Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2301/25 Дата решения 02.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "HAKAMLAR ARBITRAJI MUHOKAMASI" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "FAYZI MEXRINISO QURILISH" хусусий корхонаси
Source ID 1030316 Claim ID 3108466 PDF Hash c717bc96f10355e3... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 22-моддаси онуннинг 22 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TERMIZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190111, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67 190111, Termiz, Istiqlol street, 67 Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 2 февраль Термиз шаҳри 4-1901-2301/25-сонли иш Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Жумаев раислигида, Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар- “ҲАКАМЛАР АРБИТРАЖИ МУҲОКАМАСИ” масъулияти чекланган жамияти жавобгар- “FAYZI MEXRINISO QURILISH” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Термиз туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар- “ҲАКАМЛАР АРБИТРАЖИ МУҲОКАМАСИ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар- “FAYZI MEXRINISO QURILISH” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 11600000 сўм қарз (ҳакамлик йиғими) ундиришни сўраган. Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабар қилинган бўлсада, ўз вакили иштирокини таъминламади ҳамда сабабини судга маълум қилмади. Даъвогар судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Судда аниқланишича, даъвогар ҳузурида доимий фаолият юритувчи Ҳакамлик суди ташкил этилган ва рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган. Ҳакамлик суди 2022 йил 28 декабрь куни даъвогар- “AVTO OPTIMUS SERVIS» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар- “FAYZI MEXRINISO QURILISH” масъулияти чекланган жамияти ўртасидаги ҳакамлик ишини кўриб чиқиб, ҳал қилув қарори қабул қилган. Мазкур ҳал қилув қарорида Ҳакамлик суди фойдасига жавобгар ҳисобидан 11600000 сўм ҳакамлик йиғимини ундириш белгиланган. Қонуннинг 22-моддасига кўра, низони ҳакамлик судида ҳал қилиш билан боғлиқ харажатларни ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ўртасида тақсимлаш ҳакамлик суди томонидан ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг келишувига мувофиқ, бундай келишув бўлмаган тақдирда эса, қаноатлантирилган ва рад этилган талабларга мутаносиб равишда амалга оширилади. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирининг фойдасига чиқарилган бўлса, ўша тарафнинг вакили хизматларига ҳақ тўлаш бўйича харажатлар, шунингдек низони ҳакамлик судида ҳал қилиш билан боғлиқ бошқа харажатлар, агар қилинган харажатларни қоплаш ҳақидаги талаб ҳакамлик муҳокамаси пайтида билдирилган ва ҳакамлик суди томонидан қаноатлантирилган бўлса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорига мувофиқ ҳакамлик муҳокамасининг бошқа тарафига юкланиши мумкин. Низони ҳакамлик судида ҳал қилиш билан боғлиқ харажатларнинг тақсимланиши ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида ёки ажримида кўрсатилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2012 йил 15 июндаги 238-сонли қарорининг 5.1-бандининг иккинчи қисмига кўра, низони ҳакамлик судида ҳал қилишда тарафлар томонидан тўланиши лозим бўлган харажатларни тўлаш ҳакамлик суди томонидан кечиктирилган тақдирда, ҳакамлик судини ташкил этган юридик шахс ҳакамлик муҳокамасининг тегишли тарафидан ушбу харажатларни ундиришни сўраб ваколатли судга умумий тартибда даъво аризаси билан мурожаат қилишга ҳақли. Суд юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг талабини тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгардан 11600000 сўм қарз (ҳакамлик йиғими) ундиришни лозим топди. Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 300000 сўм давлат божи ва 30000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар- “ҲАКАМЛАР АРБИТРАЖИ МУҲОКАМАСИ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар- “FAYZI MEXRINISO QURILISH” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 11600000 сўм қарз (ҳакамлик йиғими) иш учун тўланган 300000 сўм давлат божи ва 30000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида ушбу суд орқали апелляция тартибда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Д.Жумаев