Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/112 Дата решения 02.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "АГРОБАНК" АТБ акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый ESHPULAT AGRO GOLD фермер хўжалиги
Source ID 1030385 Claim ID 3110691 PDF Hash ac6b6509da20a6a5... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 738-моддаси ФКнинг 738 law
ФКнинг 293-моддаси ФКнинг 293 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Корасув МФЙ, Темирчи кўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz . ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 2 февраль 4-1104-2302/112-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар "Хххх" АТБ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар – "ХХХХ" фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар "ХХХХ" фермер хўжалиги ҳисобидан солидар тартибда 151 982 918 сўм асосий қарз, 8 576 157 сўм фоиз ва 1 456 000 пеня ундириш, ундирувни "ХХХХ" фермер хўжалигига тегишли гаров мулкларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили Р.Таджиев (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар "Хххх" АТБ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – "ХХХХ" фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар "ХХХХ" фермер хўжалиги ҳисобидан солидар тартибда 151 982 918 сўм асосий қарз, 8 576 157 сўм фоиз ва 1 456 000 пеня ундириш, ундирувни "ХХХХ" фермер хўжалигига тегишли гаров мулкларига қаратишни сўраган. Иш ҳужжатларида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги илтимоснома мавжуд. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан даъво талабларидаги кредит суммаси тўлиқ тўланганлигини маълум қилиб, бу ҳақда маълумотнома тақдим этиб, жавобгардан кредит суммасини ундирмасликни, жавобгар қарздорликни даъво ариза судга тақдим этилганидан кейин тўлаганлиги сабабли ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни сўради. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар ва қўшимча жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, уларнинг вакили иштирок этмади ва даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд даъвогар вакилининг важлари ва кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиб, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбурият кредит шартномасидан келиб чиққан. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, АТБ "Хххх" (кейинги ўринларда Банк) ва "ХХХХ" фермер хўжалиги (кейинги ўринларда Қарз олувчи) ўртасида 2018 йил 15 январь куни 121-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, шартномага асосан Банк Қарз олувчига 5 йил муддатга, йиллик 22 фоиз устама тўлаш шарти билан 475 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратишни, Қарз олувчи эса ўз навбатида олинган қарз суммасини шартномада белгиланган муддат ва шартларда қайтариш мажбуриятини олган. 2018 йил 16 мартда АТБ "Хххх" ва "ХХХХ" фермер хўжалиги ўртасида 1сонли қўшимча битим тузилган бўлиб унга кўра, 2018 йил 15 январь куни 121-сонли кредит шартномасининг 3.2-бандига ўзгартиришлар киритилиб, унга кўра "ХХХХ" фермер хўжалигининг кафиллиги таъминланган. Ушбу кредит шартномаси бўйича Банк томонидан 475 000 000 сўм миқдорида пул маблағлари ўтказиб берилган. Мазкур кредит таъминоти сифатида 2018 йил 26 октябрда расмийлаштирилган гаров шартномасига асосан "ХХХХ" фермер хўжалигига тегишли бўлган, “Беларусь”1221.2 русумли 2018 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 10 421 DA бўлган ғилдиракли трактор ва 2018 йилда ишлаб чиқарилган пресс-подборщик Z511 тарафлар ўртасида 300 960 000 сўмга баҳоланган ҳолда гаровга қўйилган. Бироқ жавобгар томонидан тўлов жадвали бўйича кредит ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида тўланмасдан келинган. Даъвогар томонидан кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажаришни сўраб, юборилган талабномалар жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Натижада палата банк манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб кредит бўйича асосий қарз ва фоиз қарзи ундиришни, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмига асосан кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади. ФКнинг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 738-моддаси қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ѐки унинг шартлари ѐмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Жавобгар белгиланган муддатларда кредит қарздорлигини тўламаганлиги иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ тасдиқланади. ФКнинг 293-моддасига асосан, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ѐки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ѐки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар. 2021 йил 12 январдаги 21-сонли кафиллик шартномасига асосан "ХХХХ" фермер хўжалигининг 300 000 000 сўм миқдоридаги кафиллиги бўйича уч тарафлама шартнома расмийлаштирилган. Кафиллик шартномасининг 2.1-бандига кўра, Кафил Банк олдида Қарз олувчи сифатида тўлиқ хажмда жавоб бериш, шу жумладан фоизларни тўлаш, қарзни қайтариш бўйича суд чиқимларини ҳамда Қарз олувчини мажбуриятини бажармаслиги ѐки тегишлича бажармаслиги туфайли Банк кўрган бошқа зарарларни тўлаш, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш ҳақидаги тўлов талабномасини сўзсиз ижро қилиш мажбуриятини олган. Бироқ кредит қарздорлиги "ХХХХ" фермер хўжалигининг шартнома шартларига риоя этмасдан кредит бўйича қарздорлик вужудга келишига ўзи сабабчи бўлганлигини, қолаверса қарздорлик тўлиқ тўланганлиги инобатга олиб, суд харажатларини "ХХХХ" фермер хўжалиги ҳисобидан ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Жавобгар томонидан ўзаро тузилган шартнома шартлари жиддий равишда бузилган ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланади. ФКнинг 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ѐки лозим даражада бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Бироқ, даъвогарнинг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва судга тақдим этган маълумотномасидан кўринишича, жавобгар даъвогар олдидаги кредит суммасини тўлиқ тўлаганлиги сабабли суд кредит суммасини ундириш тўғрисидаги даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиѐрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларни инобатга олиб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, суд даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиѐрий равишда қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 118, 176-180-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даьво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар "ХХХХ" фермер хўжалиги ҳисобидан "Хххх" АТБ фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар "ХХХХ" фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 3 240 301,5 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Т.Салимов