← Назад
Решение #664359 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law | |
| онуни | 92 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| онуннинг | 140 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуннинг | 22 | — | law | |
| онуни | 82 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бўстон туман
4-1703-2201/1859-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида аризачи – “Agroxim
star” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор – “Bunyodkor magistral”
масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили Д.Ибодиллаев
(ишончнома асосида), қарздор жамият раҳбари Ф.Маъруфжонов, вакил
О.Ҳайдаров (ишончнома асосида), муваққат бошқарувчиси Н.Турдиева, “Agro new
drip” МЧЖ вакили А.Акмалжонов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида
“ZOOM” платформаси кўмагида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Bunyodkor magistral” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
“Қарздор” деб аталади) Улуғнор туман Давлат хизматлари маркази томонидан
2019 йил 1 июлдаги 2735-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Таъсис
хужжатларига кўра, қарздорнинг юридик манзили Улуғнор туман, Обод
махалласи деб белгиланган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2003/19673-сонли иш
бўйича 2020 йил 22 декабрь кунги ҳал қилув қарорига асосан берилган ижро
варақасига асосан қарздор ҳисобидан “Agroxim star” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда “Аризачи” деб аталади)га 129 096 000 сўм асосий
қарз, 29 000 000 сўм пеня ва 17 840 сўм почта харажати ундириш белгиланган.
Мазкур ижро варақасининг ижросини таъминлаш мақсадида аризачи
томонидан Мажбурий ижро бюроси Улуғнор туман бўлимига тақдим этган, бироқ
суд хужжати ижроси таъминланмаганлиги сабабли аризачи қарздорни банкрот
деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраб, судга ариза билан
мурожаат қилган.
Суднинг 2022 йил 1 декабрдаги ажримига асосан ариза иш юритувига қабул
қилинган, қарздорнинг тўловга қобилятсизлиги бўйича иши қўзғатилган ва
кузатув тартиб-таомили жорий қилинган ҳамда муваққат бошқарувчи вазифасига
II-тоифали суд бошқарувчиси Н.Турдиева тайинланган.
Суднинг 2023 йил 20 январь кунги ажримига асосан ишга мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Улуғнор туман
хокимлиги жалб этилган.
Суд мажлисида аризачи вакили аризани қувватлаб, қарздордорга 2019
йилда етказиб берилган махсулотлар учун тўловларни амалга оширмаганлигини,
суднинг ҳал қилув қарорига асосан қарздорлик ундириш белгиланганлигини,
бироқ суднинг ижро хужжати қарздорнинг тўловга қобиляти мавжуд эмаслиги
сабабли таъминлаш имкони бўлмаганлигини, мажбурий ижро бюроси томонидан
тақдим этилган маълумотда қарздорга нисбатан бир нечта ижро хужжатлари
мавжудлиги аниқланганлигини билдириб, қарздорни банкрот деб топишни
ҳамда унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўради.
Қарздор жамият раҳбари ва унинг вакили суд мажлисида кўрсатма
беришиб, жамият қишлоқ хўжалик соҳасида фаолият олиб боришлигини, йилда
икки маротаба кўп миқдорда хисоб-рақамида пул маблағлари келиб
тушушлигини, жамият таъсисчисига тегишли бошқа ишлаб чиқариш
корхоналари мавжудлигини, солиқ қарздорлиги Ўзбекистон Республикаси
Президентининг қарорига мувофиқ кечилиши белгиланганлигини, қарздорликни
тўлаш графиги ишлаб чиқилганлигини билдириб, бир йил муддатга суд
санацияси тартиб-таомилини жорий этишни сўради.
“Agro new drip” МЧЖ вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, қарздорга
нисбатан банкротлик иши қўзғатиш юзасидан ариза тақдим этмоқчи
бўлганлигини, қарздор бир неча йилдан буён мавжуд қарздорликларни
тўламасдан келаётганлигини, мажбуриятларини бажариш имкони мавжуд
эмаслигини, тўловга қобилятсизлик тўғрисидаги қонунига мувофиқ жамиятнинг
банкрот деб эътироф этишни сўради.
Муваққат бошқарувчи суд мажлисида кўрсатма бериб, кузатув ишлари
якуни бўйича ҳисобот тақдим қилиб, ўз зиммасига юклатилган вазифаларга
асосан қарздорга нисбатан банкротликнинг кузатув таомили жорий этилганли
ҳақидаги эълон чоп этилганлигини, кредиторларни аниқлаш ишларини амалга
оширганлигини, қарздорнинг молиявий аҳволи тахлил қилинганлигини, тахлил
давомида кредиторлар талаблари реестри тузилганлиги, унга кўра “Agroxim star”
масъулияти чекланган жамиятидан 158 113 840 сўм, “Agro new drip” масъулияти
чекланган жамиятидан 427 795 599 сўм, “Агробанк” АТБ Улуғнор филиалидан
23 630 748 126 сўм, “Андижон худудий электр тармоқлари корхонаси”
акциядорлик жамиятидан 835 097 731 сўм, Андижон вилоят Давлат солиқ
бошқармасидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича 6 218 903 593 сўм
кредиторлик қарзлари мавжудлигини, Агросаноат мажмуи устидан назорат
қилиш инспекцияси Андижон вилоят бошқармасидан олинган жавоб хаига кўра
қарздорга тегишли 14 дона трактор, 2 дона комбайн, 4 дона трактор тиркамаси,
8 дона култиватор, 2 дона минерал ўғит сепиш мосламаси ва 4 дона айланма омоч
рўйхатга олинганлигини, кредиторлар йиғилишида тўловга қобилятсизлик
кейинги таомилини қўллаш бўйича қарор қабул қилиш имкони бўлмаганлигини,
суд бошқарувчиси лавозимига суд бошқарувчиси Н.Турдиевани тайинлаш ҳақида
қарор қабул қилинганлигини маълум қилди.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд материаллар билан танишиб, қуйидагиларга асосан ариза
талабини асосли ва қаноатлантирилиши лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг 2020 йил 22 декабрь кунги 4-1001-2003/19673-сонли ҳал
қилув қарорига асосан берилган ижро варақасига асосан қарздор ҳисобидан
аризачи фойдасига 129 096 000 сўм асосий қарз, 29 000 000 сўм пеня ва 17 840 сўм
почта харажати ундириш белгиланган бўлиб, ижро варақасининг ижросини
таъминлаш мақсадида аризачи томонидан Мажбурий ижро бюроси Улуғнор
туман бўлимига тақдим этган, бироқ суд хужжати ижроси таъминланмаганлиги
сабабли аризачи қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлашни сўраб, судга ариза билан мурожаат қилган.
Суднинг 2022 йил 1 декабрдаги ажримига асосан ариза иш юритувига қабул
қилинган, қарздорнинг тўловга қобилятсизлиги бўйича иши қўзғатилган ва
кузатув тартиб-таомили жорий қилинган ҳамда муваққат бошқарувчи вазифасига
II-тоифали суд бошқарувчиси Н.Турдиева киришган.
Кузатув таомили давомида ўтказилган тахлиллар натижаларига кўра,
қарздорнинг умумий кредиторлик қарзи 31 270 658 889 сўм қарздорликни
ташкил этади.
Шунингдек, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
Андижон вилоят бошқармасининг 2022 йил 15 декабрь кунги 01/8-14-877-сонли
маълумотномасига асосан 14 дона трактор, 2 дона комбайн, 4 дона трактор
тиркамаси, 8 дона култиватор, 2 дона минерал ўғит сепиш мосламаси ва 4 дона
айланма омоч қарздор номида эканлиги аниқланган.
2022 йил 23 январда кредиторларнинг йиғилиши ўтказилган. Кредиторлар
йиғилишида асосий кредитор “Агробанк” АТБ вакили тўловга қобилятсизликнинг
ҳеч
қандай
турини
қўлламасликни
сўраганлиги
сабабли
тўловга
қобилятсизликни кейинги таомилини қўллаш юзасидан қарор қабул
қилинмассдан ссдга ҳавола этилган ҳамда суд бошқарувчиси лавозимига
II-тоифали суд бошқарувчиси Н.Турдиевани тайинлаш юзасидан иқтисодий
судига мурожаат қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилятсизлик тўғрисида”ги қонуни
5-моддасига кўра, агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан
уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи
корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида
бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари
бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги вақтинча
тўловга қобилиятсизлик; агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида
берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса доимий тўловга
қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилади.
Қонунининг 92-моддасиага кўра, суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши
қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса,
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартибтаомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини
тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади.
Агар кредиторларнинг биринчи йиғилишида тўловга қобилиятсизлик тартибтаомилларидан бирини қўллаш ҳақида қарор қабул қилинмаган бўлса ёки судга
унинг қарорларидан ҳеч бири ушбу Қонуннинг 16-моддасида белгиланган
муддатда тақдим этилмаган бўлса, суд доимий тўловга қобилиятсизлик
аломатлари бўлган тақдирда, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган
бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисида қарор қабул қилишлиги белгиланган.
Қонуннинг 140-моддасининг биринчи қисмида суд томонидан қарздорни
банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш
юритишнинг бошланишига сабаб бўлиши, Қонуннинг 142-моддасига кўра, суд
қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш
бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган
тартибда тайинлашлиги белгиланган.
Суд бошқарувчилари этиб, олий маълумотга ҳамда камида икки йиллик иш
стажига эга бўлган, шунингдек, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат
органида аттестациядан ўтган шахслар тайинланиши мумкинлиги, тавсия
этилган номзод II-тоифали суд бошқарувчиси аттестациясига эга бўлган
Н.Турдиеванинг номзоди Қонуннинг 22-моддаси талабларига жавоб беришини
инобатга олиб, суд уни қарздор тугатиш бошқарувчиси сифатида тайинлаш
мумкин деб ҳисоблайди.
Юқорида баён қилинганларга асосан ва доимий тўловга қобилятсизлик
аломатлари мавжудлигини ҳисобга олиб, суд “Agroxim star” масъулияти
чекланган жамиятининг талабини асосли ва қаноатлантирилиши лозим деб
ҳисоблайди.
Шунингдек, кредиторлар йиғилишида муваққат бошқарувчига кузатув
давридаги фаолияти учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг
12 баробари миқдорида иш ҳақи белгилаш ҳақида қарор қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилятсизлик тўғрисида”ги қонуни
82-моддасида, муваққат бошқарувчига тўланадиган ҳақ миқдори кредиторлар
йиғилишининг қарори асосида суд томонидан ўзгартирилиши мумкинлиги
белгиланган.
Ушбу ҳолатда суд муваққат бошқарувчига қарздор ҳисобидан меҳнатга ҳақ
тўлашнинг энг кам миқдорининг 12 баробари миқдорида ойлик иш ҳақи
тайинлашни лозим топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилятсизлик
тўғрисида”ги қонуннинг 5, 7, 92, 140, 142-моддалари, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб,
қарор қилди:
Ариза талаби қаноатлантирилсин.
“Bunyodkor magistral” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилиб,
унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
II-тоифали суд бошқарувчи Н.Турдиева “Bunyodkor magistral” масъулияти
чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчисига:
- қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиш (муддат- 20 кун);
- кредиторлар йиғилишини ва кредиторлар қўмитасини чақириш (муддат1ой);
- қарздорнинг дебитор қарзларини ундириш чораларини кўриш (муддат1 ой);
- қарздор тугатилганда унинг ходимлари ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномалари
бекор қилинажаги тўғрисида уларни хабардор этиш (муддат- 3 кун);
- кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши ва уларнинг
талабларини кўриб чиқиш;
- қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва
қайтаришга қаратилган чораларни кўриш (муддат- 1 ой);
- қарздорнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ сақланиши лозим бўлган
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2013 йил 24 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта
банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш
аломатларини аниқлаш Қоидалари” да кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги
ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш ва бу бўйича хулосани кредиторлар йиғилиши
ва судга белгиланган тартибда тақдим қилиш (муддат- 1 ой);
- кредиторлар талабларини Ўзбекистон Республикаси “Тўловга
қобилятсизлик тўғрисида”ги қонунида белгиланган тартибда қондириш ва
тугатиш ишларини ташкил қилиш;
- олиб борилган тугатиш ишлари юзасидан оралиқ ҳисоботни ҳар 15 кунда
ҳамда якуний ҳисоботни 2023 йил 1 май кунига қадар топшириш мажбурияти
юклатилсин.
Муваққат бошқарувчига қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан меҳнатга ҳақ
тўлашнинг энг кам миқдорининг 12 баробари миқдорида иш ҳақи тайинлансин.
“Bunyodkor magistral” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Agroxim
star” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўланган 450 000 сўм
давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
“Agroxim star” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган
2 100 000 сўм суд харажатини қайтариш юзасидан маълумотнома берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят
қилиш мумкин.
Раислик этувчи
С.Умаралиев