Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2302/80 Дата решения 02.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоийдонмахсулотлари акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Равшанов Асилбек фермер хўжалиги
Source ID 1029631 Claim ID 3108651 PDF Hash 9a54055059d0288c... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 386-моддаси нинг 386 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 2 февраль 4-2101-2302/80-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар “Н” акциядорлик жамиятининг жавобгар “Р” фермер хўжалигига нисбатан тақдим этган даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Н” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) “Р” фермер хўжалигига (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 30.044.300 сўм асосий қарз, 2.884.248 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан шартномага асосан етказиб берилган уруғлик маҳсулотлари учун қарздорлик тўлаб берилмаганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олиб, хўжаликнинг иқтисодий аҳволини инобатга олиб, даъвонинг пеня қисмини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд, низо моҳияти юзасидан ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини атрофлича муҳокама этиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 29 август куни бошоқли дон маҳсулотлари олди-сотди шартномаси бўйича 53-сонли шартнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан шартномада белгиланган уруғлик чигит жавобгарга етказиб берилган ва ушбу уруғлик чигит маҳсулотлар жавобгарнинг вакили томонидан қабул қилиб олинган. Жумладан, даъвогар томонидан жавобгарга қиймати 70.044.300 сўмлик уруғлик чигит маҳсулотлари 2022 йил 7 октябргача етказиб берилган. Лекин жавобгар томонидан ушбу уруғлик чигит маҳсулотлари учун 40.000.000 сўм тўлаб берилиб, қолган 30.044.300 сўмлик тўловлар амалга оширилмаган. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолат ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришлари, ишдаги ёзма далиллар, шартнома, ҳисоб фактуралар, бир томонлама таққослаш далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топади. Шунга кўра, суд, даъвогарнинг 30.044.300 сўм қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун 2.884.248 сўм пеня ундиришни сўраган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига кўра етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Шунга кўра, даъвогарнинг 2.884.248 сўм пеня ундириш талаби асосли киритилган. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Шу боис суд, мажбуриятни бажарилиш даражасини, неустойкани мутаносиблигини таҳлил қилиб, шартнома шартида олдиндан тўлов тўлангандан сўнг товарни етказиб бериш назарда тутилганлиги, қарздорликни ундириш чоралари ўз вақтида кўрилмаганлигини, бу ҳолатда даъвогарнинг ҳам айби борлигини, шунингдек даъвогар ҳамда жавобгарнинг манфаатларини инобатга олиб, даъвогарнинг асосли деб топилган пеня ундириш тўғрисидаги талабини 310.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 658.570 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Р” фермер хўжалигидан даъвогар “Н” акциядорлик жамияти фойдасига 30.044.300 сўм асосий қарз, 310.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 658.570 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Навоий вилоят судига шикоят (протест) киритиши мумкин. Судья Б.Джумаев