Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2302/213 Дата решения 02.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Тошкент пахта уруғчилиги" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "TCT AGRO CLASTER" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1040954 Claim ID 3116645 PDF Hash e1943bffbe1a6133... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
лса мазкур кодекснинг 632-моддаси лса мазкур кодекс 632 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қуйичирчиқ тумани 2023 йил 2 февраль ****-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****нинг раислигида, судья ѐрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар "****" масъулияти чекланган жамияти жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 10.251.420 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар ишончли вакили **** (2023 йил 27 январдаги 04-сонли ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда очиқ суд мажлисида суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар "****" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 10.251.420 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ишончли вакили даъво аризасидаги важларни такрорлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили бугунги суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади лекин судга мазкур ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиш ҳақида илтимоснома тақдим этган. Бундай ҳолатда, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди. Суд ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буѐн ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 02 августда уруғлик буғдойни қабул қилиш, дорилаш ва қадоқлаш бўйича шартнома тузилган. Мазкур шартноманинг 1.2-бандига кўра, жавобгар бажарилган ишлар ҳақини тўлаш ва тайѐр маҳсулотни олиб кетиш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.2-бандида жавобгар бажариладиган ишларнинг 25 фоизи миқдорини, мазкур шартнома имзоланган кундан бошлаб 30 банк иш кунида олдиндан ва якуний ҳисоб-китоб эса даъвогар томонидан тақдим этилган ҳисобфактура асосида 5 банк иш кунида пул ўтказиш йўли билан тўлаб бериши белгиланган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартларига риоя қилинмасдан даъвогар томонидан бажарилган ишлар учун 10.251.420 сўм қарздорлик тўланмасдан қолган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 631-моддасига кўра пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши белгиланган бўлса мазкур кодекснинг 632-моддаси биринчи қисмига кўра эса пудрат шартномаси ашѐни тайѐрлаш ѐки уни қайта ишлаш (ишлов бериш) ѐхуд бошқа ишни бажариб, натижасини буюртмачига бериш ѐки бошқача тарзда топшириш ҳақида тузилади. Юқоридагиларга кўра суд жавобгардан даъвогар фойдасига 10.251.420 сўм асосий қарздорликни ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Мазкур низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларига асосан давлат божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларига асосан, суд Қ А Р ОР Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар "****" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 10.251.420 сўм қарздорлик, 300 000 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: ****