Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/121 Дата решения 02.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси Бўш турган обеъктлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Ответчик / Подсудимый БЎКА АГРОТЕХНАЛОГИЯЛАР ТЕХНЕКОМИ
Source ID 1030389 Claim ID 3111248 PDF Hash f91b914e3df4022d... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
Ушбу кодекснинг 108-моддаси Ушбу кодекс 108 code_article
аради ва у ИПКнинг 108-моддаси аради ва у ИПК 108 law
ИПКнинг 109-моддаси ИПКнинг 109 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Корасув МФЙ, Темирчи кўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz . АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 2 февраль Ўртачирчиқ тумани 4-1104-2302/121-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида даъвогар Ххххнинг жавобгар Хххх ҳисобидан 15 369 143,93 сўм ижара тўловларини ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни тарафлар иштирокисиз, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар Хххх Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Хххх ҳисобидан 15 369 143,93 сўм ижара тўловларини ундиришни сўраган. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича суднинг 2023 йил 23 январдаги даъво аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни судда кўришга тайѐрлаш тўғрисидаги ажрими билан иш юритувига қабул қилиниб, ишни кўриш 2023 йил 2 февраль куни 11:35 га Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биноси (Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Қорасув қўрғони, Темирчи кўчаси 3а-уй) 1-сонли суд залида бўладиган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 127-моддасига кўра ишда иштирок этувчи шахслар жумладан даъвогар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ѐки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ѐхуд хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. Ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриш ҳақидаги ажрими даъвогарга “Гибрид почта” хизмати орқали 2023 йил 25 январда етказилганлиги ҳақидаги маълумот мавжуд. Бироқ, суд мажлисига даъвогар вакили келмади ва даъвогар ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишга розилик бермади. ИПКнинг 107-моддасининг 6-бандига асосан даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилинмаган бўлса, иқтисодий суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг ишни унинг иштирокисиз кўриш тўғрисида аризаси мавжуд эмас. Ушбу кодекснинг 108-моддасига асосан даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги 13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 21бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланади. Даъво аризасни кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. ИПКнинг 109-моддасига мувофиқ даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиѐти тўғрисида”ги Қарорининг 9-бандида суд томонидан кўрмасдан қолдирилган даъво аризаси (ариза) такроран берилганда давлат божи қайтадан умумий асосларда тўланиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси давлат божи тўғрисидаги Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 10-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган. Мазкур қонун ҳужжатларига асосан суд ушбу иқтисодий иш бўйича даъвогар белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, биринчи суд мажлисига келмаганлиги ѐки ишни ўзининг иштирокисиз кўриш тўғрисида арз қилмаганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, ҳамда олдиндан тўланган почта харажатларини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 6-бандига ва 108, 118, 170, 195-197, 199- моддаларига асосланиб, суд а ж р и м қ и л д и: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш Агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар Хххх ҳисобидан 15 369 143,93 сўм ижара тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган почта харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан тегишли тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Т.Салимов