← Назад
Решение #664372 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 02 февраль 4-1304-2301/34-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов
раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар «TOXIRBEK-SERVIS”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «ARNASOY GOLD TEX”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 10.035.000 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни
тарафлардан: даъвогар вакили Б.Абдурахманов (ишончнома асосида)нинг
иштирокида суднинг ўз биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар «TOXIRBEK-SERVIS” масъулияти чекланган жамияти (бундан
кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар «ARNASOY GOLD TEX” масъулияти чекланган
жамияти (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан
10.035.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қувватлаб, жавобгар билан хизмат кўрсатиш шартномаси тузилганлиги, лекин
жавобгар шартнома шартларига кўра белгиланган муддатда кўрсатилган хизмат
учун ҳақи тўланмаганлиги сабабли илгари судга мурожаат қилганлиги
натижасида суднинг 07.07.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан 20.070.000 сўм
асосий қарз ва 1.823.400 сўм пеня ундирилганлиги, ўша даврда пеня
31.03.2022 йилдан 10.06.2022 йилга қадар хисобланганлиги, бугунги кундаги
даъво аризасида ундирилиши сўралган пеня 10.06.2022 йилдан 11.01.2023 йилга
қадар хисобланганлиги, жавобгар томонидан тақдим этилган эътирознома
асоссизлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида иштирок этмади, даъво
аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Бироқ, жавобгар вакили даъво талаби юзасидан эътирознома тақдим этиб,
даъво аризасида ундириш сўралган суммага нисбатан суднинг ҳал қилув қарори
мавжудлигини билдириб, мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритишини
тугатишни сўраган.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун асослар
етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг
170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакилининг
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини
тинглаб, қуйидаги асослар билан даъво талабини қисман қаноатлантиришни
лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар «TOXIRBEK-SERVIS”
масъулияти чекланган жамияти ва «ARNASOY GOLD TEX” масъулияти
чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 01 мартда транспорт хизмати кўрсатиш
тўғрисида 5-сонли шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ўротасида тузилган шартноманинг 1.1.-бандига кўра, даъвогар
жавобгарнинг ёзма талабномасига асосан хизмат кўрсатиш, жавобгар эса
кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Ўз навбатида жавобгар шартноманинг 2.2.2-бандига асосан шартнома
имзолангандан сўнг шартнома умумий суммасининг 30 фоизини олдиндан
аванс сифатида тўлаб бериши, қолган тўлов эса ишлар бажарилганлигини
тасдиқловчи топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланган вақтдан
амалга оширилиши лозим бўлган.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян
фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларидан келиб чиқиб,
даъвогар жавобгарнинг буюртмасига асосан жами 20.070.000 сўмлик ишларни
бажарган.
Даъвогар томонидан кўрсатилган хизматлар жавобгар томонидан
тегишли ҳисоб варақ-фактураларга асосан қабул қилиб олинган.
ФК 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини
ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва
тартибда тўлаши шарт.
Даъво аризасидан кўринишича, даъвогар илгари судга даъво аризаси
билан мурожаат қилганлиги натижасида суднинг 2022 йил 07 июлдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар
«ARNASOY GOLD TEX” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар «TOXIRBEK-SERVIS” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
20.070.000 сўм асосий қарз, 1.823.400 сўм пеня, олдиндан тўланган 261.480 сўм
давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилган. Шунингдек, даъвогар
жавобгар томонидан мазкур қарздорлик бугунги кунга қадар тўлаб
берилмаганлиги сабабли судга жавобгардан 10.035.000 сўм пеняни ундиришни
сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2 бандида кўрсатилган
хизматлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун “Буюртмачи” “Ижрочи”га
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,5 фоизи миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Даъвогар томонидан пеня тўғри ҳисобланган.
ФК 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд
неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Неустойканинг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозим.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан ўз
вақтида даъво ариза билан судга мурожаат қилмаганлиги боис пеня
миқдорининг ошишига сабаб бўлганлиги, жавобгарнинг мулкий аҳволини
ҳамда кредиторнинг манфаатларини инобатга олиб, даъвогар томонидан талаб
қилинган пеня миқдорини 1.950.000 сўмгача камайтиришни, пеня ундириш
талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шу билан бирга суд, жавобгарнинг даъво талаби бўйича иш юритишни
тугатиш ҳақидаги важлари юзасидан қуйидагилар билан келишиб бўлмайди деб
ҳисоблайди.
Жумладан, суднинг 2022 йил 07 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво
аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар «ARNASOY GOLD TEX”
масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «TOXIRBEK-SERVIS” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 20.070.000 сўм асосий қарз, 1.823.400 сўм пеня,
олдиндан тўланган 261.480 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати
ундирилган.
Бироқ, мазкур ҳал қилув қарорида пеня суд томонидан 2022 йилнинг
10 июнга қадар давр учун ундирилган бўлиб, даъво аризасида эса пеня ҳисобкитоби 2022 йилнинг 10 июндан 2023 йил 11 январга қадар бўлган давр учун
ундириш сўралган.
Қайд этилганлардан кўринади-ки, мазкур ҳолат даъво талаби бўйича иш
юритишни тугатиш учун учун асос бўлмайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни, олдиндан тўланган почта харажати ва
давлат божини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди.
Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
жавобгар «ARNASOY GOLD TEX” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
10.035.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «ARNASOY GOLD TEX” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар «TOXIRBEK-SERVIS” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 1.950.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 150.000 сўм давлат божи ва
30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддат
ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судолов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
И.Қурбанов