Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2229/42275 Дата решения 01.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "NATURE COTTON" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый SAIDAKBAR-ABDUSALOM фермер хўжалиги
Source ID 1013337 Claim ID 2997940 PDF Hash b41a5d3db80a6eda... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2229/42275-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Б.Абдурахимов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ж.Хусаинов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Т.Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 1 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, “Nature Cotton” масъулияти чекланган жамиятининг вакили В.Сахибов (2023 йил 23 январдаги ишончнома билан), “Saidakbar Abdusalom” фермер хўжалигининг раҳбари М.Сирожов, вакили Х.Мирзаев (2022 йил 8 октябрдаги 3-сонли ишончнома асосида), гувоҳлар С.Юлдашева ва Ш.Эргашевлар иштирокида, даъвогар “Nature Cotton” масъулияти чекланган жамиятининг “Saidakbar Abdusalom” фермер хўжалигидан 206 193 047 сўм асосий қарз ва 70 668 255 сўм фоиз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайътининг 2022 йил 2 ноябрдаги қарори устидан “Saidakbar Abdusalom” фермер хўжалигининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида кўриб чиқиб куйидагиларни аниқлади: “Nature Cotton” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Saidakbar Abdusalom” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 2 октябрда 21-сонли, 2020 йил 4 августда 990-сонли, 2020 йил 13 сентябрда 1101-сонли, 2020 йил 17 июнда 853-сонли, 2020 йил 14 февралда 38-сонли, 2020 йил 22 июнда 880-сонли олди-сотди ва маҳсулот етказиб бериш шартномалари тузилганлиги, даъвогар жавобгарга шартномада белгиланган маҳсулотлар етказиб берганлиги, жавобгар маҳсулотларни қабул қилиб олиши ва шартномада белгиланган муддатда ва тартибда тўловни амалга ошириш мажбуриятини олганлиги, даъвогар томонидан жавобгарга 2019 йил 12 октябрдаги П-22-сонли ҳисоб-фактурага асосан 151 432 000 сўмлик ва электрон ҳисоб-фактураларга асосан жами 33 372 590 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги, бироқ, жавобгар маҳсулотлар ҳақини тўламаганлиги важлари билан даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгардан 206 193 047 сўм асосий қарз ва 70 668 255 сўм фоиз кўринишидаги зарарни ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 184 804 590,05 сўм асосий қарз ва 27 720 688,51 сўм фоиз кўринишидаги зарар ундирилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайътининг 2022 йил 2 ноябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб жавобгар томонидан кассация шикояти берилган, унда тарафлар ўртасида 2020 йил 1 январда тузилган, муҳр ва имзо билан тасдиқланган ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасига асосан даъвогарнинг жавобгар олдида 38 162 430 сўм қарздорлиги мавжудлиги, бу ҳолат биринчи инстанция судининг эътиборидан четда қолганлиги, ушбу қарздорлик даъвогар томонидан тўлаб берилмаганлиги, даъвогар томонидан жавобгарга берилган маҳсулотлар 2019 йилда топширилган пахта хом ашёсидан қарздорлигини қоплаш учун берилганлиги ҳақида таъкидлаб, суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъвосини тўлиқ рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган Суд муҳокамасида жавобгар вакиллари ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасига асосан даъвогарнинг жавобгар олдида 38 162 430 сўм қарздорлиги мавжудлиги, ушбу қарздорлик даъвогар томонидан тўлаб берилмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён этилган 2019 йил 2 октябрдаги П-21-сонли олди-сотди шартномаси ва 2019 йил 12 октябрдаги П-22-сонли ҳисоб-фактура мавжуд эмаслиги, даъвогар томонидан маҳсулотлар олинган бўлса, ишончнома тақдим этилмаганлиги, ушбу ҳисоб-фактурада кўрсатилган маҳсулотлар фермер хўжалиги томонидан қабул қилиб олинмаганлиги, фермер хўжалиги раҳбари ҳисобфактурани муҳр ва имзоси билан тасдиқлаганда ҳисоб-фактура тўлдирилмаганлиги, январдаги солиштирма далолатномада эҳтиёт қисмлари деб номланган банди 31 935 600 сўмни ташкил қилганлиги, октябрдаги далолатномада эса тижорат бўлими қисми 67 208 577 сўмни ташкил қилганлиги, мазкур қисм 33 372 590 сўмлик маҳсулотлар етказиб бериш фарқидан келиб чиққанлиги ва ўзаро ҳисоб-китоб қилинганлиги ҳақида таъкидлаб, даъво талабини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд муҳокамасида даъвогар вакили кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 2 октябрдаги 21-сонли олди-сотди шартномаси бўйича жавобгар томонидан олинган маҳсулотлар ҳақи тўланмаганлиги, солиштирма далолатномаси контрактация шартномаси бўйича расмийлаштирилганлиги, 2 қарздорлиги эса маҳсулот етказиб бериш шартномаларидан келиб чиққанлиги, маҳсулотни раҳбар қабул қилиб олганида ишончномани тақдим қилиш белгиланмаганлиги ҳақида таъкидлаб, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи ва апелляция инстанция судларининг қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларида 2019 йил 2 октябрдаги 21-сонли олди-сотди шартномаси, 2019 йил 12 октябрдаги П-22-сонли 151 432 000 сўмлик ҳисобфактура, 2 376 493,05 сўмлик 2020 йил 4 августдаги 990-сонли ҳисобфактура, 2020 йил 13 сентябрдаги 1101-сонли 3 144 500 сўмлик ҳисобфактура, 2020 йил 17 июлдаги 853-сонли 2 760 000 сўмлик ҳисоб-фактура, 2020 йил 14 февралдаги 38-сонли 13 091 600 сўмлик ҳисоб-фактура, 2020 йил 22 июндаги 880-сонли 11 999 997 сўмлик ҳисоб-фактура мавжуд. Маҳсулотлар ҳақи тўланмаганлиги сабабли даъвогар даъво аризасида жавобгардан 206 193 047 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди ишдаги ҳужжатларга асосан тарафлар ўртасида 2019 йил 2 октябрда 21-сонли олди-сотди ва маҳсулот етказиб бериш шартномалари тузилганлиги, шартномаларга асосан даъвогар жавобгарга жами 184 804 590,05 сўмлик маҳсулотлар топширилганлиги, маҳсулотлар учун жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 184 804 590,05 сўмлик қарздорлиги вужудга келганлиги ўз тасдиғини топганлиги асоси билан 206 193 047 сўм асосий қарзни ундириш талабини қисман, 184 804 590,05 сўм миқдорида қаноатлантириш ҳақида хулосага келган. Бундан ташқари, банк фоизи ҳисоб ставкаси миқдорида жавобгар ҳисобидан 70 668 255 сўм фоиз кўринишидаги зарар биринчи инстанция суди фоиз кўринишидаги зарар ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, Фуқаролик кодексининг 326-моддаси қўллаб, ундириш сўралган фоиз кўринишидаги зарар миқдори 27 720 688,51 сўмгача камайтирган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасига кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун, шу жумладан, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги асос бўлади. ИПКнинг 74-моддасига кўра, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Иш ҳужжатларида тарафлар ўртасида 2020 йил 8 октябрь ҳолатига ҳамда 2020 йил январь ҳолатига расмийлаштирилган солиштирма далолатномалари мавжуд. 3 2020 йил 8 октябрдаги далолатномасига кўра жавобгар фойдасига сальдо (қарздорлик) 18 284 760 сўмни ташкил қилган. Шунингдек, 2020 йил январь ҳолатига жавобгар фойдасига сальдо 38 164 430 сўм ташкил қилган. Жавобгар суд муҳокамасида билдирилган важларига кўра январдаги далолатномада эҳтиёт қисмлари деб номланган банди 31 935 600 сўмни ташкил қилган, октябрдаги далолатномада эса тижорат бўлими қисми 67 208 577 сўмни ташкил қилган, унинг важларига кўра мазкур қисм 33 372 590 сўмлик маҳсулотлар етказиб бериш фарқидан келиб чиққан ва ўзаро ҳисоб-китоб қилинган, шунинг учун электрон ҳисоб-фактураларга асосан олинган маҳсулотлардан қарзи мавжуд эмас. Суд томонидан буни тасдиқловчи бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари тақдим қилиш сўралганида, жавобгар томонидан ҳужжатлар тақдим қилинган, бироқ кассация инстанция суди янги далилларни кўриб чиқиш ваколатига эга эмаслиги сабабли ҳамда ҳужжатлар асли бўлганлиги боис, ўрганилмасдан жавобгарга қайтариб берилган. Бундан ташқари, жавобгарнинг важларига кўра 2019 йил 12 октябрдаги П-22-сонли ҳисоб-фактурага асосан 151 432 000 сўмлик техникани у олмаган. Мазкур важига асос сифатида даъвогар томонидан ишончнома тақдим килинмагани келтирилган. Даъвогар вакилининг важларига кўра раҳбар томонидан маҳсулот қабул қилинганида ишочнома лозим эмаслиги билдирилган. Бундан ташқари, даъвогарнинг важларига кўра иккита солиштирма далолатномалари фақат контрактация шартномаси доирасида амалга оширилган, шунга кўра талаб этилаётган даъво суммалари бошқа шартномавий муносабатлардан келиб чиққан. Мазкур ҳолатда ишни ҳар томонлама ва қонуний кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида, ҳар иккала далолатнома бўйича бирламчи ҳужжатларни ўрганиб чиқиш, шунингдек иш бўйича гувоҳларнинг кўрсатмаларини ўрганиб чиқиш зарур бўлади. Биринчи инстанция суди эса ишни кўришда фақат ишда мавжуд бўлган ҳисобфактуралар билан чекланиб, бошқа далилларга баҳо бермасдан, даъвогар ва жавобгарнинг барча важларини ўрганиб чиқмаган. Шунга кўра, юқорида кўрсатилган ҳолатларга ойдинлик киритиш мақсадида ишда иштирок этувчи шахсларга қўшимча ҳужжатлар тақдим қилишни таклиф қилиш, гувоҳларнинг кўрсатмаларини ўрганиб чиқиш, уларга тегишли баҳо бериш лозим. Ушбу далилларни кассация инстанцияси судида текширишнинг ва уларга баҳо беришнинг имконияти мавжуд эмас. Чунки, ИПК 299-моддасининг иккинчи қисмига асосан кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Юқорида қайд этилган ҳолатлар, судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлигидан далолат беради. 4 ИПК 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақлилиги белгиланган. Қайд этилганларга кўра, суд қарорлари бекор қилиниши ва иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилиши лозим. Баён этилганларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процесусал кодексининг 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайътининг 2022 йил 2 ноябрдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилсин. “Saidakbar Abdusalom” фермер хўжалигининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи С. Рахмонов ҳайъат аъзолари Б. Убайдуллаев Т. Аннаева 5