Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2202/3749 Дата решения 02.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SAMARQAND HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый OLIM NUR BARAKA оилавий корхонаси
Source ID 1030227 Claim ID 3086377 PDF Hash 9d4b60f9ff030beb... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик Кодексининг 236-моддаси аролик Кодекси 236 code_article
ушбу Кодекснинг 468-моддаси ушбу Кодекс 468 code_article
Кодекснинг 474-моддаси Кодекс 474 code_article
тисодий процессуал кодексининг 74-моддаси тисодий процессуал кодекси 74 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TОYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TОYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 2 февраль 4-1405-2202/3749-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, даъвогар ХХХ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар Ургут туманидаги ЖЖЖдан 147 032 572,87 сўм асосий қарз, 56 681 633,92 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Б.Абдурахмонов (ишончнома асосида) иштирокида Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъво аризасидан кўринишича, ХХХ ва ЖЖЖ ўртасида 333662-сонли юридик истеъмолчилар учун электр энергияси таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, шартномага асосан жавобгарнинг истеъмол қилинган электр энергияси бўйича қарзи 2022 йил 1 ноябрь ҳолатига 147 032 572,87 сўмни ташкил қилган, шу сабабли даъвогар ХХХ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда Палата) даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ЖЖЖдан 147 032 572,87 сўм асосий қарз, 56 681 633,92 сўм пеня ундиришни сўраган. Палата даъво аризасида ишни бошқарма вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суднинг 2023 йил 25 январдаги ажрими билан иш юритиш тўхтатилган. Суднинг 2023 йил 1 февралдаги ажрими билан иш юритиш тикланган. Тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Суд, Ўз.Р. Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан, ишни Палата ва жавобгар вакили иштирокисиз, тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили Б.Абдурахмонов кўрсатма бериб, даъво талабини тўлиқ қувватлаб, 147 032 572,87 сўм асосий қарз ва 56 681 633,92 сўм пеняни ундириб беришни сўради. Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилини кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, ХХХ билан ЖЖЖ ўртасида 333662-сонли юридик истеъмолчилар учун электр энергияси таъминоти шартномаси тузилиб, унга кўра ХХХ шартномага асосан ЖЖЖга тармоқлар орқали электр энергиясини етказиб бериш, ЖЖЖ эса қабул қилинган электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган бўлсада, лекин жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмаган. Етказиб берилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида тўлаб берилмаслиги оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдида 2022 йил 1 ноябрь ҳолатига 147 032 572,87 сўм дебитор қарздорлиги юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб, ушбу Кодекснинг 468-моддасига кўра энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (Истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади, Кодекснинг 474-моддасига кўра агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади деб белгиланган. Жавобгар вакили суд мажлисида, электр ҳисоблагични қиёслашдан ўтказиш учун Ургут туман ЭТК рахбариятига мурожаат қилганлиги, ГП “УзНИМ” Самарқанд филиалида электр ҳисоблагич қиёслашдан ўтказилганлиги, ГП “УзНИМ” Самарқанд филиалининг 2021 йил 24 сентябрдаги хулосасига биноан ушбу электр ҳисоблагич яроқсиз деб топилганлиги, шундан кейин Ургут туман ЭТК рахбариятига 2022 йил 15 февралда электр ҳисоблагичнинг қиёслаш хулосаси чиққанлиги сабабли қарздорликни қайта хисоб-китоб қилиб беришликни сўраганлигини важ қилиб келтирган. Бироқ, даъвогар вакили жавобгарнинг келтирган важларини тан олмасдан, даъвогарнинг Ургут туман ЭТК электр ҳисоблагичнинг носозлиги бўйича мурожаат қилмаганлиги, судга тақдим қилинган хужжатлар Ургут туман ЭТКда умуман руйхатдан ўтказилмаганлиги, ГП “УзНИМ” Самарқанд филиалининг 2021 йил 24 сентябрдаги хулосасини тан олмаслиги, аслида электр ҳисоблагичларни қиёслаш ўтказиш қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказилиши лозимлигини билдирган. Суд жавобгарнинг ушбу важлари билан қўйидаги асосларга кўра келиша олмайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 74-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ушбу модданинг иккинчи қисмига биноан, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сонли “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори 1-иловаси иккинчи боби 10, 11-бандларига кўра, талабгорлар (маиший эхтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардан ташқари) давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади. Бунда, маиший эхтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардаги электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ҲЭТК мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади. Талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради. Ушбу бобнинг 21, 22-бандиларга кўра, ҳисобга олиш ускуналарини ечиш ҲЭТК вакиллари томонидан талабгор иштирокида амалга оширилади. ҲЭТК ходимлари сўровнома келиб тушганидан сўнг 5 иш куни ичида талабгор билан келишиб, унинг иштирокида мазкур Регламентга 3-4-иловаларга мувофиқ шаклдаги далолатномани 2 нусхада тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олади.Далолатноманинг бир нусхаси талабгорга топширилади, иккинчи нусхаси ҲЭТК ходимида қолдирилади. Ушбу бобнинг 24, 25-бандларига кўра, ҳисобга олиш ускунаси ҲЭТКдан қабул қилиб олинганидан сўнг 3 иш куни ичида метрология хизмати томонидан қиёслашдан ўтказилади. Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси ижобий бўлган тақдирда, ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқли деб топилади ва метрология хизмати томонидан ҳисобга олиш ускунасининг қиёслашдан ўтказилганлиги ҳақида сертификат расмийлаштирилади. Ҳисобга олиш ускунаси унинг ҳисоблаш механизми ва созлаш элементига ўзгартириш киритишнинг олдини олиш мақсадида метрология хизмати томонидан тамғаланади. Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси салбий бўлганда,ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқсиз деб топилади ва бу ҳақда шу куннинг ўзида метрология хизмати масъул ходими томонидан ҳисобга олиш ускунасининг яроқсизлиги ҳақида хабарнома расмийлаштирилади. Юқоридагиларга биноан суд жавобгар Олим Нур Барака” О.Книнг ўзига тегишли бўлган электр ҳисоблагични қиёслашдан ўтказганлигини ҳақиқий эмас деб ҳисоблайди. Суд, юқоридагиларга кўра даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шартномада мажбуриятни бажариш шартлари тарафлар ўртасида келишилган бўлиб, даъвогар қарздордан ўз манфаатларига тегишли мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Шу сабабли, даъво талабининг жавобгардан асосий қарз ундириш талаби асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши лозим. ноябрдаги “Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 511сонли қарорининг 2-банди 3-хатбошисига кўра, ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши белгиланган. Ўз.Р. ФКнинг 326-моддасига асосан, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим деб тушунтириш берилган. Суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини инобатга олиб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ундирилиши сўралаётган 56 681 633,92 сўм пеняни 8 502 245 сўмга қадар камайтиришни, даъво талабидаги пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, даъвогарнинг даъво талаби ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгар ЖЖЖ масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар ХХХ фойдасига 147 032 572,87 сўм асосий қарз, 8 502 245 сўм пеняни ундиришни, даъво талабининг 48 179 388,92 сўм қисмини қаноатлантириш рад қилишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган давлат божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И; Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ЖЖЖдан даъвогар ХХХ фойдасига 147 032 572,87 сўм асосий қарз, 8 502 245 сўм пеня ва тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин. Жавобгар ЖЖЖ дан республика бюджетига 4 074 284,14 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг 48 179 388,92 сўм қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Ф.Э.Юлдашев