Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2302/100 Дата решения 02.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк АТБ Ответчик / Подсудимый Парвоз Нуқтаси фермер хўжалиги
Source ID 1029929 Claim ID 3117577 PDF Hash b9485afb132e80af... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 292-моддаси ФКнинг 292 law
давлат божи ва суд харажатларини ИПКнинг 118-моддаси давлат божи ва суд харажатларини ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 4-1304-2302/100-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Парвоз нуқтаси” фермер хўжалиги ва “Сангзор текстил” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: даъвогар вакили У.Бойқўзиев (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили И.Тўхтаев (раҳбар)ларнинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда “даъвогар”) манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Парвоз нуқтаси” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “жавобгар”)дан 23.839 АҚШ доллари муддатли кредит асосий қарзи, 5.388 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарзи ва 568 АҚШ доллари кредит фоизини ундиришни, шундан 12.019 АҚШ доллари қисмини қўшимча жавобгар “Сангзор текстил” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “қўшимча жавобгар”)дан солидар тартибда ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили У.Бойқўзиев кўрсатма бериб, кредит шартномаси шартлари қарздор томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги, кредит қарзи тўловлари шартномада белгиланган тартиб ва муддатда тўланмаганлиги сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини, жавобгарлар томонидан судга қадар тўлов амалга оширилмаганлигини билдириб, жавобгар ва қўшимча жавобгардан кредит қарздорлигини солидар тартибда ундиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили И.Тўхтаев кўрсатма бериб, даъво талабидаги қарздорлик мавжудлигини, бироқ Сангзор текстлик МЧЖ томонидан томчилатиб суғориш технологияси тўлиқлигича ўрнатиб берилмаганлиги сабабли, тўлиқ ишга тушира олмаганлигини, бунинг натижасида қарздорлик юзага келганлигини билдириб, ишни қонуний кўришни сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризасида суд муҳокамасини Палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Қўшимча жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун асослар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни Палата ва қўшимча жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар ва жавобгар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асослар билан даъво аризасини қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, “Агробанк” акциядорлик тижорат банки Дўстлик филиали (кейинчалик Банк) ва “Парвоз нуқтаси” фермер хўжалиги (кейинчалик қарз олувчи) ўртасида 2021 йил 05 апрель куни кредит шартномаси тузилган, кредит шартномаси асосида “Банк” “Қарз олувчи”га Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.12.2020 йилдаги ПҚ-4919-сонли қарорига мувофиқ пахта майдонида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш учун йиллик 10 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга 47.680 АҚШ доллари кредит ажратиши, “Қарз олувчи” эса “Банк”ка олинган қарз суммасини шартномада белгиланган муддат ва шартларда қайтариши белгиланган. Кредитни қайтармаслик хавфини олдини олиш мақсадида “Агробанк” акциядорлик тижорат банки Дўстлик филиали (Банк), “Сангзор текстил” масъулияти чекланган жамияти (Кафил) ва “Парвоз нуқтаси” фермер хўжалиги (Қарз олувчи) ўртасида кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, мазкур кафиллик шартномасига кўра “Қарз олувчи” 14.304 АҚШ доллари миқдоридаги кредит ва унга ҳисобланган устама фоизини қайтариш тўғрисидаги мажбуриятини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда “Кафил” банкнинг талабларига биноан кредит бўйича тўловлар, унга ҳисоблаб ёзилган фоизларни ва кредит мажбуриятни ўз муддатида бажариш билан боғлиқ харажатларни ҳисоб рақамидаги маблағлар ёки ликвидли мол-мулки билан сўзсиз тўлаш мажбурияти ва жавобгарлигини ўз зиммасига олган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.7-бандида қарз олувчи томонидан кредит шартномасининг 3.5-3.11 бандида белгиланган мажбуриятларини бажармаганда ва кредитни мақсадга номувофиқ ишлатилганда, бухгалтерия ва хисоб-китоб тартиблари бузилган тақдирда, ундан берилган кредитни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиши белгиланган. Кредит шартномаси шартлари “Банк” томонидан бажарилган бўлиб, “Қарз олувчи”га жами 47.680 АҚШ доллари кредит маблағлари ажратиб берилган, “Қарз олувчи” томонидан кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаслиги, яъни қарзни қайтариш графигига риоя қилмаганлиги оқибатида 5.388 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарзи ва 568 АҚШ доллари кредит фоиз қарздорлиги юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Қарзни қайтариш тўғрисида банк томонидан қарздорга огоҳлантириш хатлари юборилган. Лекин, қарздор “Парвоз нуқтаси” фермер хўжалиги мажбуриятларини лозим даражада бажармаган, шартномада белгиланган тартиб ва муддатда кредит қарзини қайтармаган. Натижада даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. ФКнинг 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФК 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорининг 4-банди учинчи қисмида судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозим деб тушунтириш берилган. ФКнинг 292-моддасига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Демак, даъвогар жавобгарлардан кредит қарзини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бинобарин, суд иш ҳужжатлари орқали даъвогарнинг даъво талаблари тасдиқланиши, яъни ўзаро тузилган кредит шартномаси асосида банк томонидан “Парвоз нуқтаси” фермер хўжалигига кредит маблағи ажратилганлиги, кредит шартномаси шартлари қарз олувчи томонидан тўлиқ бажарилмаганлиги, кредит қарзи график бўйича тўланмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар “Парвоз нуқтаси” фермер хўжалигидан 23.839 АҚШ доллари муддатли кредит асосий қарзи, 5.388 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарзи ва 568 АҚШ доллари кредит фоизини ундиришни, шундан 12.019 АҚШ доллари қисмини қўшимча жавобгар “Сангзор текстил” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига солидар тартибда ундиришни, ишни судда кўриш билан боғлиқ давлат божи ва суд харажатларини ИПКнинг 118-моддаси талабларига мувофиқ жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд Жавобгар “Парвоз нуқтаси” фермер хўжалигидан даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 23.839 АҚШ доллари муддатли кредит асосий қарзи, 5.388 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарзи, 568 АҚШ доллари кредит фоизи ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирилган кредит суммасининг 12.019 АҚШ доллари қисми қўшимча жавобгар “Сангзор текстил” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда ундирилсин. Жавобгар “Парвоз нуқтаси” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 6.728.324 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.Эргашев