Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2201/1576 Дата решения 02.02.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Ҳусан Мирзаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение O'zbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Qashqadaryo viloyat hududiy boshqarmasi Ответчик / Подсудимый "SHUKUR BOBO OG'LI RAZZOQ" фермер хўжалиги
Source ID 1012524 Claim ID 3098406 PDF Hash b766c6cd7e0cb8c1... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
аролик кодексининг 384-моддаси аролик кодекси 384 code_article
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
ИПК 148-моддаси ИПК 148 law
илиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК 107-моддаси илиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК 107 law
Суд томонидан ИПКнинг 177-моддаси Суд томонидан ИПК 177 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy 180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А” Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья О.Қурбонов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов 2023 йил 2 февраль 4-1802-2201/1576-сонли иш Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати М.Астанов раислигида, судьялар М.Базаров ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Тошмуродовнинг котиблигида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 ноябрдаги ажримига нисбатан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг апелляция шикояти бўйича ишни даъвогар вакиллари Ж.Тўлаганов, О.Исломов (ишончнома асосида), жавобгар “Shukur bobo o‘g‘li Razzoq” фермер хўжалиги вакили Д.Элмуродова (ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси жавобгар “Shukur bobo o‘g‘li Razzoq” фермер хўжалигига нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган 2017 йил 9 октябрдаги 2493-НС-сонли шартномани ҳамда 2020 йил 21 январдаги 15-NS-сонли ва 2020 йил 26 декабрдаги 152-NS-сонли қўшимча келишувларни бекор қилишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 8 ноябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Китоб туман халқ таълими бўлими ҳамда Китоб туман ҳокимлиги жалб этилган. Суднинг 2022 йил 29 ноябрдаги ажримига асосан иш юритиш тугатилган. Даъвогарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция суди томонидан ишни кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилиб, шошма-шошарлик билан қарор қабул қилинганлигини, иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлигини, иш ҳужжатларига тўғри баҳо берилмаганлигини, низо юзасидан иш юритиш асоссиз равишда тугатилганлигини, чунки жавобгар билан инвестиция мажбуриятларини бажариш муддати қўшимча келишувларга асосан узайтирилганлигини, суд бунга эътибор қилмаганлигини, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлигини, жавобгарга шартномани ихтиёрий бекор қилиш ҳақида асосий шартномага таклиф юборилганлигини, қолган қўшимча келишувлар бўйича таклиф юборилмаганлигини маълум қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантириб, шартнома ва қўшимча келишувларни бекор қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар вакили апелляция шикоятига нисбатан ўз эътирозларини билдириб, биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилиб, тўғри хулосага келинганлигини, сабаби даъвогарнинг айнан шу шартнома бўйича даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори мавжудлигини, шунинг учун ҳам иш юритиш тугатилганлигини, шартнома мажбуриятлари бўйича инвестиция киритганлигини баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстанция судининг ажримини ўз кучида қолдиришни сўради. Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ажрим нусхаси ишга учинчи шахс сифатида жалб этилган Китоб туман халқ таълими бўлими ва Китоб туман ҳокимлигига етказилган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 274-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги ҳужжатларни ва тақдим этилган далилларни ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини тўлиқ қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишни ҳамда иш бўйича янги қарор қабул қилишни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2017 йил 9 октябрда 2493-НС-сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра харидор (жавобгар) томонидан шартнома имзоланган пайтдан бошлаб 1 йил муддатда 550 000 000 сўм миқдорида инвестиция киритиш, объектда таъмирлаш, умумқурилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш, асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан сотиб олиш кўринишида тўйхона ва маиший хизмат фаолиятини йўлга қўйиш мажбурияти белгиланган. Ушбу шартноманинг амал қилиш муддати вилоят ҳудудий комиссиянинг 2019 йил 30 мартдаги йиғилиш баёнига асосан 2019 йил 31 декабргача, 2020 йил 8 январдаги йиғилиш баёнига кўра 2020 йил 1 октябргача ҳамда 2020 йил 25 декабрдаги йиғилиш баёнига асосан 2021 йил 1 октябрга қадар узайтирилган. Аммо, жавобгар шартнома бўйича инвестиция мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Шу сабабли даъвогар тарафлар ўртасида тузилган асосий шартнома ва қўшимча келишувларни бекор қилиш ҳақида судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Судлов ҳайъати даъво аризаси ва апелляция шикоятида келтирилган важларни ишдаги далиллар ҳамда қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, биринчи инстанция суди томонидан даъво талабида кўрсатилган шартнома ва қўшимча келишувлар бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида барвақт хулосага келинган деб ҳисоблайди. Чунки, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 21 декабрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентилиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Shukur bobo o‘g‘li Razzoq” фермер хўжалигига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2017 йил 9 октябрдаги 2493-НС-сонли шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Ушбу ҳал қилув қарори қонуний кучда бўлиб, бекор қилинмаган ёки ўзгартирилмаган. ИПКнинг 73-моддасига мувофиқ ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас. Иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъво талабининг 2017 йил 9 октябрдаги 2493-НС-сонли шартномани бекор қилиш қисми бўйича иш юритишни тугатиши лозим эди. ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисми 2-бандида фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, бундан иқтисодий суд томонидан чет давлат судининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш рад этилган ҳоллар мустасно эканлиги белгиланган. Аммо, биринчи инстанция суди даъво талабининг қолган - 2020 йил 21 январдаги 15-NS-сонли ва 2020 йил 26 декабрдаги 152-NS-сонли қўшимча келишувларни бекор қилиш қисмини муҳокама қилмасдан барчаси бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида нотўғри хулосага келган. Сабаби, иш ҳужжатларида мавжуд 2021 йил 4 майдаги талабномада ва 2022 йил 6 сентябрдаги таклифда тарафлар ўртасида тузилган 2017 йил 9 октябрдаги 2493-НС-сонли шартномани ихтиёрий бекор қилиш тўғрисида таклиф юборилган. Бироқ, даъвогар томонидан 2020 йил 21 январдаги 15-NS-сонли ва 2020 йил 26 декабрдаги 152-NS-сонли қўшимча келишувларни ихтиёрий бекор қилиш ҳақида жавобгарга таклиф юборилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасига кўра шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисми 5-бандида даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириради. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг мазкур тоифадаги низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ИПК 148-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қонунда айрим тоифадаги низолар учун уларни судгача ҳал қилиш тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, низо мазкур тартибга риоя этилганидан сўнггина судга кўриб чиқиш учун топширилиши мумкинлиги, шу сабабли бундай тоифадаги низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК 107-моддасининг 5-бандига мувофиқ даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши кўрсатилган. Биринчи инстанция суди томонидан даъво талабининг ушбу қисмлари даъвогар низони судгача ҳал этиш чораларига риоя қилмаганлиги сабабли кўрмасдан қолдирилиши лозим эди. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни ва иш бўйича янги қарор қабул қилишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида”ги Қарорининг 1-бандига кўра суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин. Суд томонидан ИПКнинг 177-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмас. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 10-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича давлат божи тўловидан озод этилган. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиб, иш бўйича янги қарор қабул қилишни, даъво талабларининг бир қисми бўйича иш юритишни тугатишни, қолган қисми бўйича даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, олдиндан тўланган почта харажатини ҳамда даъвогарнинг давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасига ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 73, 74, 107, 110, 118, 260, 276-280моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 ноябрдаги ажрими бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Shukur bobo o‘g‘li Razzoq” фермер хўжалигига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2017 йил 9 октябрдаги 2493-НС-сонли шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво талаби бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъво талабининг тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 21 январдаги 15-NS-сонли ва 2020 йил 26 декабрдаги 152-NS-сонли қўшимча келишувларни бекор қилиш қисми кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган почта харажати даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси зиммасида қолдирилсин. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг давлат божи тўловидан озод этилганлиги инобатга олинсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест келтириш) бериш мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов Судьялар М.Базаров Ҳ.Турсунов