← Назад
Решение #664080 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON
RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ
УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оҳангарон шаҳри
4-1107-2201/2248-сонли иш
Оҳангарон
туманлараро
иқтисодий
суди,
судья
Б.Б.Тўраев раислигида, судья ёрдамчиси А.Хасамединов
котиблигида, даъвогар “OHANGARON FAZLIDDIN DOVUD”
МЧЖнинг жавобгар “ROVSHAN SHODLIK ZIYOSI” фермер
хўжалигини даъвогарга ижара ҳуқуқи асосида тегишли
бўлган Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудида
жойлашган қишлоқ хўжалиги харитасининг 1050, 1051, 1052,
1053, 1054, 1055-контурларидаги жами 22,43 га ер
майдонидан мажбурий кўчириш ва жавобгардан 95 280 000
сўм зарар бой берилган фойдани ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини даъвогар вакили А.Рахманов (раҳбар), жавобгар
вакили Т.Равшанова (раҳбар), вакили Ч.Қодиров (2022 йил 25
октябрдаги ишончнома асосида), (учинчи шахслар вакиллари
иштирокисиз) иштирокида очиқ суд мажлисида, ўз биносида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Оҳангарон туман ҳокимнинг 2020 йил 03 октябрдаги
2946-сонли қарори билан “OHANGARON FAZLIDDIN DOVUD”
МЧЖга чорвачиликни ривожлантириш учун туманнинг
“Марказий қўрғон” МФЙ “Ангрен” массиви 1-участкаси
ҳудудидан қишлоқ хўжалиги харитасининг 704, 705, 720, 723,
724, 727, 728, 1050, 1051, 1052, 1053, 1054, 1055, 1061қ,
1062қ, 1063, 1065, 1066, 1057, 1058қ, 1059, 1060, 1061қ,
1062қ, 1068, 1069, 1070қ, 1079, 1080, 1081қ, 1082, 1031қконтурларидан жами 171,06 га ер майдони ажратилган.
Мазкур қарорга асосан Оҳангарон туман ҳокимлиги ва
“OHANGARON FAZLIDDIN DOVUD” МЧЖ ўртасида 2020 йил
07 октябрдаги ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра 171,06 га ер майдони
жамиятга чорвачилик йўналишидаги жамият юритиш учун
30 йилга узоқ муддатли ижарага берилган ва ижара
шартномаси 2020 йил 08 октябрь куни 760-сонли тартиб
рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган.
Бироқ ушбу ер участкасининг жами 22,43 га қисми
собиқ ижарачиси “ROVSHAN SHODLIK ZIYOSI” фермер
хўжалиги томонидан 22,43 га ер майдони янги ижарачига
бўшатиб берилмаган.
Шу сабабли “OHANGARON FAZLIDDIN DOVUD” МЧЖ
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар “ROVSHAN SHODLIK
ZIYOSI” фермер хўжалигини даъвогарга ижара ҳуқуқи
асосида тегишли бўлган Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани
ҳудудида жойлашган қишлоқ хўжалиги харитасининг 1050,
1051, 1052, 1053, 1054, 1055-контурларидаги жами 22,43 га
ер майдонидан мажбурий кўчириш ва жавобгардан 95 280
000 сўм зарар бой берилган фойдани ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 13 октябрдаги ажрими билан Давлат
солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг Тошкент
вилояти Оҳангарон туман бўлими ва 2023 йил 23 январдаги
ажрими билан Оҳангарон туман ҳокимлиги ишга низонинг
предметига
нисбатан
мустақил
талаблар
билан
арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, жавобгарни ноқонуний эгаллаб турган ер
майдонидан мажбурий тартибда чиқаришни ва 95 280 000
сўм зарар бой берилган фойдани ундиришни сўради.
Жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок этиб,
даъвогарнинг даъво талабларига нисбатан эътироз билдириб,
суддан уни қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Учинчи шахс Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги
кадастр агентлигининг Тошкент вилояти Оҳангарон туман
бўлими вакили суд мажлисида иштирок этмаяпти. Суд
томонидан учинчи шахс кадастр бўлимининг судга маълум
бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили) бўйича
юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган
манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа
муассасаси судни хабардор қилган. Мазкур ҳолатда учинчи
шахс кадастр бўлими Ўзбекистон Респрубликаси Иқтисодий
процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади) 128-моддасига асосан учинчи суд томонидан
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Учинчи шахс туман ҳокимлиги вакили суд мажлисида
иштирок этмаяпти. Иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси
куни
ва
жойидан
хабардорлиги
тўғрисидаги
почта
хабарномаси мавжуд.
ИПКнинг
170-моддаси
учинчи
қисмида
иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса,
низо
уларнинг
йўқлигида
ҳал
қилиниши
мумкинлиги белгиланган.
Суд, ИПКнинг 128, 170-моддаси учинчи қисми
талабларидан келиб чиқиб, ишни учинчи шахслар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Суд,
даъвогар
ва
жавобгар
вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича Оҳангарон туман
ҳокимининг 2020 йил 28 мартдаги 851-сонли қарори билан
“RAVSHAN SHODLIK ZIYOSI” фермер хўжалиги ихтиёридаги
туманнинг “Марказий қўрғон” МФЙ ҳуддудидаги қишлоқ
хўжалиги харитасининг 958қ, 1050, 1051, 1052, 1053, 1054,
1055, 1045қ, 1046, 1047, 949, 950, 951, 956, 954, 955контурларидан жами 59,78 га ер майдони туман давлат
заҳирасига қайтарилган.
Оҳангарон туман ҳокимнинг 2020 йил 03 октябрдаги
2946-сонли қарори билан “OHANGARON FAZLIDDIN DOVUD”
МЧЖга чорвачиликни ривожлантириш учун туманнинг
“Марказий қўрғон” МФЙ “Ангрен” массиви 1-участкаси
қишлоқ хўжалиги харитасининг 704, 705, 720, 723, 724, 727,
728, 1050, 1051, 1052, 1053, 1054, 1055, 1061қ, 1062қ, 1063,
1065, 1066, 1057, 1058қ, 1059, 1060, 1061қ, 1062қ, 1068, 1069,
1070қ, 1079, 1080, 1081қ, 1082, 1031қ-контурларидан жами
171,06 га ер майдони ажратилган.
Мазкур қарорга асосан Оҳангарон туман ҳокимлиги ва
“OHANGARON FAZLIDDIN DOVUD” МЧЖ ўртасида 2020 йил
07 октябрдаги ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра 171,06 га ер майдони
жамиятга чорвачилик йўналишидаги жамият юритиш учун
30 йилга узоқ муддатли ижарага берилган ва ижара
шартномаси 2020 йил 08 октябрь куни 760-сонли тартиб
рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган.
Оҳангарон туман ҳокимнинг 2021 йил 11 майдаги 676сонли қарорига асосан туман ҳокимнинг 2020 йил 28
мартдаги 851-сонли қарори бекор қилинган ва жами 59,78
гектар ер майдонлари “ROVSHAN SHODLIK ZIYOSI” фермер
хўжалигига аввалги узоқ муддатли ижара шартномаси
асосида бириктириб берилган, шунингдек Оҳангарон туман
ҳокимининг
2020
йил
03
октябрдаги
2946-сонли
“OHANGARON FAZLIDDIN DOVUD” МЧЖга чорвачиликни
ривожлантириш учун жами 171,6 га ер майдони ажратиш
тўғрисидаги қарорнинг қишлоқ хўжалиги харитасининг 1050,
1051, 1052, 1053, 1054, 1055-контурларидаги жами 22,43 га
қисми бекор қилинган.
Бироқ Нурафшон туманлараро маъмурий судининг 2021
йил
29 сентябрдаги 5-1101-2104/2059-сонли ҳал
қилув қарорига асосан Оҳангарон туман ҳокимлиги
мансабдор шахсларининг ҳатти-ҳаракатлари қонунга хилоф
деб топилган ва Оҳангарон туман ҳокимининг 2021 йил 11
майдаги “Туман ҳокимининг 2020 йил
28
мартдаги 851-сонли қарорини бекор қилиш тўғрисидаги”ги
676-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Тошкент
вилоят
маъмурий
суди
апелляция
инстанциясининг
2021 йил 09 ноябрь кунидаги қарорига
асосан Нурафшон туманлараро маъмурий судининг 2021 йил
29 сентябрдаги ҳал қилув қарори Оҳангарон туман ҳокимлиги
зиммасига Тошкент вилоят прокуратурасининг 2021 йил 30
апрелдаги
11/29-21-сонли
протестини
Ўзбекистон
Республикаси
Ер
кодексининг
36-моддасида
назарда
тутилган
тартибда,
“Маъмурий
тартиб-таомиллар
тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқ қайта муҳокама
қилиш
мажбуриятини
юклаган
ҳолда
ўзгаришсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 январдаги қарорига
асосан Тошкент вилоят маъмурий суди апеллдяция
инстанциясининг 2021 йил
09 ноябрдаги
қарори хулоса қисмидаги “Ўзбекистон Республикаси Ер
кодексининг 36-моддасида назарда тутилган тартибда” –
деган сўзларни чиқариб ташлаш орқали Нурафшон
туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 29 сентябрдаги
ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят маъмурий суди
апелляция инстанциясининг 2021 йил 09 ноябрдаги қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Шунга кўра бугунги кун ҳолатида Оҳангарон туман
ҳокимнинг 2020 йил 28 мартдаги 851-сонли қарори, 2020 йил
03 октябрдаги
2946-сонли қарори ва ушбу
қарорга асосан Оҳангарон туман ҳокимлиги ва “OHANGARON
FAZLIDDIN DOVUD” МЧЖ ўртасида 2020 йил 07 октябрда
тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномаси қонуний кучда бўлиб ҳисобланади.
Ушбу 171,06 га ер майдони жамиятга чорвачилик
йўналишидаги жамият юритиш учун 30 йилга узоқ муддатли
ижарага берилган ва ижара шартномаси 2020 йил 08 октябрь
куни 760-сонли тартиб рақам
билан давлат рўйхатидан
ўтказилган.
Бироқ жами 22.43 га ер участкаси “ROVSHAN SHODLIK
ZIYOSI”
фермер
хўжалиги
томонидан
“OHANGARON
FAZLIDDIN DOVUD” МЧЖга бўшатиб берилмаган.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Мазкур ҳолатда жавобгар ўз эътирозларини, ушбу ер
майдонига ҳуқуқлари мавжудлигини исботлаб бермади.
ИПКнинг 73-моддасига асосан ишнинг иқтисодий суд
томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари
исботлашга муҳтож эмас.
Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий
суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни
кўраётган иқтисодирй суд учун фуқаролик ишлари бўйича
суднинг
ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида
аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга таалуқли
блган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир.
Юқоридагиларга кўра даъвогарнинг ушбу даъво
талаблари асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши, жавобгар
“ROVSHAN SHODLIK ZIYOSI” фермер хўжалиги даъвогарга
ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Тошкент вилояти,
Оҳангарон тумани ҳудудида жойлашган қишлоқ хўжалиги
харитасининг 1050, 1051, 1052, 1053, 1054, 1055контурларидаги жами 22,43 га ер майдонидан мажбурий
тартибда чиқарилиши лозим.
Шунингдек
даъвогар
ўзининг
даъво
аризасида
жавобгардан 95 280 000 сўм зарар бой берилган фойдани
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг
(бундан кейин матнда ФК деб юритилади) 14-моддасига кўра,
агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш
назарда тутилмаган бўлса, хуқуқи бузилган шахс ўзига
етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши
мумкин.
Зарар деганда, хуқуқи бузилган шахснинг бузилган
хуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган
харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши
(хақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз хуқуқлари
бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида
олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари
(бой берилган фойда) тушунилади.
Бироқ мазкур ҳолатда даъвогар томонидан ушбу даъво
талаблари асослантирилмаган, қолаверса ушбу даъво
талаблари асословчи далиллар билан исботлаб берилмади.
Шунга кўра даъвогарнинг жавобгардан 95 280 000 сўм
зарар бой берилган фойдани ундириш тўғрисидаги даъво
талабини қаноатлантириш рад қилиниши лозим.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари
миқдорига
мутаносиб
равишда
уларнинг
зиммасига юклатилади.
Шунга кўра даъвогар томонидан олдиндан тўлаб
чиқилган 2 453 000 сўм давлат божининг асоссиз бўлган
даъво талаби бўйича ҳисобланган 952 800 сўм қисми
даъвогар зиммасида қолдирилиши, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 1 500 200 сўм давлат божи ва 24 000 сўм
почта харажати ундирилиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, Ер кодексининг 31, 33моддалари, ФКнинг 14, 164, 182-моддалари, ИПКнинг 68, 72,
73, 74, 118, 128,170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво ариза қисман каноатлантирилсин.
Жавобгар
“ROVSHAN SHODLIK
ZIYOSI”
фермер
хўжалиги даъвогар “OHANGARON FAZLIDDIN DOVUD”
МЧЖга тегишли бўлган Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани
ҳудудида жойлашган қишлоқ хўжалиги харитасининг 1050,
1051, 1052, 1053, 1054, 1055-контурларидаги жами 22,43 га
ер майдонидан мажбурий тартибда чиқарилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад
қилинсин.
Жавобгар
“ROVSHAN SHODLIK
ZIYOSI”
фермер
хўжалиги ҳисобидан даъвогар “OHANGARON FAZLIDDIN
DOVUD” МЧЖ фойдасига 1 500 200 сўм давлат божи, 24 000
сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 952 800
сўм давлат божи зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро
варақаси берилсин.
Ҳал килув карори устидан апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Б.Б.Тўраев