Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/2501 Дата решения 02.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк АТБ Ответчик / Подсудимый JIZZAX-INVESTSTROY BUILDING масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1029940 Claim ID 2986330 PDF Hash f91d0a825d554cc7... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 130-моддаси нинг 130 law
ИПКнинг 131-моддаси ИПКнинг 131 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
амда 18-моддаси амда 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 2 февраль Дўстлик шаҳри 4-1304-2202/2501-сонли иш раислигида, А.Исожонов котиблигида, даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Jizzax-Investstroy building” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “Jizzax-Investstroy” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Ф.Норбоев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Jizzax-Investstroy building” масъулияти чекланган жамияти хисобидан 409.950 АҚШ доллари, 7.000 АҚШ доллари кредит фоиз қарздорликни жами 416.950 АҚШ долларини ундиришни, ундирувни “Jizzax-Investstroy” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Пахтакор туман Ғалаба МФЙ кичик саноат худуди Саноатчилар кўчасида жойлашган Бетон ва темир бетон конструкциялари ишлаб чиқариш биносига, “Jizzax-Investstroy building” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Жиззах вилояти ИИБ ЙХХБ 1-ТРИБ томонидан 19.01.2021 йилда берилган серия AAF №2543147 рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувохномасига асосан тегишли бўлган XCMGQY30K5C русумли, ТВ тури махсус автокран, 2020 йилда ишлаб чиқарилган двигател №D919C013984, кузов №рақамсиз, шасси №LXGCPA336LA001577, ранги сариқ давлат рақам белгиси 25 984 МАА бўлган автомашинага, “Jizzax-Investstroy building” масъулияти чекланган жамиятига тегишли 06.04.2020 йилги №0604-20 сонли шартномага ва божхона органи томонидан берилган 26.11.2020 йилдаги А40 формасига асосан тегишли бўлган модел QT4-15, серийний №МС201025, производственние изделия-латок, бордюр блоки произдодитель-1шт, вес 11000 кг, №IRSU4289228-RJK/1 IN, ВЕС 3860 кг бетонний завод линия ва ускуналарга қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2023 йил 01 февраль куни тузилган медиатив келишувни судга тақдим этиб, тарафлар ўртасида медиатив келишувга эришилганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризасида ишни Палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ва қўшимча жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таьминламади ёки суд мажлисини ўзининг иштирокисиз ўтказиш тўғрисида судга илтимоснома тақдим қилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилинши мумкинлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда, суд ишни Палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда - ИПК)нинг 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. ИПКнинг 131-моддаси биринчи қисмига биноан эса тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 3 107-моддаси 5 -бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдиради. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган 2023 йил 01 февраль куни тузилган медиатив келишувни ўрганиб, тарафлар низони ўзаро медиатив келишув йўли билан ҳал қилганликларини, яъни иқтисодий суд ишини юритишда низони ҳал этишга кўмаклашганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши лозим. Бироқ, суд мазкур иқтисодий иш суд томонидан давлат божи тўловисиз иш юритувига қабул қилинганлиги сабабли давлат божи ундирмасликни, тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувда олдиндан тўланган почта харажати даьвогар зиммасида қолдирилганлигига келишилганлигини инобатга олишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107, 108, 109, 195-моддаларини қўллаб, суд Даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Jizzax-Investstroy building” масъулияти чекланган жамияти хисобидан 409.950 АҚШ доллари, 7.000 АҚШ доллари кредит фоиз қарздорликни жами 416.950 АҚШ долларини ундиришни, ундирувни “Jizzax-Investstroy” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Пахтакор туман Ғалаба МФЙ кичик саноат худуди Саноатчилар кўчасида жойлашган Бетон ва темир бетон конструкциялари ишлаб чиқариш биносига, “Jizzax-Investstroy building” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Жиззах вилояти ИИБ ЙХХБ 1-ТРИБ томонидан 19.01.2021 йилда берилган серия AAF №2543147 рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувохномасига асосан тегишли бўлган XCMGQY30K5C русумли, ТВ тури махсус автокран, 2020 йилда ишлаб чиқарилган двигател №D919C013984, кузов №рақамсиз, шасси №LXGCPA336LA001577, ранги сариқ давлат рақам белгиси 25 984 МАА бўлган автомашинага, “Jizzax-Investstroy building” масъулияти чекланган жамиятига тегишли 06.04.2020 йилги №0604-20 сонли шартномага ва божхона органи томонидан берилган 26.11.2020 йилдаги А40 формасига асосан тегишли бўлган модел QT4-15, серийний №МС201025, производственние изделия-латок, бордюр блоки произдодитель-1шт, вес 11000 кг, №IRSU4289228-RJK/1 IN, ВЕС 3860 кг бетонний завод линия ва ускуналарга қаратишни тўғрисидаги даьво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси биринчи қисми 2-банди ҳамда 18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра, мазкур иқтисодий иш бўйича давлат божи ундирилмаслиги инобатга олинсин. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья О.Эргашев