Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2101/1139 Дата решения 02.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят бошқармаси Ответчик / Подсудимый Андижон ханой ипаги масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1030347 Claim ID 2938668 PDF Hash 7b658699188d880c... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 114-моддаси нинг 114 law
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
аролик кодексининг 382-моддаси аролик кодекси 382 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 2 февраль 4-1704-2101/1139-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, даъвогар- Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят бошқармаси, жавобгар“Андижон хонай ипаги” масъулияти чекланган жамияти ва учинчи шахс Бўстон туман хокимлигига нисбатан тақдим этилган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакиллари- С.Назирова, Ф.Нортоев (ишончномалар асосида), жавобгар жамият раҳбари Н.Абдуллажонов, Бўстон туман ҳокими ўринбосари Э.Ғаниевларнинг иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъво ариза ва унга илова қилинган хужжатларда баён қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 май кунги 388-сонли қарори ва Андижон вилоят ҳудудий танлов комиссиясининг 2019 йил 3 июлдаги 7-сонли йиғилиш баёнига асосан, Бўстон туман ҳокимлиги балансидаги Бўстон туман Пиллакор маҳалласида жойлашган, собиқ “Бўз пилласи” шўба корхонасининг “Пиллага дастлабки ишлов бериш базаси” бино-иншоатлари (кейинги ўринларда матнда “Объект” деб юритилади) бўйича ўтказилган танловда “Андижон хонай ипаги” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади) ғолиб деб топилган. Мазкур танлов натижасига асосан Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят бошқармаси (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади), жавобгар ва Бўстон туман ҳокимлиги ўртасида 2019 йил 16 декабрда “Инвестиция мажбуриятлари эвазига “Ноль” харид қийматида сотиш бўйича” 02-83/19-сон билан олди-сотди шартномаси тузилган ва давлат рўйхатига олинган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар объектни келгусида инвестиция мажбурияти эвазига “ноль” қийматда сотиш, жавобгар эса шартнома шартларига асосан 2019 йил 16 декабрдан 2021 йил 16 июнгача 500 000 000 сўм, жумладан 2020 йил I-чоракда 50 000 000 сўм, 2020 йил II-чоракда 50 000 000 сўм, 2020 йил III-чоракларда 100 000 000 сўм, 2020 йил IV-чоракда 100 000 000 сўм, 30 нафар доимий ва 500 нафар мавсумий иш ўрин яратиш мажбуриятини олган. Мазкур шартномага тарафлар ўртасида 2021 йил 5 мартда қўшимча келишув тузилган бўлиб, мажбуриятларни бажариш муддати ва шартлари ўзгартирилган ҳолда 2020 йил I-чоракда 50 000 000 сўм, 2020 йил II-чоракда 50 000 000 сўм, 2020 йил III, IV-чорак ва 2021 йил I-чоракларида 100 000 000 сўмдан, 2021 йил III-чоракда 300 000 000 сўм, 2021 йил IV-чоракда 200 000 000 сўм инвестиция киритиш ва 50 та доимий ҳамда 500 та мавсумий иш ўрин яратиш керак бўлган. Шартноманинг 3.10-бандига асосан, харидор киритилган инвестиция ва яратилган ишчи ўринлар тўғрисида ҳар чоракда хисобот тақдим этиш белгиланган бўлсада, жавобгар томонидан хисобот тақдим этмаганлиги сабабли мажбурият бажарилмаган деб ҳисоблаб, талабнома юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги учун даъвогар суддан 2019 йил 16 декабрда тузилган 02-83/19-сонли уч томонлама олди-сотди шартномани, 2021 йил 5 мартдаги 02-10/21-қк-сонли қўшимча келишувни бекор қилишни ва 180.000.000 сўм жарима қўллашни сўраган. Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 31 март кунги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган. Андижон вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 июндаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022 йил 15 сентябрь кунги қарори билан 2022 йил 31 март кунги ҳал қилув қарори ва 2022 йил 2 июндаги қарорлар бекор қилиниб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанцияга юборилган. Суднинг 2022 йил 17 октябрь кунги ажрими билан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Бўстон туман ҳокимлиги, 2023 йил 19 январь кунги ажрими билан Бўстон туман давлат солиқ инспекцияси ва Бўстон туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази жалб қилинган. Суднинг 2022 йил 1 ноябрь кунги ажримига асосан иш юзасидан Андижон вилоят Молия бошқармасига низо юзасидан экспертиза тайинланган. Суднинг 2023 йил 25 январь кунги ажрими билан “Андижон хонай ипаги” масъулияти чекланган жамиятининг 2021 йил 5 мартдаги 02-10/21-сонли қўшимча келишувни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қарши даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган. Даъвогар вакиллари суд мажлисида даъвони қувватлашиб, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлигини, хисоботни ўз вақтида тақдим этмаганлигини, жавобгарга қарор асосида тақдим этилиши лозим бўлган ер майдони бир қисми туман хокимлиги ташаббуси билан аукцион савдоси асосида фуқарога берилганлигини, 0,75 гектар ер майдони далолатнома асосида топширилганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қарши даъво аризани рад этишликни сўрашди. Жавобгар жамият раҳбари суд мажлисида кўрсатма бериб, шартномада кўрсатилган мажбуриятлар бажарилганлигини, объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилганлигини, объектда қайта ишлашни ташкил этиш имкони бўлмаганлиги сабабли қуритиш ишларини амалга оширишлигини, махсулотлар Балиқчи туманидаги қайта ишлаш учун олиб боришилигини, иш ўринлари яратилганлигини, мавсумий 800 дан зиёд ишчилар жалб этишлигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 8 май кунги 388-сонли қарорида қайд этилган ер майдонлари тўлиқ топширилмаганлигини, қўшимча келишув қарор талабларига зид равишда амалга оширилганлигини билдириб, даъвони рад этишликни, қарши даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Бўстон туман ҳокими ўринбосари суд мажлисида кўрсатма бериб, инвестиция мажбуриятлари жавобгар томонидан тўлиқ бажарилмаганлиги сабабли даъвони қаноатлантиришни сўраган. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг фикрларини, тақдим этилган хужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво аризани рад этишни, қарши даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 8 майдаги 388-сонли қарори, ҳудудий танлов комиссиясининг 2019 йил 3 июлдаги 7-сонли йиғилиш баённомаси, Андижон вилоят хокимининг 2019 йил 16 майдаги 234-Қ-сонли қарорига асосан Бўстон туман Пиллакор маҳалласида жойлашган Улуғнор туман хокимлиги балансидаги собиқ “Бўз пилласи” шўба корхонасининг “Пиллага дастлабки ишлов бериш базаси” бино ва иншоотларини жавобгарга 18 ой муддатда пиллани кластер усулида қайта ишлаш фаолиятини ташкил этиш, 500 000 000 сўмлик инвестиция киритиш ҳамда доимий 30 нафар, мавсумий 500 нафардан кам бўлмаган миқдорда янги иш ўринлари яратиш мажбурияти билан 2019 йил 16 декабрда 02-83/19-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Ҳудудий танлов комиссиясининг 2021 йил 26 февралдаги 1-сонли баёнига асосан 2021 йил 5 март куни 02-10/21-қк-сонли қўшимча келишув тузилган бўлиб, унга кўра инвестиция киритиш муддати 2021 йил 16 декабрь кунига қадар узайтирилиб, 1 200 000 000 сўм инвестиция киритиш, 50 нафар доимий ва 500 нафар мавсумий янги иш ўринларини яратиш мажбурияти белгиланган. Шартноманинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. “Аср Аудит Андижон” масъулияти чекланган жамияти аудиторлик ташкилотининг 2022 йил 24 март кунги судга тақдим этилган хулосаси ва тайёрланган хисоботида жавобгар томонидан 2021 йил I-чоракда 1 048 934 135,40 сўмлик, 2021 йил II-чоракда 250 000 000 сўм, 2021 йил III-чоракда 21 127 366 сўм, 2021 йил IV-чоракда 73 399 648 сўм жами 1 393 461 149,40 сўмлик инвестиция киритганлиги ҳамда шартнома бўйича ишчи ўринлари яратилганлиги маълум қилинган. Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш бўйича вилоят қабул комиссиясининг 2022 йил 19 июль кунги далолатномасига асосан жавобгарнинг инвестициявий мажбуриятларини бажарилиш ҳолати ўрганилганда мажбуриятлар тўлиқ бажарилмаганлиги, иш ўринлари яратилмаганлиги, ҳудуд ободонлаштирилмаганлиги аниқланган ҳамда комиссия ҳулосасига кўра мажбурият бажарилмаган деб ҳисобланган. Андижон туман Молия бўлими бош мутахассиси Ш.Саттаров томонидан 2022 йил 30 декабрь кунги “Андижон ханой ипаги” МЧЖ томонидан “Бўз пиллага дастлабки ишлов бериш базаси” бино-иншоотларида бажарилган қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича аудитор томонидан тақдим этилган хулоса ва хисоботда акс эттирилган 1 200 000 000 сўмлик бажарилган ишлар қиймати назорат ўлчов ишлари ўтказилганда бажарилган ишлар юзасидан 197 894 061 сўмлик қўшиб ёзилганлиги, бажарилган қурилиш-таъмирлаш ишлари 1 002 105 939 сўмни ташкил этишлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 8 майдаги 388-сонли қарорининг 3-бандида, Андижон вилояти ҳокимлигига а-кичик бандига кўра, бир ой муддатда 1-иловага мувофиқ бино ва иншоотларни белгиланган тартибда қабул қилиб олсин ҳамда уларга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўриши; б-бандида эса “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда қабул қилиб олинган бино ва иншоотларнинг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиш шарти билан 2-иловага мувофиқ Андижон вилоятидаги пиллани кластер усулида қайта ишловчи корхоналарга ноль харид қиймати бўйича сотилишини таминлаш вазифаси юклатилган. Мазкур қарорнинг 1-иловасига кўра, 1,60 га ер майдонидаги 4 250 кв.метр бино ва иншоотлар вилоят хокимлиги тасарруфига ўтказилиши, 2-иловасида эса мазкур бино ва иншоотлар жавобгарга инвестициявий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан нол харид қийматида бўйича сотилишлиги белгиланган. Бироқ, жавобгарга 2020 йил 17 март кунги топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан 0,75 га ер майдонидаги 2 618,7 кв.метр бино ва иншоотлар топширилган. Суд томонидан ҳудуд инвестиция объекти ўрганилганда 1,60 га ер майдонидаги 4 250 кв.метр бино-иншоотлари ҳудудида бошқа тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланиб, қурилиш ишлари амалга оширилганлиги аниқланди. Жавобгарга тегишли бўлган бино-иншоотларда пилла сақлаш омбори ҳамда қуритиш бўлими ташкил этилганлиги аниқланди. Тарафлар шартноманинг 5.3-бандига кўра, 2-иловада назарда тутилган график бўйича (чораклар кесимида) муддат тугаганидан кейин харидор томонидан навбатдаги давр мабайнида (чораклар кесимида ортда қолишларни ҳисобга олган ҳолда) ушбу шартномада назарда тутилган кўринишларда ва ҳажмларда инвестиция мажбуриятини бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда сотувчи ушбу шартномани белгиланган тартибда бекор қилишга ҳақли деб келишилган. Бироқ, жавобгар қарши даъво ариза тақдим этиб, тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 2021 йил 5 март кунги 02-21/21-қк-сонли қўшимча келишувни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 8 майдаги 388-сонли “Андижон вилоятида пиллачилик тармоғи ташкилотларини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 3-бандида, қарорнинг 2-иловасидаги ҳар бир бино ва иншоотлар 18 ой ичида камида 500 000 000 сўм миқдорида инвестиция киритиш ҳамда 30 та доимий ва 500 та мавсумий иш ўринлари яратиш мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан ноль харид қийматида сотилишлиги белгиланган. Бироқ, тарафлар қўшимча келишувда қарор талабларига зид равишда белгиланган 18 ой муддатдан кўп бўлган муддатга инвестиция қийматига ўзгартириш киритилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ФК” деб юритилади)нинг 114-моддасига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. ФКнинг 116-моддасига кўра, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалари тўғрисида”ги қарори 12-бандининг 2-қисмида, судлар назарда тутишлари лозимки, агар битимнинг бир ёки бир неча шартлари қонун ҳужжатларининг талабаларига зид бўлса, битимнинг мазмуни ушбу талабларга мувофиқ келмаслиги сабабли, ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланишлиги юзасидан тушунтириш берган. Юқоридагиларга асосан суд тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 2021 йил 5 март кунги 02-10/21-қк-сонли қўшимча келишувни ҳақиқий эмас деб топишни лозим топади. Жавобгар томонидан дастлабки инвестиция киритиш мажбурияти бўйича мажбуриятларини бажарган. Мазкур ҳолат Аср Аудит Андижон масъулияти чекланган жамияти аудиторлик ташкилотининг хисоботи ва Андижон туман хокимлиги Молия бўлими мутахассиси томонидан тақдим этилган маълумотлар билан ўз тасдиғини топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382-моддасига кўра, шартнома тарафлардан бирининг талаби билан суд томонидан қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун ёхуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади. Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг 2019 йил 16 декабрдаги 02-83/19-сонли олди-сотди шартнома ҳамда 2021 йил 5 мартдаги 02-10/21-қксонли қўшимча келишувни бекор қилиш талабларини рад этишликни лозим топади. Шунингдек даъвогар жавобгардан 180 000 000 сўм миқдорида жарима ундиришни сўраган. Суд, жавобгарга жарима қўллаш талабини муҳокам қилиб, ушбу талабини ҳам қайд этилган ҳолатлар бўйича қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Чунки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.3-бандининг иккинчи хатбошисида, объектга киритилган инвестициялар қисми сотувчи ва балансда сақловчи томонидан харидорга қайтарилмайди ҳамда компенсация қилинмайди, унга нисбатан олинган инвестиция мажбуриятлари қийматининг 15 фоизи миқдорида жарима санкцияси қўлланилади деб белгиланган. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласини мухокама этиб, даъво аризадаги важлар ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли юзасидан даъвогардан ундиришни, бироқ унинг давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олишликни, қарши даъво ариза юзасидан олдиндан тўланган суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилишлиги белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-177, 179-180-моддаларини қўллаб; қарор қилди: Даъвони қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўланган 21 600 сўм почта харажати Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят бошқармаси зиммасида қолдирилсин. Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят бошқармасининг давлат божи тўловидан озод этилганлиги инобатга олинсин. Қарши даъво қаноатлантирилсин. “Андижон хонай ипаги” масъулияти чекланган жамияти, Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят бошқармаси ва Бўстон туман хокимлиги ўртасида тузилган 2021 йил 5 март кунги 02-10/21-қк-сонли қўшимча келишув ҳақиқий эмас деб топилсин. Олдиндан тўланган 3 000 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати “Андижон хонай ипаги” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириш мумкин. Судья С.Умаралиев