← Назад
Решение #664199 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 130 | — | law | |
| ИПК | 131 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| амда | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Дўстлик шаҳри
4-1304-2202/2502-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “Агробанк” акциядорлик
тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят
ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Пахтакор олтин бошоқлари” масъулияти
чекланган жамияти ва қўшимча жавобгарлар “Jizzax-Investstroy” масъулияти
чекланган жамияти, “Аср пахтаси” фермер хўжалиги, “Жиззах оқшоми”
хусусий корхонаси, “Jizzax-Investstroy building” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили
Ф.Норбоев (ишончнома асосида), жавобгар вакили Б.Шаимов (ишончнома
асосида)нинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъвогар “Агробанк” акциядорлик
тижорат банки манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“Пахтакор олтин бошоқлари” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча
жавобгарлар “Jizzax-Investstroy” масъулияти чекланган жамияти, “Аср пахтаси”
фермер хўжалиги, “Жиззах оқшоми” хусусий корхонаси, “Jizzax-Investstroy
building” масъулияти чекланган жамияти хисобидан 1.582.715 АҚШ доллари,
35.000 АҚШ доллари кредит фоизи, жами 1.617.715 АҚШ долларини
ундиришни, ундирувни “Jizzax-Investstroy” масъулияти чекланган жамиятига
тегишли Пахтакор туман Ғалаба МФЙ кичик саноат худудида жойлашган 1 бир
дона ДЭК-251 русумли давлат рақами белгиси 25 DA 942 бўлган, завод рақами
№29489 ранги сариқ, 2016 йилда ишлаб чиқарилган техник паспорт UZ -AA
072027 рақами билан 11.02.2021 йилда Жиззах вилояти Пахтакор
инспекциясидан рўйхатдан ўтган занжирли кранга, “Jizzax-Investstroy”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли Пахтакор туман Ғалаба МФЙ кичик
саноат худудида жойлашган 1 бир дона ДЭК-251 русумли давлат рақами
белгиси 25 DA 943 бўлган, завод рақами №29489 ранги сариқ, 2016 йилда
ишлаб чиқарилган юклагич, техник паспорт UZ -AA 072036 рақами билан
11.02.2021 йилда Жиззах вилояти Пахтакор инспекциясидан рўйхатдан ўтган
занжирли кранга, “Jizzax-Investstroy” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
Пахтакор туман Ғалаба МФЙ кичик саноат худудида жойлашган 1 бир дона ПК25М русумли давлат рақами белгиси 25 DA 944 бўлган, завод рақами №29161
ранги сариқ, 2017 йилда ишлаб чиқарилган техник паспорт UZ -AA 072042
рақами билан 11.02.2021 йилда Жиззах вилояти Пахтакор инспекциясидан
рўйхатдан ўтган занжирли кранга, “Аср пахтаси” фермер хўжалигига тегишли
бир дона ТТЗ-811 русумли, давлат рақами белгиси 25 FA 203 бўлган, ранги
яшил, 2020 йилда ишлаб чиқарилган Жиззах вилояти инспекциясидан
12.02.2021 йилда рўйхатдан ўтган завод рақами 001656, двигател 065112, пахта
териш машинасига, “Жиззах оқшоми” хусусий корхонасига тегишил Жиззах
вилояти, Жиззах шаҳар Сайилжойи махалласи Сайилжойи кўчаси 7 А-уйда
жойлашган Жиззах шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат
корхонасида 13:13:02:02:01:0824:0001:035 рақам билан рўйхатдан ўтган
қурилиши тугалланмаган ер тўла биносига, “Jizzax-Investstroy” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли Пахтакор туман Ғалаба МФЙ кичик саноат
худудида жойлашган бетон ва темир конструкцияларининг бино иншоотларига,
“Jizzax-Investstroy” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Пахтакор туман
Ғалаба МФЙ кичик саноат худудида жойлашган RESIMART номли плита
ишлаб чиқариш жамламасига қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида
2023 йил 01 февраль куни тузилган медиатив келишувни судга тақдим этиб,
тарафлар ўртасида медиатив келишувга эришилганлиги сабабли даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тарафлар ўртасида
2023 йил 01 февраль куни медиатив келишувга эришилганлиги сабабли даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
даъво аризасида ишни Палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган қўшимча жавобгарлар суд мажлисида вакили иштирокини
таьминламади ёки суд мажлисини ўзининг иштирокисиз ўтказиш тўғрисида
судга илтимоснома тақдим қилмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган
тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилинши мумкинлиги, учинчи қисмида эса
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. белгиланган.
Мазкур ҳолатда, суд ишни Палата ва қўшимча жавобгарлар вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар ва жавобгар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда - ИПК)нинг 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун
чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча
босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади.
ИПКнинг 131-моддаси биринчи қисмига биноан эса тарафлар низони
келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини
қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
3
107-моддаси 5 -бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган
бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдиради.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган 2023 йил 01 февраль куни
тузилган медиатив келишувни ўрганиб, тарафлар низони ўзаро медиатив
келишув йўли билан ҳал қилганликларини, яъни иқтисодий суд ишини
юритишда низони ҳал этишга кўмаклашганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг
даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи
қайтарилиши лозим. Бироқ, суд мазкур иқтисодий иш суд томонидан давлат
божи тўловисиз иш юритувига қабул қилинганлиги сабабли давлат божи
ундирмасликни, тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувда олдиндан
тўланган почта харажатини даьвогар зиммасида қолдирилганлигини инобатга
олиб почта харажатини ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 107, 108, 109, 195-моддаларини қўллаб, суд
ажрим
қ и л д и:
Даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар
“Пахтакор олтин бошоқлари” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча
жавобгарлар “Jizzax-Investstroy” масъулияти чекланган жамияти, “Аср пахтаси”
фермер хўжалиги, “Жиззах оқшоми” хусусий корхонаси, “Jizzax-Investstroy
building” масъулияти чекланган жамияти хисобидан 1.582.715 АҚШ доллари,
35.000 АҚШ доллари кредит фоиз қарздорликни жами 1.617.715 АҚШ
долларини ундиришни, ундирувни “Jizzax-Investstroy” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли Пахтакор туман Ғалаба МФЙ кичик саноат худудида
жойлашган 1 бир дона ДЭК-251 русумли давлат рақами белгиси 25 DA 942
бўлган, завод рақами №29489 ранги сариқ, 2016 йилда ишлаб чиқарилган
техник паспорт UZ -AA 072027 рақами билан 11.02.2021 йилда Жиззах вилояти
Пахтакор инспекциясидан рўйхатдан ўтган занжирли кранга, “Jizzax-Investstroy”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли Пахтакор туман Ғалаба МФЙ кичик
саноат худудида жойлашган 1 бир дона ДЭК-251 русумли давлат рақами
белгиси 25 DA 943 бўлган, завод рақами №29489 ранги сариқ, 2016 йилда
ишлаб чиқарилган юклагич, техник паспорт UZ -AA 072036 рақами билан
11.02.2021 йилда Жиззах вилояти Пахтакор инспекциясидан рўйхатдан ўтган
занжирли кранга, “Jizzax-Investstroy” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
Пахтакор туман Ғалаба МФЙ кичик саноат худудида жойлашган 1 бир дона ПК-
25М русумли давлат рақами белгиси 25 DA 944 бўлган, завод рақами №29161
ранги сариқ, 2017 йилда ишлаб чиқарилган техник паспорт UZ -AA 072042
рақами билан 11.02.2021 йилда Жиззах вилояти Пахтакор инспекциясидан
рўйхатдан ўтган занжирли кранга, “Аср пахтаси” фермер хўжалигига тегишли
1бир дона ТТЗ-811 русумли, давлат рақами белгиси 25 FA 203 бўлган, ранги
яшил, 2020 йилда ишлаб чиқарилган Жиззах вилояти инспекциясидан
12.02.2021 йилда рўйхатдан ўтган завод рақами 001656, двигател 065112, пахта
териш машинасига, “Жиззах оқшоми” хусусий корхонасига тегишил Жиззах
вилояти, Жиззах шаҳар Сайилжойи махалласи Сайилжойи кўчаси 7 А-уйда
жойлашган Жиззах шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат
корхонасида 13:13:02:02:01:0824:0001:035 рақам билан рўйхатдан ўтган
қурилиши тугалланмаган ер тўла биносига, “Jizzax-Investstroy” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли Пахтакор туман Ғалаба МФЙ кичик саноат
худудида жойлашган бетон ва темир конструкцияларининг бино иншоотларига,
“Jizzax-Investstroy” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Пахтакор туман
Ғалаба МФЙ кичик саноат худудида жойлашган RESIMART номли плита
ишлаб чиқариш жамламасига қаратиш тўғрисидаги даьво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли Ўзбекистон
Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси биринчи
қисми 2-банди ҳамда 18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра, мазкур
иқтисодий иш бўйича давлат божи ундирилмаслиги инобатга олинсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
О.Эргашев