а н и қ л а н д и:
аризачи - ХХХ Денов туманлараро иқтисодий судга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар СТИР (ХХХ) ХХХ нинг банкдаги ҳисобварақалари
бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили жавобгар томонидан
2046 йил ноябрь ойи учун қўшилган қиймат солиғи ҳисоботи бўйича солиқ
ҳисоботини белгиланган муддатида солиқ инспекциясига тақдим
этмаганлигини маълум қилиб, ариза талабларини қаноатлантиришни сўради.
ХХХ ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
128-моддасида, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунга қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган
шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд
этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақида алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
Ушбу Кодекснинг 220-моддасида, суд ишда иштирок этувчи шахсларни
суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган
тартибда хабардор қилади. Бунда суд аризачининг зиммасига жавобгарни суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини
юклашга ҳақли. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг
келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик
қилмайди. Суд процессининг бошқа иштирокчилари ушбу Кодексда
белгиланган тартибда хабардор қилинади ва судга чақирилиши белгиланган.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, жавобгар тегишли
тартибда хабардор қилинганлигини инобатга олиб, аризани унинг
иштирокисиз кўриб чиқишни ва қуйидаги асосларга кўра аризачининг
талабини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган почта
харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, ХХХ томонидан 2046 йил ноябрь
ойи учун қўшилган қиймат солиғи ҳисоботи бўйича солиқ ҳисоботини
белгиланган муддатида солиқ инспекциясига тақдим этмаган.
Аризачи томонидан жавобгарга солиқ ҳисоботини тақдим этиш бўйича
хабарнома юборилган. Бироқ, хабарнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасида, Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб
туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд
томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор
қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда
солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи
томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома
бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи
томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ
мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда
қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига
молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг
белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал
солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки)
тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ
тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим
этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор
шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно)
киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига
тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан
имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома
асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни
тўхтатиб туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда
йўқлигида.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари
тўхтатиб турилишини англатади.
Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳининг масъул
иштирокчиси томонидан солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг
белгиланган муддати ўтгач ўн кун ичида тақдим этилмаган тақдирда, банкдаги
ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
масъул иштирокчининг ёки ушбу консолидациялашган гуруҳ барча
иштирокчиларининг операцияларига нисбатан солиқ органи раҳбари (унинг
ўринбосари) томонидан қабул қилиниши мумкин.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонунчилигига мувофиқ
биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонунчиликка мувофиқ
ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ
этилмаслиги белгиланган.
Юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва процессуал қонун
нормаларининг талабларига асосланиб суд, аризачининг талабини
қаноатлантиришни, тарафлар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини ҳамда мазкур
иқтисодий иш электрон шаклда расмийлаштирилганлиги сабабли почта
харажати ундирмасликни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 220, 221, 222-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
аризачи ХХХ нинг ариза талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар СТИР (ХХХ) ХХХ нинг банкдаги ҳисобварақ бўйича
операциялари солиқ ҳисоботи тақдим этилгунга қадар тўхтатилсин.
Жавобгар СТИР (ХХХ) ХХХ томонидан банкдаги ҳисобварақлар
бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга асос бўлган ҳолат бартараф
этилгандан сўнг ХХХ томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатма (қарор) га
асосан ҳисобварақлар бўйича операциялар тикланилсин.
Мазкур ҳал қилув қарор қабул қилингандан кейин ўн кун ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан
эътиборан ўн ичида Денов туманлараро иқтисодий суди орқали Сурхондарё
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериш мумкин.
С.Ж.Хусанов